Ўзбекистон ҳукумати нега ‘Араб баҳори’дан чўчийди?

Ўзбекистон ҳукумати нега ‘Араб баҳори’дан чўчийди?
139 views
26 May 2013 - 12:34

Ўзбекистонда “Араб баҳори”га қарши тарғибот юритиб келинади.
Ўзбекистон телевидениеси рангли инқилоблар ёки “Араб баҳори” деб аталаётган ҳокимиятлар алмашинуви танқид қилинган яна бир кўрсатувни намойиш этган.
Кўрсатувда Яқин Шарқ мамлакатларидаги ҳодисалар барқарорликни издан чиқаргани айтилади, тинчликни асраш кераклиги уқтирилади.
“Ўзбекистон” телеканали намойиш этган кўрсатувга “Оқаётган сув қадри” деб ном берилган.
УнAPда Ўзбекистон иқтисодий ва маърифий ютуқларга эришгани мақталади.
Ўзбекистонликлар мамлакатдаги тинчлик-барқарорликнинг қадрига етишлари лозимлиги, Яқин Шарқ, Афғонистон, Ироқ, Судан, Миср ва Суриядаги қонли ҳодисалардан сабоқ чиқариш зарурлиги таъкидланади.
Ота-оналар фарзандлари турли оқимлар таъсирларига тушиб қолмасликлари учун эҳтиёт бўлишлари ҳақида огоҳлантириладилар.
“Араб баҳори”га қарши тарғибот бошқа мамлакатларда кузатилмайди, аксар таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон раҳбарияти бундай ҳодисалар ўз мамлакатида такрорланишидан жиддий хавотирга тушган.
Хориж матбуотида Ҳусни Муборак Мисри, Муаммар Қаддофий Ливияси ва бугунги Ўзбекистоннинг ўхшаш жиҳатлари санаб ўтилган қатор мақолалар эълон қилинган.
Францияда истиқомат қиладиган сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов фикрича, Ўзбекистон ҳукуматининг “Араб баҳори”дан чўчишига асос бор.
Биринчиси, жамоатчилик фикрини олдиндан айтиб бўлмаслигидир, дейди Камолиддин Раббимов.
“2004-2005 йил воқеалари шуни кўрсатдики, жамоатчилик кутилмаганда жунбушга келиши мумкин ва кутилмаганда таъбир қилиб бўлмайдиган ҳатти-ҳаракатлар қилиши мумкин. Иккинчиси, Ўзбекистон аҳолиси ўзининг квадрат километрига нисбатан анча зич жойлашган. Яъни “Араб баҳори”, ҳокимиятлар алмашинуви ёки шартли равишда инқилоблар дейдиган бўлсак, мана бу инқилобларнинг ёки ҳокимият алмашинувининг маълум бир ижтимоий, географик, демографик ўлчовлари мавжуд. Ва мана шу ўлчовларнинг деярли ҳаммасига Ўзбекистон тушади”, дейди таҳлилчи.
“Араб баҳори”дан қўрқиш учун асос
“Ҳокимият легитимлигининг пастлиги, унинг коррупцияга берилганлиги, аҳолининг зич жойлашганлиги, ижтимоий норозиликнинг яширин-ошкора, лекин анча юқори эканлиги, аҳолининг аксар қисми, ярмидан кўпи 30 ёшгача бўлганлар эканлиги. Мана шу омилларнинг ҳаммасини инобатга олиб зулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистон ҳокимияти ва ҳукуматининг “рангли инқилоблар” ёки “Араб баҳори”га ўхшаш воқеалардан қўрқишга мутлақ асоси бор”, дейди Камолиддин Раббимов.
“бу ерга босинг Араб баҳори” деб номланаётган ҳодисалар Тунисда 2010 йил 17 декабри куни савдогарлик ортидан кун кўрадиган Муҳаммад Боазизининг маҳаллий амалдорларнинг адолатсизлигига қарши ўзига ўт қўйишидан бошланди.
“Муҳаммад Араб дунёсидаги тушкунликка тушган, ишсиз ва ё рўзғор тебратишга қийналаётган миллионлаб ўттиздан ёш Арабларнинг рамзи эди”, дейди Би-би-сининг Яқин Шарқ бўйича таҳлилчиси Жереми Бовен.
“Араб баҳори” ортидан Ўзбекистонда Интернетни янада қаттиқроқ назоратга олишга киришилган, бу ҳукуматнинг мамлакатда бундай ҳодисалар такрорланиши олдини олиш йўлидаги амалларидан бири бўлган.
Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов эса Ўзбекистон ҳукумати ўзининг куч ишлатиш қобилияти билан қудратда қолишга интилиш ўрнига “комплекс ишлар, энг биринчи ўринда сиёсий ислоҳотлар бошлаши” лозимлигини айтади.

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi