Турк отанинг эҳтиёткор ўғли Ўзбек

Турк отанинг эҳтиёткор ўғли Ўзбек
139 views
20 May 2013 - 10:26

turks

(У.Ҳайдаровнинг “ўйлари”дан ўйланиб)

Аввало, “Регистон” қўш саҳифаси учун журналист Улуғбек Ҳайдаровга, катта раҳмат. Ўзбегим доимий қўрқувли кўриниши, сиёсатга суст муносабати, ўзини четга тортиши, ҳақиқатни кўриб кўрмаганга олиши, ўринли ўринсиз тавозеси билан халқлар орасида ЎЗБЕК ХАРАКТЕРИни яратди, ўзбекни танитди…

Дунёнинг нариги четида туриб ҳам ҚЎРҚУВ. Ҳар қадамда қўрқув таъқиб қиладиган халққа айланиб қолганимиз, ўз соямиздан ҳам қўрқиб туришимиз айни ҳақиқат, буни ич-ичдан тан оламиз. Милиция инспектори эшик олдидан ўтиб кетаётса, юраги шувиллаб туради қўшниларнинг, кимнинг уйидан экстеримист чиқди экан деб. Маҳалла раисими, фаолими, у ҳам ўзига яраша “олабўжи”лик қудратига эга. Шундай бўлгач, қўрқмай илож қанча.

Биз-ку, оддий омма, ҳаттоки амалдорлар бири бирида, ўз соясидан қўрқади. Буни телевизорда кўрсатилаётган ахборотлардан ҳам билса бўлади … турли йиғилишлар бўлаётган зални кузатсангиз, кимнинг ичидан нима ўтаётганини ҳис қиласиз. Фаоллар аталувчи амалдорлар бошини кўтармасдан нималарнидир ёзиб ётишади, холбуки, диктатор нутқида ёзмаса бўлмайдиган янги гапнинг ўзи йўқ. Чорак асрдан бери чайналавериб пачағи чиқиб, титилиб кетган гапларга бири-биридан пачақ амалдорлар кўзлари пирпираб туриб чапак чалишадики, ҳар бири алоҳида назарга тушиш учун чапакли қўлларини баландроқ кўтаришади. Вой палакатлар-ей, дейсиз беихтиёр.

Нима бўляпти, ўзбек президенти осмондан сув туширдими? Ер қаъридан оқар дарёни тортиб олиб, Оролни тўлдирдимики, бунчалик қарсакбозлик!

Оддий халқни-ку, қўяверинг. Халқ вакиллари аталмиш депутатларнинг нигоҳларини, кўзларини кузатинг. Шу даража мўмин-қобил, борлиғи қулоққа айланган бу “масъул”лар елкасидан катта бир тоғни кўтариб тургандай ўтиришади йиғилишда. Хайирят, “ота” бир нарса сўраб, савол бериб қолмади! “Тўйга келган тўтойлардек”, “тўйган қўзилар”дек ювош ва мутеъ. Чет элларда парламент йиғилишлари, депутатлар сессияларида масала талашиб, ҳатто ёқалашиб кетишганларини кўрамиз. Бизникилар оғизларига талқон солиб олишса керак-да. Тўғри, бизда бир киши гапиради, бошқалар маъқуллайди. Билиб маъқуллайдими, билмайми, дейсиз. Маъқуллаш учун сайланганини билганидан, ягона “ботир”дан қўрққанидан маъқуллайди. Бизда ҳамма қўрқоқ, ботир эса яккаю-ягона.

Ўзбегим характерини ўтмишдан қараш керакмикан? Бир оилада беш-ўн фарзанд бўлса, ичида бир бўш-баёви ҳам бўлар экан. Аммо ота-онасига иззат ўша бўш-баёвидан етади, дейишарди.

Ким билади дейсиз, буюк аждодимиз Турк отанинг бир неча ўғиллари ичида бўш-баёви аммо меҳрибони, топганини тўкиб сочадигани, ўзи оч ўтирса ҳам бошқаларни тўйдирадигани ўша Ўзбек отли ўғлимикан, деб ўйлаб қоламиз.

