Гугуша: “Пок” демоқчи эдим “пўк” дедим…

Гугуша: “Пок” демоқчи эдим “пўк” дедим…
26 views
04 June 2013 - 11:23

Ўзбекистон халқининг қуллик ва зулмда  қолишига сабаб бўлаётганлар орасида ҳеч шубҳасиз ватанимизда ўз миллатига хиёнат қилаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва динни ниқоб қилиб олган сарой уламолари бор. Чунки уларнинг асосий вазифаси халқни зулмга қарши даъват қилиш ва халқга ҳақиқатни етказишдан иборатдир. Аммо афсусуки бу тоифалар диктатор Каримовнинг зулми ҳақида овоз чиқармай тилсиз шайтонга айланганлари етмаганидек, энди ўзини отасининг вориси, деб эълон қилишга ҳозирланаётган Гугушага, яъни Гулнора Каримовага ҳам лаганбордорлик қилмоқдалар.GKAM

Сарой уламоларидан Абдулазиз Мансурнинг Гугушага садоқат билан хизмат қилаётгани ҳақида аввал хабар бергандик. Бугун эса матбуотда охирги пайтда номи кўзга ташланаётган “Даракчи” сайтининг  миллатга хиёнатидан бир мисол келтирмоқчимиз. (darakchi.uz)

Ушбу хабарда айтилишича Гулнора Каримова ўзбек тилини ўрганишда катта мувафаққиятларни қўлга киритаётгани кўпқиликнинг диққатини тортаётган экан. Жумладан Гугуша Биби Орифа масжиди очилишидаги нутқида шундай деган:

“Биринчидан, мана шу кунга, бизнинг пок ниятимизга етказгани учун Аллоҳга минг марта шукр”. Аммо Озодлик радиоси ушбу анжуман ўтган кунда Гугушанинг бу сўзларни “Бизи пўк ниятимиза етказгани учун Олога шукр”, дея талаффуз қилганини хабар берганди. Яъни, Гулнора Каримова “пок” дейман деб “пўк” деган. Яхшиямки, шунга яқин бошқа бир сўзни айтиб юбормаган…

Аҳвол шундай экан, “Даракчи”га Гулнора Каримовани мақташ нега керак бўлиб қолди? Албатта, бу сайт ходимлари бунга мажбурлашган бўлишлари ҳам мумкин. Чунки Гулнора Каримовнинг диктаторликда отасида қолишмаслиги маълум. Шундай бўлса ҳам, агар виждонли фуқароларимиз, улар матбуот ёки дин соҳаларида ишлайдиган бўлсалар, асло ва асло диктатор ва қизини мақтамаслиги, лозим бўлса ўз вазифаларидан истеъфо қилиб, тижорат ёуи тадбиркорлик каби эркин фаолият билан шуғулланишлари ёки хорижий давлатларга ҳижрат қилишлари керак, деб ҳисоблаймиз.

Гугушага келадиган бўлсак, унинг шахс ва диктаторнинг қизи сифатида пок эмаслиги аниқ. У бўлса бўлса ўзи айтган каби “пўк” ёки унданда ҳам баттар бир махлуқдир…

ЎХҲ Ахборот Маркази

03.05.2013