Каримов қўрқуви. Автобусдаги ҳижоблилар ИИБга ихбор этилади

Каримов қўрқуви. Автобусдаги ҳижоблилар ИИБга ихбор этилади
127 views
05 June 2013 - 8:50

islamofobyСамарқандда жамоат транспорти ҳайдовчилари ички ишлар бўлими томонидан алоҳида топшириқ олишган.

Мазкур топшириққа кўра, ҳайдовчилар транспортга чиққан йуловчилар орасида ҳижобли аёллар бўлса, дарҳол ИИБга хабар қилишлари лозим.

– Ҳозир республикамизга Эронлик аёллар турли вазифалар билан кириб келишяпти. Уларнинг ҳижоби танасини эмас, балки портловчи бомбаларни яшириш учун хизмат қилмоқда, – деган ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳайдовчиларга.

Бундай топшириқ кўпчиликда кулгу уйғотмоқда. Кимлардир “қамашга диндор эркаклар қолмади шекилли, энди ҳижобли аёлларга навбат етди”, дейишмоқда. Бошқа тоифа инсонлар эса бунга ишониб, “ҳақиқатдан бундай аёллар хавфли” деган фикрда.

Сўнгга пайтда юқори ташкилотлардан бундай ғайриоддий топшириқларнинг берилиши сир бўлмай қолди. Шу туфайли ҳам аҳоли қўрқувда яшамоқда.

ЎХҲ Самарқанд мухбири