Мулла Охуннинг Каримуф аёғини ялаш илинжида борғони

Мулла Охуннинг Каримуф аёғини ялаш илинжида борғони
76 views
30 May 2013 - 9:21

Каримуфға борди Охун “Бошғинамни силармуш” – деб,
– Аёғидан ўпсам агар, марҳаматлар қилармуш, – деб,
– Бир кетингға қамчин урса, ул палласин тутғил, – дебон
– Виждонини сотғонларға «прёник»лар берармуш, – деб.

Халқ олдида қилмуш хитоб: “Бас, унутғил Андижонни,
Сажда айла ҳукмдорға, аёғин ўп ул ҳоконни,
Ўлдирмиш ул террорчини, яксон этмиш бир исённи!
Эшитганинг ҳақиқатмас, кўрганларинг у бир туш…” – деб.

Кармониға пул йиғди ул “Бирлик”ға деб қочқинлардин,
Плон қилди, наф кўрай деб, ҳеч бўлмаса босқинлардин.
Юртға борди, қутилғум деб, кетға тушган қомчинлардин
“Эрк”ка қарши ўзин чоғлаб: “Берғил манго бир юмуш” деб.

СНБға борди пул деб, лекин савдо пишғони йўқ,
Хизматлари пучға чиқди, бирор оқча тушғони йўқ,
Умид қилғон ҳукмдори қапоғини очғони йўқ,
Айди: “Эмди кўп чиранма, бир сотқинсан, пастға туш” – деб.

“Калта қилғил гапни тезроқ, чиранмоқдан эмди тўхта,
Паспортингни олғил, кетғил… Вазифангни қилғил пухта,
Йўқса ҳолинг ёмон бўлғай, авахтада рангинг сўхта!
Ана хизмат мошинаси, минғил Бишкек сари уч, – деб.

Oхун швед сори қайтди, қайтмағонлар ахир қанча,
Бу сирлардан воқифлару айтмағонлар ахир қанча,
Калтак айтар, иймонини сотмағонлар ахир қанча..
Курашмоққа сенда отлан, Солиҳ бирла йўлға туш деб.

Мулла Калтак,
22 сентябр, мелодий 2008

facebook.com/groups/karimovket