Туркиядаги бир сўровноманинг натижалари

Туркиядаги бир сўровноманинг натижалари
19 views
28 May 2013 - 6:42

Маълумки, Туркия кўп миллатли мамлакатдир. Мамлакат аҳолисининг асосий қисмини турклар ва курдлар ташкил қилади. Айни пайтда миллатчилик низолари замонавий Туркиянинг энг катта муаммоларидан биридир.TURK

Ҳозирги кунда Туркия ҳукумати мамлакат жанубий шарқида курд исёнчи ҳаракатини тўхтатиш қаратилган махсус дастурни амалга оширмоқда. Бу дастурга кўра, курд исёнчиларининг қуролли тўдалари мамлакатни тарк қилишлари, миллий муаммолар эса сиёсий йўл билан ечилиши назарда тутилган.

Яқинда эълон қилинган бир сўровнома (haber.gazetevatan.com) ушбу масалада қизиқарли натижаларни кўрсатган.

-Туркия аҳолисинг 75 % ўзини “Турк”, фақат 6 % эса “Курд”, деб билади.

– Мамлакат жанубий шарқи аҳолисниинг 25% , Мармара ва Оқденгиз минтақалари аҳолсининг 15% курдлардан иборат.

– Жанубий шарқий ҳудудларда ҳанафийлар 35%, шофийлар 59% ташкил қилади. Ҳанафийларнинг 80% ҳукуматдаги АТП га, шофийларнинг 70% курдларнинг ТДП овоз берадилар.

– Ҳозирги кунда қўшнингиз курд бўлишини истайсизми, деган саволга туркларнинг 60% “йўқ”, курдларнинг 80% “ҳа”, деб жавоб берганлар.

-Курдлар билан оила қуришни истайсизми, деган саволга туркларнинг 50% “йўқ”, деб жавоб берган.

-Ҳукуматнинг террорни тугатишга қаратилган дастурини туркларнинг 50%, курдларнинг эса 80% қўллаб қувватлаганлар.

-АТП ва ТДП тарафдорларининг 50%  Туркияда Президентлик тизимининг жорий қилинишига қарши эканликларини билдирганлар. Туркия аҳолисининг 70% ҳам Прзидентлик тизимига қарши эканлигини билдирган.

Унутмаслик керакки, бу сўровнома мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси тарафидан ўтказилган.

ЎХҲ Ахборот Маркази

28.05.2013