Нега Америка ва Россия “террор”ни айнан Ўзбекистондан изламоқда?

Нега Америка ва Россия “террор”ни айнан Ўзбекистондан изламоқда?
98 views
24 May 2013 - 10:18

MAZLUMАмерика Қўшма Штатларига ўқиш ва ишлаш учун бораётган Марказий Осиёликлар сони жиҳатидан кундан-кун кўпаймоқда. Энг сўнгги маълумотларга қараганда, Марказий Осиёнинг юраги бўлмиш Ўзбекистондан Америкага ташриф буюраётган фуқаролар кўпчиликни ташкил этмоқда. Ўзбекистон ўз фуқароларини дунёнинг турли-ҳил давлатларига “экспорт” қилиб, ўзининг иқтисодий муаммоларини шу йўл билан ечмоқчи…

Аммо Америкага ташриф буюраётган Ўзбекистон фуқаролари “Грин Карт” лотереясини қўлга киритаётган бўлсалар-да, уларнинг аксарияти “терроризм ва экстермизм” айби билан қамоққа олинмоқда. Уларга қўйилаётган айбларнинг ҳаммаси бир хил ва бир моддадан иборат бўлмоқда. У ҳам бўлса, “Америка Қўшма Штатларининг президенти Барак Обаманинг жонига қасд қилиш” деган айб билан, Гуантанамо қамоқхоналарида сақланмоқда. Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган “террорчилар” билан юзма-юз қилиниб, ер юзида қўпорувчиликни амалга ошириш учун, “Ал-Қоида” гуруҳига ҳизмат қилмоқдалар. Бу ҳам Американинг олиб бораётган сиёсатининг бир дебочасидир…

Шу ўринда савол туғилади. Ўзбекистон фуқаролари бир бурда нонга зор бўлса-да, нега керак бўлиб қолибди Америка президентининг жонига қасд қилиш?! Америка президенти Барак Обамани жонига “қасд” қилиш шунчалик ҳам осон иш эканми?! Баъзи маълумотларга қараганда, Америка президентининг тан қўриқчилари 7 минг кишини, Россия президенти Владимир Путининг тан қўриқчилари эса 5 минг кишини ташкил этар экан. Ўзимизнинг диктатор Каримовнинг тан қўриқчилари эса 3 мингга етган. Агар мана шу маълумотларга яхшилаб эътибор берган бўлсангиз, “президентни жонига қасд қилиш”, Ўзбекистон учун тўғри келса керак. Аслида эса ким “террорист”, ким “экстермист”лигини мана шу биргина маълумотдан ҳам билса бўлаверади…

Ҳали Ўзбекистонда рўйхатга олинмаган ёки “гуруҳ” сифатида шаклланмаган инсонларни қандай қилиб бирданига Америка Қўшма Штатларида “портлаш”ни ташкиллаштиришлари мумкин? Демак бундан шундай хулоса чиқариш мумкин-ки, Ўзбекистондан борган фуқароларимизнинг ҳаммаси, “Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистонда тайёрланган, “фанатиклар” ва “радикал кучлар экан” деб хулоса қилиш мукинми? Америка ва Россия давлатлари нега айнан Ўзбекистондан “террор”ни қидирмоқда? Чунки, Ўзбекистон билан чегарадош бўлган, Афғонистон бор. Бу жойдан террорист ва экстермист “ясаш” жуда ҳам осон. Уларнинг асосий манбаи мана шу баҳона. Шу баҳона орқали, мўмин-мусулмонларни қириш ва айрим ўзгача фикрловчи инсонларни йўқ қилиш. Ёки бўлмаса, шу орқали уруш эълон қилиб, катта бойликка эга бўлиш.

Маълумки, 2013 йил 15 апрель куни чечен миллатига мансуб, асли қирғизистонлик бўлган ака-ука Царнаевлар Американинг Бостон шаҳрида бўлган портлашни “уюштиришда” айбландилар. Ҳолбуки, бу ишни ташкиллаштирган Американинг “ФБР” ташкилоти бўлиб чиқмоқда…

Эндиги навбат эса, Ўзбекистон фуқароларидир. Бунга биргина мисол шу кеча-кундузда, “Терроризм ва экстермизм” айби билан қамоққа олинган Фазлиддин Қурбонов мисол бўла олади. Бу терроризмдан ҳавфсираган Америка конгрессменлари, “Грин Карт” лотереясини бекор қилмоқчи эканликларини маълум қилди…