Иккинчи жаҳон уруши йилларини эсласак, бу яна-да аниқлашади. “Тошкент – нон шаҳри”, деб очлар ёпирилиб келган йиллар ҳикояларини кўп эшитганмиз. Оч-яланғочларни уйларига, тўрга ўтказиб, ўзлари ташқарида ёки пойгакда ётган ўзбеклар бу ишни ҳукуматдан қўрққанидан қилдимикан ёки раҳмдиллиги, бўш-баёвлигиданми?

1966 йил Тошкент зилзиласида уйсиз қолган ўзбеклар учун қардошлар ҳашарини эслайлик. Ҳозир ҳам барча миллат вакиллари қурган алоҳида алоҳида кварталлар Тошкентнинг ҳуснига ҳусн қўшиб турибди. Аммо ўша вақтда рус ҳашарчилар ўзлари қурган уйларга биринчи бўлиб ўзлари жойлашиб олганди, дейишади. Ана ўшанда бу ер менинг уйимнинг ўрни эди, дея миқ этмай “қурбақазор” ерлардан берилган участкаларда уй тиклагани чиқиб кетган ўзбеклар бу ишни қўрққанидан қилдимикан ёки хашарчиларга раҳми келганиданми? Лекин вазиятни англаган бошқа миллат ҳашарчилари (Кавказликлар, украинлар, Болтиқ бўйи республикалар ва х.к.) ўзлари қурган уйларга фақат ўзбеклар жойлашишини талаб қилган эди, деб ҳикоя қилишганди қариялар.

Хўш, энди мустақил бўлдик. Мустақилликнинг биринчи белгиси нима ўзи, яна қўрқувми, қўрқитишми? Ундай эмас экан, нега қўрқамиз, нимадан қўрқамиз? Қачон ботир бўламиз, қачон ботир бўласиз?

Бўладиган халқ бири бирини ботирим, деб чақираркан, бўлмайдиган халқ эса бир-бирини эй, манглайи қора, деб чақираркан, деб ҳазилга олганди бир дўстимиз.

Келинг, бири биримизни ботирим, деб чақиришга ўрганайлик. “Сўзнинг ҳам қулоғи бор”лиги рост бўлса, зора, биздан кетган ботирлик яна ўзимизга қайтса?!

Мана биз ҳам уч киши, Улуғбек дўстимизнинг мақоласидан таъсирланиб ушбуларни ёздигу, қай биримизнинг номимизни қўйишда ўйланиб қолдик. Ким қўрқмаса имзосини очиқ ёзсин, дедик бир-биримизга қараб. Сиздан, сиздан , деб мулозамат бошланди. “Сиз турганда бизга йўл бўлсин”, дедик бири биримизга эҳтиром билан. Бизнинг бу  муомаламиз қўрқувданмикан, тавозеданмикан?

Аммо тўғри тушунинг азизлар, бу қўрқоқлик эмас, бунинг отини эҳтиёткорлик дейилади. Ўз ўзини ошкор ёвга тутиб бериш ҳам мардлик бўлмаса керак. Шунинг учун вазиятдан келиб чиқиб “Қаҳрамон, Ботир, Баҳодир”лар ёздик, (ҳазил). Нима бўлганида ҳам биз сиз билан, ЎХҲ биланлигимиз ҳақиқатдир.

 

Тошкентдан,
ЎХҲ хайрихоҳлари.
10.05.2013 

P.S. Кечирасизлар, қўрқувданми,  лоқайдликданми, турли сабаблар монеълик қилиб, ушбу мақолани ҳам мана, ёзилганидан кейин орадан ҳафта, ўн кун ўтиб сизга жўнатяпмиз. Биздай  халқ агар шу кетишда кетсак, диктатура учун қиёматгача емиш бўлишимиз айни ҳақиқат. Бу нима деган гап? Бизга нима бўлган ўзи?

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi