Эрдўғон Туркияга қайтиб келди

Эрдўғон Туркияга қайтиб келди
18 views
07 June 2013 - 5:32

Сўнги ўн кундан кўпроқ муддатда Туркиянинг турли шаҳарларида ҳукуматга, тўғрироғи Бош Вазир Эрдўғон олиб бораётган сиёсатга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Одатда сиёсатчилар бундай оммавий намойишлар туфайли хорижий сафарларини бекор қилиб, юртларига қайтиб келадилар. Аммо Туркия Бош Вазири намойишлар энг шиддатланган кунларда тўрт кунлик расмий сафар билан Мароккаш, Жазоир ва Тунисга жўнаб кетганди.20404305

Кеча соат тунги 02 ларда Истанбулга қайтиб келган Эрдўғонни ўн мингга яқин  тарафдорлари кутиб олдилар. Бу кутиб олиш Эрдўғоннинг машҳур Давос сафаридан қайтиб келишига ўхшади. Ўшанда Эрдўғон Исроил Президенти Пересни қотилликда айблаган ва дунё мусулмонларининг қаҳрамонига айланганди.

Эрдўғон кеча ўзини кутиб олган инсонларга қарши нутқ сўзлади. У нутқида ҳозир Туркияда бўлаётган намойишларни фойиз (судхўрлик) лоббилари тарафидан қўллаб қувватланаётганини айтди. Шунингдек, Эрдўғон бизни халқ сайлаган ва бизни ҳокимиятдан фақат халқ узоқлаштириши мумкин, деди. Бу билан Эрдўғон ҳозирги намойишлар унинг ҳукуматини ҳокимиятдан узоқлаштира олмаслигини таъкидлади.

ЎХҲ Ахборот Маркази

07.06.2013