ЖАР (Жанубий Африка ватаним маним!)

ЖАР (Жанубий Африка ватаним маним!)
31 views
05 June 2013 - 13:49

slaves

Зулукдайин гўзал ҳабашлар юрти,
Ранг рўйи, бўй-басти адашлар юрти,
Пальма чўққисидан қарашлар юрти,
Дунёда энг катта бананим маним,
Жанубий Африка ватаним маним!

Шимолда нима бор, жануб турганда,
Қишда ҳам қуёши ёниб турганда,
Куйиб ўлган яхши, совуқ ургандан.
Қуёшда қорайган баданим маним,
Жанубий Африка ватаним маним!

Керак эмас менга Никарагуа,
Вьетнам, Лаос, Ханой, Москва, Тува,
Фидель Кастрога буюрсин Куба,
Кактуслар гуллаган чаманим маним,
Жанубий Африка ватаним маним!

Оппоқ пахтазорда ёш-қари занжи,
Ярмиси теримчи, ярмиси банги,
Оёғида занжир, бўйнида занжир,
Онгимга яраша амалим маним,
Жанубий Африка ватаним маним!

Фиро Аллудба