АҚШ судида Фазлиддин Қурбонов ҳуқуқи бузилган

АҚШ судида Фазлиддин Қурбонов ҳуқуқи бузилган
380 views
21 May 2013 - 9:08

Нацистлар коммунистларни олиб кетгани келишганида, мен индамадим, мен ахир коммунист эмасман. Кейин улар социал-демократларни олиб кетгани келишди, мен индамадим, мен ахир социал-демократ эмасман. Кейин улар касаба уюшмаси фаолларини олиб кетгани келишди, мен индамадим, мен ахир касаба уюшма аъзоси эмасман. Кейин улар яҳудийларни олиб кетгани келишди, мен индамадим, мен ахир яҳудий эмасман. Кейин эса улар мени олиб кетгани келишди, аммо норозилик билдирадиган ҳеч бир зот қолмаган эди. [1]

МАРТИН НИМЁЛЛЕР (1892–1984)130518091928_uzbek_arrested_in_boise_idaho_fazliddin_kurbanov_281x351_ap

Фото. Фазлиддин Қурбонов. [2]

Маълумки, АҚШнинг Айдаҳо штати Бойси шаҳрида 2009 йил августидан бери қочқин мақомида яшаб келаётган ўзбекистонлик 30 ёшли Фазлиддин Қурбонов 2013 йил 16 май куни уйида ҳибсга олинган. У Бойси шаҳрида юк ташувчи машина ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

“Фазлиддин Қурбоновга Айдахо штатида уч банд бўйича айблов қўйилган. Юта штати расмийлари ҳам Фазлиддин Қурбоновни бир банд бўйича айбламоқдалар.

Айдахода Фазлиддин Қурбонов террорчиларга ва хорижий террорчилик ташкилоти деб тан олинган Ўзбекистон Исломий ҳаракатига моддий кўмак бериш учун тил бириктириш, портловчи моддага эгалик қилиш айбловлари қўйилган.

Юта штатида эса унга портловчи модда ясашни ўргатиш айблови қўйилган.

Фазлиддин Қурбонов, гўё шу йил январида қандай қилиб портловчи модда ясаш, керакли ашёларни қаердан сотиб олиш бобида йўл-йўриқ кўрсатган, интернетдан махсус видеолавҳаларни топиб, намойиш этган” [2]

Мен Фазлиддин Қурбоновни танийман. Менга АҚШ ҳукумати сиёсий бошпана бергач Айдахо штати маркази бўлмиш Бойси шаҳрига 2010 йил 21 январ куни келдим. 2010 йил 18 март куни Бойси шаҳридаги Glenbrook Apartments квартали (маҳалласи)даги икки қаватли уйлардан бирида яшай бошладим. Бу кварталда 15 та уй бўлиб, ҳар бирида 8 тадан хонадон бор. Мен уйнинг 2-қавати 8-хонадонида 3 хонали квартирада яшадим. Шу қаватнинг бошқа четидаги 3-хонадонида ўзбек оиласи яшарди. Мен дастлабки куниёқ бориб уй эгаси билан танишдим. Исми Зайниддин бўлиб, 1956 йилда туғилган экан (мен 1954 йилда туғилганман). У Тошкентдан келиб, ўғли ва келини, невараси билан яшар экан.

Мен асосан Зайниддин билан салом-алик қилардим. Унинг ўғли билан жуда кам гаплашганман.

2010 йил 4 май куни Михаил исмли компютер мутахассиси билан бирга Best Buy супермаркетига бориб, 689 долларга янги компютер сотиб олдим. Уни олиш ва хонадонимда ўрнатиш чоғи Михаил ёрдам берди. Мен унга хизмат ҳақи сифатида 20 доллар бердим. Михаил сигарета чекиш учун хонадон ташқарисига йўлакка чиқди. Мен ҳам чиқиб суҳбатлашиб тургандик. Пастда, 3-хонадон олдида енгил машинадан бир йигит чиқди. Уни Михаил танир экан ва пастга тушиб олдига бордик. Бу йигит Зайниддиннинг ўғли экан. Михаил ишсиз экани ва иш қидираётганини айтди. Мен у йигитдан иш жойини сўрадим. Қурилиш соҳасида уйларни ремонт қилиш билан шуғулланишини айтди. (У кейинчалик юк автомашинаси ҳайдовчилиги ишига ўтган бўлса керак.)

