Табрик

Табрик
46 views
24 May 2013 - 4:34

Одамнинг улуғлиги бўйи билан ўлчанмаганидек,халқнинг улуғворлиги хам унинг сони билан ўлчанмайди.Ягона ўлчов унинг ақлий камолати ва ахлоқий баркамоллигидир.BOLA

Маълумингизким Бирлашган Миллатлар ташкилоти 1-июнни “БУТУН ДУНЁ БОЛАЛАР КУНИ” деб эълон қилганидан бошлаб ҳар йили Ўзбекистонда ҳам “БОЛАЛАР БАЙРАМИ” кенг нишонланади.

Барча юртдошлар ва хорижда юрган ватандошларимни кириб келаётган жажжи Фарзандларимизнинг байрами ила табриклайман.Хақ таолодан буларни соғ-омон улғайишини ,ота-оналарига сабр ила тоқат тилайман.

Бу дунёнинг синоати кўп,

Жумбоқлари шарофати кўп,

Адовати,алдовлари кўп,

Ҳаммасига тайёр тур болам!

Номардларни дўст деб билмагин,

Нокасларга қуллиқ қилмагин.

Қадрига ет қадринг билганни,

Ҳаммасига тайёр тур болам!

Гул чечаклар унсин боғингда,

Ҳоҳ ёшлик хох кекса чоғингда.

Ота-онанг кўз қароғингда

Ҳаммасига тайёр тур болам!…

Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли Саттаров

24.05.2013