Ўзбек чекистларидан рус ҳамкасблари ҳам норози

Ўзбек чекистларидан рус ҳамкасблари ҳам норози
111 views
08 June 2013 - 19:24

Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратураси сўнгги йилда Россияда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг фаоллиги кескин кучайиб кетганидан норозилик билдирмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган REX ахборот агентлигига кўра, Россия куч ишлатар тузилмалари ҳозирча бу борада чор-атрофга жар солмоқчи эмас.

Айтилишича, ўзбек чекистлари ўзларининг “азамат ўлка”даги фаоллигини Россияда истиқомат қилаётган кўп сонли ўзбекистонликларга “Ҳизбут-Таҳрир” ва Ўзбекистон исломий ҳаракати таъсирини кузатиш зарурати билан изоҳлаганлар.

Ҳуқуқ фаоллари маълумотига қараганда, сўнгги уч йил ичида МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистонга яширинча ёки ошкора экстрадиция қилинган фуқаролар сони юздан ошган.

Уларнинг деярли ҳаммаси Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари томонидан диний ва сиёсий мотивдаги жиноятларда айбланаётган фуқаролардир.

Россияда юрган ўзбекистонликлар (масалан, Азамат Эрмаков, Юсуф Қосимохунов, Рустам Зоҳидов, Санжарбек Сотволдиев, Маъмуржон Юсупов, Аҳмаджон Бекпўлатов ва бошқалар) Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан ўғирланиб, кейинчалик ўз юртида суд қилингани ҳақида Озодлик ҳам кўплаб мақолалар тайёрлаган.

Бироқ, тахминларга кўра, бу Ўзбекистон МХХчиларининг биринчи галдаги вазифаси эмас.

REX ахборот агентлигининг ёзишича, Рустам Иноятовга тобеъ ходимларни энг аввало Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимовнинг Россиядаги активлари қизиқтирмоқда.

МХХ ходимлари ўрганишни истаган энг муҳим масалалар орасида Ўзбекистоннинг Тожикистон ва Қирғизистон билан бўлган “сув-энергетика мунозараси” бўйича Россия позицияси (энг аввало, Москванинг Роғун ГЭСи қурилишини қўллаш бўйича қадамлари), Россиянинг КХШТдаги иттифоқчилари бўлмиш Тожикистон ва Қирғизистонга ҳарбий техника етказиб беришга оид маълумотлар бор.

Авваллари бундай маълумотларни Тошкент Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти (КХШТ) идоралари орқали олиши мумкин эди, бироқ Ўзбекистон ўтган йил ёзида мазкур ташкилотдан расман чиққандан кейин бу каби маълумотларни олиш Миллий хавфсизлик хизмати учун анча муаммога айланган.

Шунингдек, МХХ Россиянинг келажакда Афғонистон бўйича амалга оширмоқчи бўлган ишларига ҳам қаттиқ қизиқаяпти.

Ўзбекистон талабига кўра “исломий экстремистлар”ни топшириш ишида ҳам Россия позициясида ўзгаришлар кўрилмоқда: агар авваллари Федерал хавфсизлик хизмати ва Миллий хавфсизлик хизмати Россия ҳудудида Тошкент режими мухолифларини қўлга олиш бўйича қўшма амалиётлар ўтказган бўлса, ҳозирда Россия томони МХХнинг бу каби талабномаларига борган сари эҳтиёткорлик билан ёндашаяпти, деб ёзади REX.

Агентликнинг ёзишича, халқаро шартномаларга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати МДҲ махсус хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Москвада ўз расмий ваколатхонасига эга, аммо Ўзбекистон томони расмий ва норасмий келишувларга зид равишда Россия фуқаролари орасида ўзининг жосуслик тармоғини яратишга уринмоқда.

Хусусан, МХХ Москванинг Марказий Осиёдаги сиёсатини белгиловчи давлат хизматчилари ва бошқа ҳар қандай шахслар билан қизиқаётгани айтилмоқда.

ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi