Тошкентда ер қимирлади, аммо режим қимирламади

Тошкентда ер қимирлади, аммо режим қимирламади
23 views
27 May 2013 - 11:44

Ўзбекистонда президент Каримов ўрнатган “қабристон” тинчлиги ва барқарорлиги давом этмоқда. Ҳамма ёқда “тинчлик, тўйу томоша, олам гулистонлик…”

АлбDEPатта, бу Ўзбекистон дунёнинг энг тараққий давлати бўлгани учун эмас, аксинча ватанимизда ҳамманинг овози ўчирилганлиги учундир. Ҳеч ким ҳеч қандай муаммо ҳақида гапира олмайди, муаммони қўйинг бирор соҳада бирор таклиф ёки ташаббус қилиш ҳам таъқиқланган.

Олинаётган хабарларга қараганда яна ўқувчилар далаларга пахта чопиғи учун олиб чиқилган, Гугушанинг порахўрлик иши Швецияни титратган, Ўзбекситонга БМТ Бош Котибининг ёрамчиси келган…

Бундай масалалар эркин жамиятнинг оммавий ахборот воситаларида қизғин муҳокама қилиниши керак эди. Аммо Ўзбекситонда “тинчлик”, тўғрироғи режим ва унинг асосчисининг тинчлиги бузилмаслиги керак. Шунинг  учун ҳатто куни кеча рўй берган 5,5 баллик зилзила ҳақида ҳам ҳеч ким ҳеч нарса дея олмади. Газета ва журналлар бекорчи гаплар, телевидение ва радио каналлари маъносиз қўшиқлар билан тўла…

Тошкентда ер қимирлади, аммо режим қимирламади. Аммо режимнинг пойдеворига кучли зилзила яқинлашиб келаётгани ҳам бир ҳақиқатдир…

Фурқатбек

27.05.2013