Компютеримдаги Microsoff дастури бир ой ўтмай ўчди. Best Buy супермаркетига бориб айтдим. Магазин ходимлари 140 долларга Microsoff office of Students дастурини сотиб олишим кераклигини айтди. Кредитга беришларини сўрадим. Беришмади. Қарзга пул қидира бошладим. Андижонлик Азизжон такси ҳайдарди. Унга телефон қилиганимдан кейин 100 доллар қарз берди. 40 доллар қарз топаолмадим. Уй олдида машинада Зайниддиннинг ўғлини кўрдим ва ундан 40 доллар қарз сўраб кўрмоқчи бўлдим. У қандайдир баҳоналарни айтди. Мен унинг хотини ҳам ишлашини эслатдим. Унинг жаҳли чиқиб, менга “Сиз нимага менинг оилавий ишларимга аралашаяпсиз?” деди ва тортишиш ниятида мен томонга кела бошлади. Мен “Кечирасиз” дедим ва уйим томонга кетдим. Шундан кейин у билан бошқа суҳбат қилмадим. (Компютер дастурини 2010 йил июл ойида олган ойлик пулим ҳисобилан 40 доллар қўшиб июл ойида компютеримни қайта ишлаттиргандим.)

2013 йил 19 май куни Бойсидаги танишимга қўнғироқ қилиб, “Бойсидан ташвишли хабарлар келаяпти. Сиз Фазлиддин Қурбоновни танийсизми?” деб сўрадим. У уни фақат бир марта – Турсунбой Утамўродов жанозасида 2012 йил 1 октябр куни кўрганини айтди. Унинг 3 ёшли қизчаси борлиги, отасининг исми Зайниддин эканлиги, Бойсида ота-онаси, сингиллари билан яшаши ҳақида айтди. Шунда тушундимки, Зайниддиннинг ўғли Фазлиддин мен билан битта домда, бошқа хонадонда яшаган йигит экан.

Фазлиддин Қурбонов бирор марта Бойси мачитига на ҳайит намозига, на Жума намозига борган эмас. Мен ўша уйда 2 йил яшадим. Шу икки йил давомида Фазлиддин соқол билан юрган эмас. Мақола бошида келтирилган унинг соқолли фотосурати ёшлигида Ўзбекистонда тушган бўлса керак. Махсус хизматлар унинг компютерини мусодара қилгач, компютердан шу суратни олиб оммавий ахборот воситаларида тарқатган, деб ўйлайман.

Фазлиддиннинг отаси Зайниддин ҳам бирор марта Бойси мачитига Жума намозлари ёки Ҳайит намозларига борган эмас, ҳар ҳолда мен кўрмадим. 2010 йил баҳор кунларидан бирида бекатда туриб автобус кутаётганимизда Зайниддиндан сўрадим: “Намоз ўқимайсизми?” У бир неча йиллар аввал намоз ўқигани, лекин бели оғриши сабабли намоз ўқишни тўхтатгани ҳақида айтди.

Бугунги кунларга қайтайлик. Фазлиддин Қурбонов инглиз тилини билмайди. Уни Бойси шаҳридаги федерал судга 2013 йил 17 май куни олиб келишганида, унинг суддаги энг оддий ҳуқуқи бузилган, яъни ўзбек таржимони билан таъминланмаган. У ноилож рус таржимони ёрдамида ўзига қўйилган айбловларни тан олмаслигини билдирган.

