Швеция жинoятчилар учун жаннат(ми?)

Швеция жинoятчилар учун жаннат(ми?)
118 views
06 June 2013 - 10:10

Шу йилнинг 3 июнь кунидан бери Швециянинг Сундсвалл шаҳридаги апелляция суди биносида Обид қори Назаров ҳаётига суиқасд қилган шахсга яқиндан кўмак берган эр-хотин Боҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларга нисбатан Остерсунд суди чиқарган қарор қайта кўрилмоқда. Жараённи 5 нафар ҳакамдан иборат суд ҳайъати ўрганаяпти. Даъвогар Довуд Назаров, ҳамда жавобгарлар ўзбекистонлик эр-хотинлар. Судда ҳар икки томон қизиқишларини ҳимоя қилаётган уч нафар адвокатлар ва бир нафар рус таржимони ҳам қатнашмоқда.obidqori-iak

Маълумингизким, ўтган 2012 йилнинг 22 февраль кунида Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида яшаб келаётган ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров ҳаётига суиқасд уюштирилганди. Узоқ вақт давом этган тергов-суриштирув ишлари ортидан бевосита бу суиқасдни амалга оширган шахс Юрий Жуковский эканлиги аниқланди. Аммо у суиқасддан икки куни ўтиб Швеция ҳудудидан чиқиб кетганди. Суиқасд ижрочисига яқиндан кўмак берган ўзбекистонлик эр -хотин 2012 йилнинг май ойида қўлга олинди ва Остерсунд судида уларнинг содир этган жиноятлари ўрганиб чиқилиб, ҳар иккисининг жиноятда ишток этганлиги тасдиқланмаган деб топилиб, улар озод қилиб юборилди.

Прокурор Кристер Петерсоннинг биринчи инстанция суди қароридан норози бўлиб киритган протести асосида олиб борилаётган янги жараёнда ҳам айтиш мумкин бўлган катта ўзгаришлар кузатилинмаётган бўлсада, жиноятчилар қилмишларига муносиб жазо олишидан умидвор бўлаётганлар ҳам кўпчиликдир.

Ушбу жараённинг биринчи кунидаёқ прокурор Кристер Петерссон оммавий ахборот воситаларига ўзбекистонлик эр-хотинларнинг суиқасд ижроси олдидан ва ундан кейин олиб борган ўзаро ёзишмалари аниқланганлигини келтириб ўтди. Булар СМС, ҳамда электрон почта ёзувлари эди. Аммо жавобгар томони адвокатлари эса, аниқланган янги далиллар биринчи инстанция суди қарорига бирор таъсир ўтказа олмаслигини баён этишди.

Жабрланувчи томон адвокати Макс Аулгрен 3 июнь кунида бизнинг саволларимизга жавоб бериб, янги далилларнинг ошкор этилиши ҳукм қарорига таъсири бўлиш, ёки бўлмаслигига аниқ ишончи йўқлигини ҳам билдириб ўтди.

Хўш, аҳвол қай томонга қараб ўзгармоқда? Суд танаффуси вақтида ўзбекистонлик қочқинлар билан суҳбатлашарканмиз, улар жараённинг қандай бораётгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Қочқинларнинг таъкидаётганларига кўра, айбланувчилар ўз фикрларини охирига етказмай тўхтатишмоқда.  Масалан, “Менимча…”, “Шундай бўлса керак деб ўйлагандим…” каби тугулланмаган фикрлар беришган, аммо бу кесик қолаётган фикрлар эса судяларнинг диққатидан четда қолаяпти.

“Юрий Жуковский айни шу суиқасни амалга оширганлиги тасдиқланмаган”, – дея суҳбат беради ўзбекистонлик қочқинлардан бири, – “топилган тўппончада унинг бармоқ излари йўқ эмиш. Қўлқоп кийиб отган экан. Лекин нега у шанча масофага икки маротиба келиб кетди? Нима учун Стромсундда бир неча ҳафта айланиб юрди? Нега суиқасддан кейин йўқолиб қолди? Бунақа саволлар кўп, лекин суд учун суиқасдни амалга оширган шахснинг кимлиги фактлар билан аниқланиши керак. Акс ҳолда исбот бўлмай қолади”. – дейди у.

Обид қори Назаровнинг турар жойини аниқлаштириш мақсади билан Боҳодир Пўлатов Стромсундга ташриф буюрган кезда ўзини Тожикистонлик деб таништиргани ва ўзбеклар билан рус тилида сўзлашгани ҳам қизиқарлик факт. Нега у шундай қилди? Асли Бухоролик бўлган эр-хотинларнинг бундай йўл тутиши, улар ўз шахсларини ноаниқ қолдириш учун қилган ҳаракатлари маҳсулидир. Лекин бу ҳолат ҳам суиқасд ижрочисига кўмак берганларни айбдор деб топиш учун етарлик эмасга ўхшайди.

