АҚШ нинг Ўзбекистондаги диний вазият борасидаги ҳисоботига ўз фикрларим

АҚШ нинг Ўзбекистондаги  диний вазият борасидаги ҳисоботига ўз фикрларим
114 views
21 May 2013 - 13:52

Бу ҳар хил ҳисоботлар, конференциялар ва йиғилишлар, булар ҳаммаси мусулмонларни чалғитиш учун қилинаётган ишлардир.

Эй Ватандошларим, биз бу муаммоларни ўзимиз ҳал қилишимиз керак! Шундагина эркин ва фаровон хаётга эришамиз. На АҚШ ва на Европа Иттифоқининг биз ўзбеклар билан, мусулмонлар билан мутлақо иши йўқ. Фақат бизни чалғитиш учун, ҳамда бизни доимо шу каби зулм остида ушлаб туриш учун ҳар хил найранглар, ҳисоботлар қилиб боришади ва йиғилишлар ўтказишади. Бунақа тўртта варақда ёзилган ҳисобот ёки шикоят шкафда жой тўлдиришдан бошқа нарсага ярамайди.

Муаммоимизни ҳал этиш учун биз ўзимиз харакат қилишимиз, ҳамма нарсага ўзимиз эришишимиз ва эришган нарсаларимизга ўзимиз эга бўлиб, эркинлик ва фаровонлигимизни ўзимиз бардавом қилишимиз керак.
Ўзимиз ва фақатгина ўзимиз!

Сардор Расулов