Бойси судларида ўзбек тили таржимони масаласидаги аҳвол ҳақида ҳам ёзай. Мен Бойси шаҳрида 2010 йил 21 январдан 2012 йил 2 март кунигача яшадим. Мени ноҳақ уч марта ишдан ҳайдашди. Мени ижарада яшаб турган квартирамдан ҳайдаш мақсадида Айдаҳо штати Ада туман судига беришганди. 2012 йил 23 феврал кунги суд жараёнида мен рус таржимонини уч марта рад этдим ва ўзбек эканлигим, ўзбек таржимони бўлиши кераклигини судьяга айтдим. Судья қулоқ солмади ва ўша – 23 феврал куниёқ мени квартирадан ҳайдаб чиқариш ҳақида қарор ўқиди.

Мен ушбу суд қарорини олиб, эртаси куни судга шикоят ёздим. Шикоятимда судда дискриминация (ирқий камситиш) қилишгани ва ўзбек таржимони таъминлашмагани, бу эса АҚШ қонунларига зид эканлиги ҳақида ёздим. Навбатдаги суд 1 март кунига белгиланди. Лекин квартирамдаги ҳамма нарсаларимни 2012 йил 28 феврал куни олиб чиқиб кетишди (компьютерим ва икки чемодан нарсамни 23 феврал куни кечқурун Бойсидаги яхши ўзбек танишимникига қўйгандим, шу нарсалар ўзимда қолди). Яъни суднинг ҳал қилувчи қарори чиқмасидан нарсаларимни олиб кетишди. 1 март куни мени айбловчи томон судга келмади. Иккинчи судни ҳам 23 феврал кунги судья ўтказди ва, табиийки, ўзи ёзган 23 феврал кунги суд қарорини ўзгартирмасдан қолдирди. Шу сабабли мен 2012 йил 2 март куни Бойси шаҳридан Вашингтон шаҳрига жўнаб кетдим.

Бу АҚШдаги суд тизимининг биздек муҳожирларга қарши ирқий камситиш билан олиб борилаётганини кўрсатувчи фактлардир. Шу кунга қадар Айдаҳо штатида судда ўзбек тилида таржимонлик қилиш рухсатига эга бўлган бирорта мутахассис йўқ, яъни тайёрлашмаган. Чунки судда таржимонлик қилиш учун алоҳида имтиҳон топшириб, алоҳида лиқензия берилади. Айдахода 650 нафар ўзбек истиқомат қилсада, бирорта ўзбек тилини биладиган суд таржимони йўқ.

Бошқа мисол. 2012 йил 21 январида ҳамшаҳрим, яъни жиззахлик Жамшид Мухторов террорчи гуруҳларга кўмак кўрсатишга оид айблар билан аэропортда ҳибсга олинганди. Лекин бир йилу 4 ой вақт ўтган бўлсада уни суд қилишмаётир. У ҳозир ҳам қамоқ азобини тортмоқда. Ахир у қанча вақт суд қилинмасдан қамоқда ўтириши керак? Ахир бу инсоннинг оддий ҳуқуқини поймол қилиш эмасми? Бу ҳақда Озодлик радиосида ҳам, бошқа ахборот воситаларида ҳам лом-мим дейишмаётир.

Мен АҚШга 2010 йил 21 январида келганимдан буён телефон ва интернет алоқаларимни чеклаш, тазйиқлар ва турли хил провокациялар уюштириш тўхтамаётир.

2013 йил 20 июн – Халқаро Қочқинлар куни Вашингтонда Президент Барак Обама ишлаётган Оқ уй олдида ватандошларим ҳимоясига пикет ўтказишни режалаштираяпман, Аллоҳ хоҳласа.

2013 йил 17 май куни Озодлик радиосининг “Қурултой” эшиттиришида “Муҳожиратдаги ўзбекларни жиноятга ундаëтган омиллар нима?” мавзусида давра суҳбати ўтказилди ([3]). Бу эшиттиришда АҚШда яшаётган Тошпўлат ака Йўлдошев АҚШни фақат мақтади. У бошқа суҳбатларда ҳам АҚШни мақтагани мақтаган.

