Қачонгача?! Қачонгача?!

Қачонгача?! Қачонгача?!
72 views
20 May 2013 - 9:21

Эй нафс! Аллоҳ номи билан сўрайман!! Сен Аллоҳ даргоҳида ҳеч қадрсиз эканингни била туриб нима учун хорликка рози бўлдинг?! Ўткинчи роҳатни танладинг?! Боқий жаннатлардан юз ўгирдинг?! Атрофга назар сол! Сен танлаган йўлни тутган кишиларнинг аҳволи не? Қанчалик хор бўлдилар? Саодат нелигин била олмадилар, балки баxтсиз бўлдилар!dua

Шуларни кўра била туриб сен ҳам шу йўлни танладингми!?

Йўқ .. Йўқ! Сенга бошқа бўйсунмайман! Ҳозирданоқ ўнгланаман, ҳаётимда янги саҳифа очаман! Унда фақат бир шиор бўлади: ЖИДДИЙ ИНТИЗОМ!

Биринчи қадам шу ердан бошланади. Сиз нафс-ҳаво, шайтон лашкарлари қалбингиз тўрига қандай йўл топганларини кашф қилинг. Эҳтиёт бўлинг. Қўлингизни қўлимга қўйинг. Роббимиз розилиги учун бирга олға юрайлик, бизни Роббимиз Жаннатга етказсин!

Файсбокдан олинди

20.05.2013