Россияда аҳвол қандай демоқчимисиз? Россияда аҳвол бундан ҳам баттар. Россия ҳам ўзбекларга ва бутун мусулмонларга нисбатан америкача “усулни” қўлламоқда. Хусусан, Ўзбекистондан борган фуқароларнинг аксарияти ўзбеклар. Улар ҳам ФСБ томонидан “терроризм ва экстрамизм” айби билан қамоққа олинмоқда. Бу маълумотларни уларга тақдим қилаётган ва улар тўғрисида бўҳтон ва туҳматни чиройли тўқ чиқараётган бу – Ўзбекистон МҲҲдир. Нега? Нима учун? Айнан Ўзбекистонда эмас, балки чет элда қамоққа олинмоқда? Аҳир, бу ўзбек фуқароларининг кимлиги ва нима иш билан шуғулланишларини ҳеч кимса билмайди-ку? Уларни фақат Ўзбекистон МҲҲ билади ва улар тўғрисидаги маълумотни ўзбек МҲҲ тақдим этади. Бу “сценарий”ни уларга ёзиб бераётган ҳам, ўзбек “чекист”лари. Кимки Ўзбекистонда намозхон ёки давлат сиёсатига қарши чиққан бўлса, албатта у “террорист”, “радикал”, “фанатик” деган уйдирмалар билан қамоққа олинади. Каримов ҳукумати мана шу 23 йил давомида Ўзбекистондаги диндорларни ва сиёсатга қарши чиққан инсонларнинг барчасини шу айблар билан қамоққа тиққан. Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси Каримов ҳукуматини “умри”ни узайтиришдан иборат бўлган. Эндиги навбат эса, Каримовнинг ёлғон ва бўҳтонга тўла, “иши”ни амалга ошириш учун, ҳалқаро жамиятни эътиборини Ўзбекистонга қаратмоқдир. Терроризмни яна-да тарғибот қилиш учун эса, кечаю-кундуз тинмасдан ишлаш керак. Агар эътибор берган бўлсангиз, Каримов мана шу 23 йил давомида “терроризм ва экстремизм” сўзига жуда кўп урғу бериб келди. Каримовнинг ягона мақсади эса, ўзига душман бўлган кучларни шу орқали йўқ қилиш эди. Ўзбек миллатидан “террорист” чиқариш ҳеч бир ақлга сиғмайдиган ишдир…

БМТ ва НАТО ташкилотларида “терроризм ва экстремизмга қарши қурашиш” деган бир бўлим бор. Шу бўлим қайси давлатда “террорист” бўлса, ўша давлатга эътиборини қаратади ва уларни йўқ қилиш учун, “тинчликпарвар кучлари”ни шу давлатларга киритади. Шу давлатга катта-катта маблағларни сарфлайди. “Шанҳай” деган ташкилотнинг ҳам мақсади шундан иборатдир…

Россия ва Америка давлатлари Афғонистонда амалга оширолмаган вазифани энди Ўзбекистонда амалга ошириш учун киришмоқда. Чунки, куни–кеча, “Би-Би-Си” радиосининг эшиттиришларининг бирида, “Афғонистондаги “Толибон” гуруҳи афғон фуқаролари учун мактаблар ташкил этаётгани. Ёш йигит ва қизларни, инглиз тилини мукаммал ўрганишлари учун, дарсликлар ташкил қилаётганлиги” тўғрисида хабарлар берилди. Афғонистонда 30 йил давом этган уруш оҳир-оқибат, афғон ҳалқининг тинкасини қуритди. Бу урушнинг тепасида турган Американинг “қўли” борлигини оҳир-оқибат улар тушуниб етдилар…

Бу террорларни амалга ошириш орқали кимнингдир катта манфаати ётади десак хато бўлмайди. Чунки Америкада 327 мингдан ошиқ бой-бадавлат инсонлар яшайди. Мана шу бойлар ер юзида содир этилаётган “воқеа”лар ортида тургани маълумдир. Улар ўзларининг ер юзида “бизнес”ларини амалга ошириш учун ҳар қандай пасткашликдан қайтмайдилар. Америка бюджетининг 80-90% фоизи мана шу бойлар маблағи эвазига амалга оширилади. Улар ўзлари ҳоҳлаган инсонни президент этиб сайлайди. Ҳоҳлаган инсонни эса “террор”чи қилиб кўрсатади…

Америка Қўшма Штатларининг кейинги вақтларда иқтисодий ва ижтимой жиҳатдан оқсаётгани маълум бўлиб қолди. Унинг бозорини асосан Хитой эгаллаб олаётгани ҳеч кимга сир эмас. Америка Хитойни “синдириш” учун ҳар ҳил найранг ва ўйинларни ишлаб чиқмоқда. Аввалом бор, Хитойни сиқиб чиқариш учун эса катта куч тўплаш керак. Бунинг учун аввалам бор, Марказий Осиёни талон-тарож қилиш керак. Ундан кейин эса Хитойни ишғол қилиш осон кечади…

Ҳозирги кунда Американинг аҳволи танг бўлиб қолди. 2008 йилдан буён Америкада ўсиш суратлари паст кўрсатгичларни кўрсатмоқда. Америка президенти Барак Обама бошқараётган давлат структуралари ичида пораҳўрлик, норкобизнес, қурол-яроғ сотиш, жиноятчилик авж олаётгани маълум. Яқин келажакда Америкада “демократия” деб аталган мамлакат “диктатура”га айлантирилиши ҳам ҳеч гап эмас…

Фахриддин Тиллаев