Мен инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида миллатдошларимизни ҳимоя қилиш ниятим бор. Афсуски, ҳозирча инглиз тилини мукаммал билмайман. Бугунги кунда Вашингтонда Карлос Россарио номли мактабда 4-босқичда инглиз тилини ҳафтасига беш кун ўрганмоқдаман (мактабда йилига икки босқич ўқитилади, жами 8 босқич бор). Тошпўлат ака Йўлдошев инглиз тилини яхши билади, лекин миллатдошимизга амалий ёрдам масаласида бирорта иш қилиш фикри унда йўққа ўхшайди.

Менинг Тошпўлат ака Йўлдошевга таклифим: келинг сиз ва мен Бойси шаҳрига бориб, ватандошимиз Фазлиддин Қурбонов ҳимоясида қатнашайлик. Шу йўл билан воқеалар тафсилотини ўрганамиз ва миллатдошларимизга мақолалар ҳамда интервюлар орқали ҳақиқий аҳвол ҳақида хабар берамиз. Бойсида ётоқ масалалари муаммо эмас. Сиз ва мен умримизнинг катта қисмини яшаб қўйдик, кўпи кетиб ози қолди. Келинг, Фазлиддин Қурбоновдек ватандошимизни судда ҳимоя қилиш тадбирларида қатнашиб ҳисобимиздаги савоб ишларни кўпайтирайлик. Менинг телефоним: 202-423-7578. Телефонлашайлик. Махсус хизматлар менинг телефонимни блок қилишлари мумкин. Агар шу сабаб билан боғлана олмасангиз, телефон рақамингизни почтамга ёзиб юборинг. Мен сизга телефон қиламан.

Мен ушбу мақолада ёзилган ва шунга ўхшаш танқидий фикрларимни Озодлик ва/ёки Би-би-си радиоси орқали ҳам айтишим мумкин. Лекин мени ҳозирча бирор марта эшиттиришга таклиф қилишгани йўқ.  Мобил телефоним: 1-202-423-7578. (Олдинги 202-341-4028 рақамли телефонимни 2013 йил 27 апрелга ўтар кечаси ўғирлаш уюштирилди. “Ўғри” костюмим чўнтагидаги бир долларга яқин пулни олмаган, фақат телефонимни ўғирлади. Бу “ўғри” учун телефонимдаги маълумотлар керак бўлган, деб ҳисоблайман. Ахир бу телефон орқали бирор жойга қўнғироқ қилиб бўлмайди, қўнғироқ қилса дарров жойи аниқланиб ҳибсга олинади. Бу телефонни сотиб ҳам бўлмайди.)

Афсуски, АҚШда шу кунга қадар ўзбекларни ҳимоя қиладиган бирорта ташкилот йўқ. Турли хил маданий тадбирлар ўтказадиган, данғира-дунғир қиладиган бир нечта ўзбеклар жамияти бор. Лекин миллатдошимиз бошига қийин кунлар тушса, уни судда ҳимоя қилиш тадбирларини олиб борадиган ҳақиқий яхши жамият ёки ташкилот йўқ.

АҚШда яшаётган ватандош ва миллатдошларимга яна бир марта эслатиб ўтаман: 2013 йил 20 июн – Халқаро Қочқинлар куни Вашингтонда Президент Барак Обама ишлаётган Оқ уй олдида ватандошларим ҳимоясига пикет ўтказишни режалаштираяпман, Аллоҳ хоҳласа. Ушбу пикетга қўшилиш истаги бўлганлар менга хабар беришсин.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Нимёллер, Мартин. –  ru.wikipedia.org/ Материал из Википедии — свободной энциклопедии).

Мартин Нимёллер – протестант евангелия черкови пастори, Бутун дунё черковлар кенгаши президенти, «Халқлар орасида тинчликни мустаҳкамлагани учун» номли Халқаро Ленин мукофоти совриндори (1967).

2. Фазлиддин Қурбонов ўзига қўйилган айбловларни тан олмади. – bbc.co.uk

3. Муҳожиратдаги ўзбекларни жиноятга ундаëтган омиллар нима? –  ozodlik.org

E-mail: jiz54@mail.ru , maqsadsh54@gmail.com , ergash1955@yahoo.com

Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

2013 йил 21 май.

АҚШ, Вашингтон шаҳри.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi