Қалб музлиги эрийдими? (2)

Қалб музлиги эрийдими? (2)
64 views
02 June 2013 - 9:36

(Мақоланинг биринчи қисми ушбу саҳифада)

2013 йил 20 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судида фуқаро А.Содиқовнинг Олмазор тумани бандликка кўмаклашиш марказининг раҳбари М.У.Мухаммадалиевга нисбатан қўзғатган даъво аризаси кўриб чиқилиши керак эди. Суд жараёнини олиб бораётган судья Д.С.Мавлянова меҳнат таътилига чиққанлиги учун учинчи маротабага суд мажлиси 2013 йил 4 июн соат 17.00 га қолдирилди.

Жавобгар М.У.Мухаммадалиев МҲН (макр, ҳийла, найранг) армиясининг дала қўмондонларидан бири, қонун ва суд олдида жавоб бериш масъулиятини ҳозирча ҳис қилмаганлиги сабабли ўз хохиши билан суд мажлисига икки сафар ҳам келмади.

Шу ўринда ҳақиқатни умумлаштирган ҳолда айтсак, республика вилоятларининг барча туманларида мавжуд бўлган бандликкка кўмаклашиш марказларида Олмазор туман бандликка кўмаклашиш марказида қайд қилинган қонунбузарликлар содир этилади. Қарийб 5 млн кишилик МҲН (макр, ҳийла, найранг) армиясининг жангчилари ва уларнинг ғоявий раҳбарлари Давлат раҳбари назаридан республика худудидан ташқарида меҳнат жангини қилаётган 5 млндан ортиқ бўлган меҳнат армиясининг мавжудлигини яширишга ҳозирча эришдилар.

Аввалги хабарномада 4 кишини ушбу суд жараёнига муносабатини жамоатчилик интизорлик билан кутаётганлигини билдирган эдик. Ҳақиқатда давлатимиз раҳбари Ислом Каримов, ҳукумат Бош вазири Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ва ИГИПУ раҳбари Суръат Икромовнинг ушбу суд жараёнига муносабати Ўзбекистон жамоатчилигида мисли кўрилмаган қизиқишни уйғотмоқда.

Энди Ўзбекистон жамоатчилигининг илғор қисмларини юқоридаги шахсларга муносабатини ёритиб ўтай.

1) Бош вазир Шавкат Мирзиёев оддий хўжалик одамлари орасидаги лақаби “Арча”. Халқ хўжалигини долзарб масалаларини бир четга суриб қўйиб, фақат арча дарахтини экишга ружў қўйганлиги сабабли унга юқоридаги лақаб берилган.

МҲН (макр, ҳийла, найранг) армиясининг давлат раҳбари назаридан 5 млндан ортиқ меҳнат армиясини Ўзбекистон ичкарисида ўз талаб ва хоҳишлари доирасида иш топа олмаганликлари сабабли чет давлатларга юқори даромад илинжида чиқиб кетаётганликларини яширишдан шахсан манфаатдор шахс сифатида Шавкат Мирзиёев кўрилади.

Ҳукумат раҳбари сифатида бу инсон охирги 10 йил ичида ишсизликни камайтириш учун нима иш қилди? Бу давр ичида Ўзбекистон коллежлари қанча ёш мутахассис тайёрлади ва уларнинг тақдири нима бўлди? Давлат бюджетидан уларни мутахассис этиб тайёрлаш учун қанча маблағ сарфланди? Бу маблағларни самарадорлиги қандай бўлди? Коллеж талабалари ушбу кунларда қаерда меҳнат қиляпди? Бу ва юқоридаги масалалар жаноб Ш.Мирзиёевни қизиқтирдими? Чет элларда меҳнат қилаётган 5-8 млн.дан иборат меҳнат армиясининг ярмидан кўпи республика коллежларининг собиқ талабалари эканлигини Ш.Мирзиёев биладими? Бу ва юқоридаги барча саволларга жавоблар ҳозирги ўзбек жамоатчилигидаги долзарб масалалар бўлиб турибди.

Фермерларни онасидан сўкиб, уларга қўл кўтариб халқ орасида обрў топиб бўлмайди. Президентга садоқат уни барча айтганларини сўзсиз бажаришдан ташқари унга бор ҳақиқатни кечиктирмасдан ўз вақтида айтиш билан ҳам белгиланади.

2) Давлат раҳбари Ислом Каримов хусусида. Бу шахс ички ишлар вазири Б.Матлюбовга жамоат олдида адолатсиз танбеҳ берди. Ваҳолангки, коллеж талабасининг ўлимида ва бундай ҳолатларни бошқа такрорланмаслигига масъулиятни бу одамга юклаш мутлақо ўринсиздир.

2013 йил 2012 йилдан ва бошқа олдинги йиллардан мутлақо фарқ қилмоқда. Президент оиласининг хавфсизлиги масаласини юқори даражадаги давлат учрашувларида кўтарилишининг ўзи Президент шахси учун бу муаммони ўта долзарблигини кўрсатади. Бизнинг назаримизда Президент ўз оиласи хавфсизлигини бўлажак ислоҳотлардан кутиш керак. Фақат Ўзбекистон халқи, ўзбек йигитлари Президент хавфсизлигини таъминлашлари керак.

3) Ўзбекистон Халқ демократик партиясида бироз жонланиш кузатилади – Кетмонов Х.А.

4) С.Икромов – ИГИПУ раҳбари – бу шахс уммон ортидаги унга грант берувчилар каби ўз нафслари йўлида демократияга ҳам, ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳам тупуриб қўйган одамлар тоифасига киради.

Азизлар! Сизларни яна замонамиз қаҳрамони Абдураззоқ Содиқовни даъвоси бўйича кўрилаётган суд жараёнини кузатиб боришга чақираман!

 

Азамат Худойкулов