Машҳурнинг машҳур қадамлари

Машҳурнинг машҳур қадамлари
54 views
08 June 2013 - 15:24

artleo.com-17609Бугунги кунда сирли машҳур бўлиб келаётган Усмон Ҳақназаров ўзи ким ёки кимлар нима иш қилишади, бундай жуда махфий маълумотлардани қаердан олишади ва бу маълумотларни қайси бири тўғри-ю қайсиниси фол? деган саволларга жавоб олишни кўпчилик истайди. Тахминимча, бу саволларга аниқ жавобни қачонки Узбекистонда мавжуд диктатура тугатилиб, эркин ҳаётга асосланган жамият тузилгандагина, У.Ҳақназаровнинг ўзлари бу саволларга жавоб берсалар керак, агар умрларини охиригача шундай махфий қолиш ният қилмаган бўлсалар, албатта.

Энди юқоридаги саволларга у киши ёзган мақолалардан жавоб излашга харакат қиламиз.

У.Ҳақназаров ўзи ким ёки кимлар? деган саволга У.Ҳақназаровни “ЖАЗИРАМА 2013” мақоласидаги “ЎХҲ мақсади – Каримов диктатурасини ағдариш – ГУРУҲИМИЗНИНГ асосий мақсади билан уйғундир” деганлари У.Ҳақназаров якка шахс эмас, гуруҳ эканликларига етарли жавоб бўлади.
Бу гап ҳақиқатга яқин, албатта, чунки киноларда ҳам бундай маълумотларни якка бир шахс тўплай олмайди.

Иккинчи савол: бу гуруҳ нима иш қилади? яъни қандай яшайди? уларни моддий жиҳатдан ким қўллаб қувватлайди? Менимча У.Ҳақназаров мақолаларини чоп этаётган сайтлар уларга ҳақ тўлашмаса керак, бу гуруҳни бирор бир бой шахс ёки ташкилот моддий таъминлайдими ёки булар ўзлари халқ тили билан айтганда “ёғли” жойда ишлашадими, буниси ҳозирча бизга қоронғу.

Учинчи савол: маълумотларни қаердан қандай олишади? Агар бу малумотларни (“ЖАЗИРАМА 2013“, “Бобур Усмоновнинг ҳалокати кимнинг буюртмаси?”…) четдан туриб олишни иложи бўлганда, ҳозирда У.Ҳақназаров гуруҳи бошқа иш билан шуғулланаётган бўларди. Чунки Ўзбекистоннинг ичидагидек Ўзбекистондан ташқарида ҳам Каримовга қаршилар етарли ва улар қўлларидан келган ишни қилишяпти, демак бу маълумотларни фақат ичкаридан туриб олиш мумкин, ичкарида эса оддий фуқаро бундай маълумотлар била олмайди.

Ҳаттоки МХХ ҳам агар ўзлари иштирок этишмаган бўлса, бундай махфий маълумотларни била олмаса керак. Уларни кўринмас одам ёки қулоқлари бир икки километр наридаги суҳбатни бемалол эшита оладиган одамлар дейиш аҳмоқлик бўлса, унда уларни диктатура ситемасида ишловчи одамлар, дея тахмин қилиш мумкин.

Сардор Росулов