Ўзбекистон қамоқхоналаридаги мазлума муслималар озод қилинсин!

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги мазлума муслималар озод қилинсин!
28 views
05 June 2013 - 3:57

Ассалому алайкум азиз биродарлар, опа-сингиллар!

Кеча Ўзбекистондан олинган диктатор Каримов қамоқхонларида даҳшатли зулм кўраётган муслима опа -сингилларимизнинг нидосига инсон қалби чидаши ниҳоятда қийиндир. Мен барча Ўзбекистонлик биродарларимни ва опа -сингилларимни ушбу хабарни ҳар бир хонадонга, ватанимизнинг ҳар бир фуқаросига етказишга давъат қиламан. Бунинг учун интернатдаги ижтимоий тармоқлардан, оддий хатлашувлардан, ўзаро суҳбатлардан, телефон ва скайп суҳбатларидан, оммавий ахборот воситаларидан ва бу хабарни сўзли равишда тарқатиш усулларидан фойдаланишимиз мумкин. Бу бизнинг бу зулмга қарши курашимизнинг бир кўриниши бўлсин! Биз шу тарзда халқимизни ватанимиздаги зулм тузумига қарши чиқишга даъват қилган, айни пайтда инсонларимизни зулмга қарши оммавий қарши чиқишга ҳозирлаган бўламиз.

Ҳурматли мусулмон биродарлар, муслим опа -сингиллар!

Ўзбекистон қамоқхонлари азоб чекаётган мазлума муслима опа -сингилларимизни ўз оиламизнинг аъзолари каби кўрайлик! Зеро, улар бизнинг имоний опа –сингилларимиздир! Улар пайғамбаримиз (сав)нинг ҳадиси шарифларида айтилгани каби бизнинг вужудимизнинг бир қисми кабидирлар. Яъни, уларнинг дардлари бизнинг дардларимиз, улар чекаётган азоблар ва қийноқлар бизнинг вужудимизга ҳам қилинаётган зулм кабидир.

Шундай экан, биз бу мазлума муслима опа –сингилларимизнинг ёрдам сўраб қилаётган нидоларига асло ва асло бефарқ қара олмаймиз. Шунингдек, уларга имконимиз борича ёрдам бериш, уларнинг қийноқ ва азоблардан қутулиши учун Аллоҳ таолога дуо қилиш бизлар учун фарз ва қарз бўлган бир масъулият ҳамдир.2DD2ACA8-1F29-43B5-BBFD-8F570F5807F3_w640_r1_s_cx0_cy26_cw87

Шу билан бирга уларни диктатура қамоқхоналаридан озод қилиш ҳам осон эмас. Бунинг учун аввало Аллоҳнинг раҳмати ва ёрдами зарур, яъни биз ихлосли ва тақволи мусулмонлар бўлсак, ўшанда Аллоҳ таолонинг нусрати етишади. Қолаверса, бу йўлда катта даъват, ташкилотчилик, фидокорлик ва ўзаро ёрдамлашиш зарур. Мен ҳаёт ва сиёсий тажрибамдан келиб чиқиб, инсонларимизни бундай ишларга жалб қилиш унчалик осон эмаслигини айтишим мумкин. Аммо бу мавзу, яъни “ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МАЗЛУМА МУСЛИМАЛАР ОЗОД ҚИЛИНСИН” мавзуси аввало осон тушуниладиган, шунингдек ўта долзарб мавзудир.

Ушбу масалада Аллоҳ ризоси учун қўлимиздан келган ишларни қилиш учун, бу йўлда ўзаро ёрдамлашиш, маслаҳатлашиш учун “Фейсбокда” ушбу гуруҳни тузишга қарор қилдик. (https://www.facebook.com/groups/424916114294891/)

Шундай экан, келинг аввал Аллоҳ ризоси учун, шундан кейин бу опа –сингилларимизнинг диктатура жаллодларининг қийноқ ва азоблардан қутулиши учун ҳамкорлик қилайлик!

Таклифимни яна бир марта такрорлайман: Аввал Ўзбекистон қамоқхонларида азоб чекаётган ва даҳшатли қийноқлар кўраётган бу мазлума муслима опа –сингилларимизнинг ушбу нидосини Ўзбекистондаги ҳар бир уйга ва ҳар бир фуқаросига етказайлик. Бу билан халқимизни оммавий равишда зулм режимига қарши чиқишга ҳам ҳозирлаган бўламиз!

Намоз Нормўмин
04.06.2013