“Участковой”ларнинг фаолияти ҳақида

“Участковой”ларнинг фаолияти ҳақида
29 views
22 May 2013 - 14:18

getImage (15)Давлатимизнинг асосий, энг таянган ва ишонган кучи, Куч ишлатар тизимларининг энг кенг тарқалган гуруҳи, яъни ИИБ маҳалшлий ходимлари хақида яна бир бор тўхталмасдан иложимиз йўқ.

Милиция ходимларига хозирги кунда Халқнинг қандай назар ва қандай назария билан қарашларини хаммамиз биламиз. Бу идора ходимларини Халқ кўргани кўзи, уларга айтгани сўзи йўқ. Халқнинг энг кўп қарғишига учрайдиганлар ҳам шулар.

Милиция ходимлари Халқ билан юзма-юз ишловчи Давлат посбонларидир. Фуқароларимизнинг ҳар қандай муаммолари дастлаб мана шу тизим вакилларига келиб тушади. Мана шунинг учун улар Ички Ишлар ходимлари, дея аталади. Ҳар бир фавқулодда воқеа иши милиция бўлимларига хабар берилади, ишнинг даражасига кўра у ИИБ дан бошқа бўлинмаларга юборилади.

Айнан Халқ билан ишлайдиган бу вазифа эгалирининг аҳамияти Давлат учун жуда каттадир, албатта.

Ҳар бир маҳаллада Милиция Таянч Пунктлари мавжуд.

Тақрибан ички ишлар структураси шундай тузилган: Вазирликдан, вилоят ички ишлар бошқармалари, ундан шаҳар ва туман ички ишлар бошқармалари, ундан Махаллалараро Милиция Таянч Пунктларига.

Милиция Таянч Пунктлари ходимлари ички ишлар бўлимларининг асосий “қулоқ” ларидир. Участковойлар ходимлар орасида “чёрние” яъни “кора ишчи” лар, деб аталади, чунки энг кўп иш қиладиган ҳам, энг кўп сўкиш эшитадиган ҳам шулардир. Улар бутун маҳалладаги оилаларни текширишади, уларнинг касби, моли ҳисобини қилишади, махаллага кечқурунлари кимлар келиб кимлар кетишини кузатишади.

Маҳалла фаолларини ҳамда раисларини, ичувчиларни, қуморбозларни, наша ва героин сотувчиларни, ўғрилар ва фирибгарларни, баъзи диний илмли кишиларни ўзларига “қулоқ” қилиб оладилар ва доимий уларга турли “падхот” қилиш билан улардан турли маълумот олишади.

Яна муҳим бир маълумот, бу участковийлар асосан диний фуқароларни қаттик назорат қилишади, унутманглар юртимиздаги қама-қамалардан омон қолган илмли кишиларимизнинг аксарияти “қулоқ” лардир. Улар қамалмасликлари эвазига диний йиғинлардаги тафсилотлар, имомларнинг ҳатти харакатлари, масжидлардаги даъватлар хақида ИИБ га “қулоқ” лик қиладилар. Бундан ташқари 159 модда билан қамалиб тез орада озодликка чиққан диний маҳбуслар ҳам “қулоқ” хисобланади, чунки Давлат учун ишлашни истамаган диний маҳбуслар ҳеч қачон озод этилмайди.

Участковийлар маҳалла раиси ва фаоллари билан, маҳалла почтачиси, газчиси, солиқчиси билан ўзаро тил бириктиради ва Давлатдан ажратиладиган нафақа пулларини, ободонлаштириш учун ажратилган пулларни маълум қисмини ўзлаштирадилар.

Савдо магазинларидан, гиёхвандлик савдоси билан шуғулланувчи (барига) шахслардан доимий гонорар олиб турадилар. Бундан ташқари одам ёллаб ёлғон уруш жанжаллар уюштиришади ва бундай ҳолларда улар йўллаган одам атай калтакланиб бериши керак ёки ҳақорат эшитиши керак. Кейин “қулоқларни” дўппослаганлар устидан ариза ёзиб беради ва участковойлар ўша одамни чақиртиришади ва пўписалар билан пулини олишади. Бундан ташқари улар новвойхоналар, дорихоналар, чевархоналар, цехлар, ошхона ва “gаmе сlub”, музқаймоқхона ва кафе-барлардан, спиртли ичимликлар дўконларидан ҳам пул олишади, яна ҳунармандлардан, қўлбола махсулотлар ишлаб чиқарувчи яширин тадбиркорлардан, уйларда очилган кичик озиқ-овқат савдоси билан кун кўраётганлардан ҳам пул олишади.

Улар учун ҳайдовчиларнинг ҳужжатларини текшириш ва йўл ҳаракат назорати билан шуғулланиш ваколати ҳам берилган. Улар бу ишда ҳам жуда фаолдирлар, машиналар давлат рақамларини айнан шулар ечиб кетадилар, хайдовчилардан эса албатта пора оладилар.

Участковой бўлиш ҳам пора билан бўлади, поранинг қанча бўлиши унинг қайси маҳаллага тайинланишига боғлиқ бўлади.

Буларнинг яна бир иши коғозбозликдан иборат. Ҳисобот топшириш билан кун ўтказишади. Маҳалласидаги ҳар жиноятчи, жанжалкаш оилалар учун алоҳида рўйхат тузишади.

Диндорларнинг қамалишига кўпинча шу участкавойлар сабаб бўлади. Жума кунлари ибодатларида ёки ҳайит намозларида масжидга келаётганларни обдон кузатадилар. Участковойлар хақиқий “қулоқ” лардир.

Улар учун яна шундай вазифа борки ким хорижга ишлагани бориши ва келишини рўйхат қилишади, сўровлар ўтказишади, буларнинг барини бошқармага ёзма равишда топширадилар.

(Давоми бор)

IYMON MUFASSAL
22.05.2013