Яна ажабланарлик бир томони, 2012 йилнинг февраль ойида гўёки Швеция шимолига сафар қилган Баҳодир Пўлатовнинг Стромсунддаги масжидга намоз ўқигани, аммо шунда ҳам Обид қори Назаровни кўрмаганини таъкидлаши бўлган. Судда гувоҳлик берганлар эса аксинча, у Обид қори Назаров билан учрашганини, ҳамда бироз суҳбат ҳам қилганини таъкидлашади. Гувоҳлардан Юсуф Ҳакимий Боҳодир Пўлатов билан тасоддифан учрашганини, уни масжидга бошлаб борганини ҳикоя қиларкан, бу ҳолни айнан ўзи кўрганлигини тасдиқлайди.

“Унинг намози мукаммал эмасди, чунки у жамоа билан бирга фарз намозини адо этди, лекин ёлғиз ўзи мутлақо намоз ўқий олмасди”. – деган у.

Сафарда бўлган мусулмонлар фақат фарз намозларинигина адо этишлари, тағин улар намозни қасра (қисқартирилган шаклда) адо этишлари, шунингдек бир намоз вақтида икки намозни ўқишлари ҳар бир мусулмонга маълум бўлсада, ўзини тожикистонлик дея таништирган Боҳодир Пўлатов бу ибодатларни адо этмаган.

Суд материалларида келтирилишича, Боҳодир Пўлатов ўзининг мукаммал мусулмон эканлигини эслатиб ўтаркан, беш вақт намозни адо этишини, имомларни ҳурмат қилишини ҳам таъкидлаган.  Бироқ Обидхон қори Назаровнинг имом эканлигини терговчидан билиб қолганини айтган. Ажабо! Обид қори Назаровни ўзбеклар орасида билмайдиган одам йўқ аслида. Оддий халқ орасида имом деб танишса, ҳукумат доираларида  “экстримист”, “террочи” деб танишади. Ҳар икки ҳолатда ҳам халқ имомни билади!

Янги топилган фактлар жиноят иштирокчиларини жазога торта оладими? Бу ҳақида Обид қори Назаровнинг ўғли, айни суд жараёнида жабрланувчи бўлиб иштирок этаётган Довуд Назаровга мурожаат қилдик.

“Янги аниқланган фактлардан ҳозирча айтилаётганлари, булар СМС ва электрон почта ёзишмалари. Булар судланувчиларнинг жиноятларини тасдиқлаб беради”. – дея ишонч билдирди у.

Довуд Назаров сўзига кўра, ҳозирда янги топилган бу ёзишмаларнинг матнлари ҳам мавжуд ва уларда асосан жиноят изларини йўқотиш учун уринилгани келтирилади. Масалан, турли СМС, ҳамда электрон мактублар изини йўқ қилиб ташлаш, Юрий Жуковский билан алоқа қилмай туриш кабилар.

Жиноятнинг амалга оширилишида Москвадан кимлиги номаълум қолаётган Умид исмлик шахс номи ҳам бор. Нодира Аминова Умид ўзининг туғишган акаси эканлигини келтиради. Боз устига, Даниядан ҳам бир шахс бу жиноятга аралашиб қолганлигини гумон қилиш мумкин. Эр-хотинларнинг ҳисоб рақамларига айнан ўша Даниядаги шахсдан пул тушиб турган. Икки марта 50 минг крондан ва бир неча марта кичик миқдордаги пуллар тушган.

Швед судининг ажобтовур жиҳати эса, жиноятчининг жинояти айнан тасдиқланиши зарурлигидир. Судга ёлғон кўрсатма берганлар учун жазо кўзда тутилмайди, ҳар қанча ёлғон тўқинг, у ёлғоннинг ёлғон эканлигини исботлаш ҳам прокурор ва адвокатларнинг вазифасига киради. Лекин ёлғон фош этилганида ҳам, бу жиноят исботи сифатида қабул қилинмайди.

18 июнь кунида Сундсваллдаги апеляция суди ўз қарорини чиқариши лозим. Ҳали олдинда тағин бир неча янги фош этиладиган фактлар ҳам борлигидан умид қилаётганлар бор. Акс ҳолда бу жиноятчилар жазосиз қолишлари ҳам мумкин.

Швециядаги судлов ва тергов системаси Ўзбекистондагидан кескин фарқ қилиши аниқ, аммо қамоқхонаси ҳам жуда фарқ қилади. Қамоқда маҳкумларга беш вақт овқат берилади, истаса ишлайди, истамаса йўқ. Маҳкумнинг хонасида Интернет ва телефон бўлади. Хуллас, Ўзбекистончасига олиб қарайдиган бўлсак – бу беш юлдузлик меҳмонхона бўлади.  Швеция жиноятчи учун, жиноят учун ва жазо учун ҳам жуда қулай мамлакат.

Тўлқин Қораев
06.06.2013
Швеция

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi