Сайдилло Холбоевни табриклаймиз

Сайдилло Холбоевни табриклаймиз
113 views
30 May 2013 - 0:57

Ҳурматли дўстимиз Холбоев Сайдилло!

Аллоҳ сизни пайғамбар ёшига етказгани билан муборакбод қиламиз. Оилангиздаги осойишталикни, хотиржамликни, тўкин ҳаётни, элдаги ҳурмат-эътиборингизни ва бўлғуси муваффақиятларингизни Яратгандан тилаб қоламиз.

Бу ёшингизда, ҳамфикрларингиз томонидан, сизга катта масъулият юкланибди. Сиз Самарқанд Вилоят ЭРК Демократик Партиясининг раҳбарисиз. Бу бежиз эмас. Сизда, Вилоят ҳудудида, ЭРК партияси аъзоларини бирлаштирувчи, уларни партия ишларига илҳомлантирувчи ва ёш авлодни мамлакатимиз келажагида адолатли жамият қурилишига ишонтирувчи илмингиз ва ташкилотчилик кучингиз етарли деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистоннинг келажаги – унинг ёшлари қўлида. Лекин, бу авлоднинг бир қисми, режим томонидан қаттиқ алданган. Сиз ва сиз бошчилик қилаётган Вилоят партия ташкилоти аъзолари ёш авлодни келажакка ишонтириш ва уларни сафимизга қабул этиш ишларида фаоллик кўрсатади деб ўйлаймиз.

Ишларингизда, яхши ниятларингизда, халқимизни ойдин кунларга чиқаришдаги меҳнатингизда Яратгандан мадад тилаймиз. Сизни, оила аъзоларингизни, қариндош уруғларингизни ва ёру-биродарларингизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин.

ЭРК Демократик Партияси Марказий кенгаш котибияти
Тошкент шаҳри
30.05.2013

uzbekistanerk.com