Оврупа қироллари, қироличалари ва ғарбона демократия

Оврупа қироллари, қироличалари ва ғарбона демократия
57 views
03 June 2013 - 11:15

Маълумки, француз инқилобига қадар Оврупа давлатларида қироллар ва черков руҳонийлари давлат ва жамиятни бошқариб келган эдилар. Ушбу инқилобдан кейин дин ва давлат ишлари бир биридан айрилиб, руҳонийлар уларнинг ботил динлари билан черковларга қамаб қўйилди. Бунинг натижасида ғарбда атеизм катта ғалабага эришди ва ҳозирги кунда аҳолининг катта қисмини (масалан, шимолий Европа давлатларида 90% га яқини) атеистлар ташкил қилади. Шунинг учун ҳам дунёнинг бу бурчагида дин одатда эскилик сарқити ҳисобланади. Албатта, бугунги кунда Европада катта суръатлар билан тарқалаётган ягона ҳақ дини, Ислом дини бунга кирмайди…Britain's Queen Elizabeth and Prince Philip attend the State Opening of Parliament in London

Сиёсий жиҳатдан эса француз инқилобидан кейин қироллар ўз саройларининггина ҳукмдори бўлиб қолдилар. Яъни, улар бугунги таъбир билан айтадиган бўлсак, рамзий қиролларга айландилар. Амалда эса қонунчилик ва уларни ижро этиш халқ тарафидан сайланадиган парламентлар ва ҳукуматлар тарафидан амалга ошириладиган бўлди. Баъзи давлатларда, масалан Олмония ва Францияда умуман қироллик бекор қилиниб, унинг ўрнига Президентлик мақоми таъсис қилинган. Айтиш керакки, Олмонияда Президент қироллар каби рамзий мақомга эга бўлса, машҳур инқилобнинг маркази бўлган Францияда Президент рамзий эмас, ҳақиқий ижро кучига эгадир…

Европанинг қирол ва қироличаларига келадиган бўлсак, улар ҳукумат алмашувидаги мажлисларда ҳозир бўладилар ва сайловларда ғалаба қозонган ҳукумат ва унинг бошлиғини лавозимларига “тайинлайдилар”. Қолган вақтларини эса оилалари билан бирга ўз саройларида асосан дам олиш билан ўтказадилар. Албатта, бу қироллар вақти вақти билан бошқа давлатларга расмий сафарларга борадилар, тўйларда ва мотам маросимларида иштирок этадилар. Айтиш керакки бу қирол ёки қироличалар одатда черковнинг расмий бошлиқлари сифатида ҳам кўрилади. Шунинг учун ҳам улардан баъзилари масалан, Англия қироличаси дунё бўйлаб кенг тарқалган миссионерлик (христианликни ёйиш) ҳаракатларини бошқаришда иштирок этишади. Шунингдек, қироллар ва қироличалар ўз мамлакатларининг мустақиллик ёки миллий байрам кунларида қиролона ёки қиролича кийимига ўраниб, байрам таътаналарида қатнашадилар.

Оврупо қироллари одатда умрларининг охиригача ўз тахтларида ўтирадилар ва шундан кейин уларнинг ворислари, яъни ўғил қизлари тахтни эгаллайди. Аммо улар орасида баъзиларининг тириклигида ўз тахтларини ворисларига топшириш ҳоллари ҳам учрайди. Масалан, яқинларда Ҳолландия қироличасини ўз тахтини ўғлига топширди…

Оврупонинг рамзий ҳукмдорларининг энг машҳурларидан бири ҳеч шубҳасиз Буюк Британия қироличаси иккинчи Елизаветадир. 87 ёшга кирган бу Қиролича умрининг 61 йилини тахтда ўтказмоқда. У фақат Англиянинг эмас, Бирлашган Британия Иттифоқнинг, яъни  Австралия, Антигуа ва БарбудаБагам ОроллариБарбадосБелизГренада,Канада, Янги ЗеландияПапуа — янги ГвинеяСент-Винсент ва Гренада, Сент-Китс ва НевисСент-ЛюсияСоломон ороллари,ТувалуЯмайка давлатларининг ҳам қироличасидир (Қаранг: ru.wikipedia.org)

Ушбу қироличанинг ҳаётидаги энг катта фожеаларидан бири собиқ келини малика Диананинг фожеавий ўлими эди. Малика Диана  иккинчи Елизаветанинг ўғли шаҳзода Чарльз билан ажралишган кейин ўз севгилиси, Мисрлик бойвачча Доди ал Фаяд билан Парижда автоҳалокатда вафот этганди.

Русиянинг иетернет портларларидан бирида (mir-politika.ru) бу кунларда қиролича иккинчи Елизаветанинг тириклигида ўз тахтини ўғли шаҳзода Чарльзга топшири мумкинлиги хабари тарқалди. Айтиш керакки, инглизларнинг кўпчилиги бундай қарорни қўллаб қувватламас эканлар…

Фурқатбек

03.06.2013