Ўзбекистон Ўзбек Халқиникидир жаноб Каримов!

Ўзбекистон Ўзбек Халқиникидир жаноб Каримов!
127 views
16 May 2013 - 12:20

00000278Бу юрт, бу тупроқ, бу гўша Ўзбек Халқиникидир. Ундаги табиий бойликлар ҳам Халқникидир. Бу неъматлар қачонки Халқдан ортса ва сизга илинса ана шунда олишга хақлисиз, Каримов. Халқ хаққини ейишингиз билан ҳалол ҳаромнинг фарқига бормаслигингиз очиқ кўриниб келган шу вақтгача.

Ўзбекистон бизники ва сиздан кейин ҳам қанча Диктаторлар келмасин у бизники бўлиб қолаверади. Ҳеч қаерда Ўзбекистон Ислом Каримовники дейилмайди, Ўзбекистон Ўзбек Халқиники дейилади.

Ўзбекистонга қанча ўзгартириш киритманг, қанча тус ва ранг берманг, қанча хужайин бўлманг барибир унга эга чиқолмайсиз. Канча одамни қамаманг, қанчасини бошини олманг, барибир Ўзбекистон Ўзбек Халқиники бўлиб қолаверади.

Ўзбек Халқи хар қандай шароитга мослаша оладиган, йўл топа биладиган Халқдир. Ўзбекистонда эса сиз нима каромат курсатишингиздан қатъий назар, Ўзбек Халқи Ўзбекистонни ўзига мослаштираверади.

Шу вақтгача Халқ яшади ва бундан сўнг ҳам яшайди. Сиз балки Халқ мулкига эга чиқарсиз, балки бор будини тортиб оларсиз аммо барибир бутун Ўзбекистонни тортиб ололмайсиз, шахсий мулк қила олмайсиз, улар Халқ номида абадий қолаверади.

Сиз вақтинча бир таёқсиз, бир кун эса синиб адо бўласиз, Халқ эса мана ман деган таёқларни сабри билан синдирган, сизни ҳам синдиради бу авом Халқ.

Сиз маданиятимизни бузарсиз, эътиқодимизни бузарсиз бирок ўзбеклигимизча коламиз, бизда ҳар замонда сиздек “даҳолар”нинг сиёсатига иммунитетимиз бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Бу шундай иммунитетки ўз Ўзбеклигимизми ҳамон сақлаб келмоқдамиз, мана бизнинг бардошимиз, мана бизнинг миллий иммунитетимиз.

Сиз аслида таёқ эмас, кетмон бўлишингиз керак. Оқаётган ариқ сувини керакли йўналишда очишни мақсад қилишингиз мана фойдали иш сизга, аммо таёқ бўлиб уришингиз бизни этимизнигина қотиради. Натижада ўша сиз йўл очмаган ариқ бир кун тошиб сизни ҳам ўзи билан оқизиб кетади.

Ўзбекистон Ўзбек Халқиникидир, сиз эса бир вақтинчалик чақирилмаган, хурмати битган бир мехмонсиз. Ҳар кандай мехмон учун уч кунлик иззат биз учун вожиб гарчи у чақирилмаган бўлсада. Мана энди Ўзбек Халқи 23 йил сизни мехмон тутганига тан беришингиздан бошқа иложингиз йўқ. Мана шунинг учун ҳам дунё диктаторлари бизнинг Ўзбекистонимизда азалий меҳмон бўлишни орзу қилишади, чунки бизда меҳмон ҳурмати ва ота хаққи ўзаро тенглаштирилади.

Ўзбекистон учун қанча чақирилмаган меҳмон келмасин, қанча иззат топмасин, бу диёрда, бу гўшада барибир мезбон бўла олмайди чунки Ўзбекистон Ўзбек Халқиникидир.

“Адолатга бир кадам” гуруҳи
16.05.2013

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi