Г.Каримованинг айбини очувчи ҳужжатлар илк бор Интернетда чоп этилди

Г.Каримованинг айбини очувчи ҳужжатлар илк бор Интернетда чоп этилди
22 views
09 June 2013 - 17:41

Интернет тармоғида “TeliaSonera” телекоммуникация компаниясининг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ коррупция ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар пайдо бўлди. Ўзини “Александр” деб атаган москвалик аноним манба Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг қўли билан ёзилгани таъкидланаётган ҳужжатларнинг асл нусхасини Швециянинг SVT телекомпанияси журналистларига тақдим этди. Ҳужжатларда номаълум қўл билан [Ўзбекистонда ўзига қарашли Ucell уяли алоқа оператори орқали фаолият юритаётган] “TeliaSonera” компаниясидан қандай қилиб ва қайси хизматлар учун миллионлаб доллар пулларни мунтазам олиб туриш кераклиги ёзилган.

Биринчи ҳужжат – Гулнора Каримованинг ёрдамчиси саналган Гаянэ Авакянга қарашли қандайдир “сўроқ лойиҳаси” (суратга босилса, PDF форматида тўлиқ очилади)

Айни пайтда коррупция ҳолатлари бўйича тергов олиб бораётган Швеция прокуратураси ушбу ҳужжатлар билан қизиқиб қолди ҳамда ДНК анализлари ўтказиб, уларнинг муаллифи чиндан ҳам Гулнора Каримова эканлигини аниқлаш учун SVT журналистларидан ушбу ҳужжатларнинг асл нусхасини олишга эришмоқчи. Бундан Каримова хоним ушбу коррупция ишида гумонланувчилардан бири бўлиб қолаяпти, деган мазмундаги ҳозирча тасдиқланмаган хулоса қилинмоқда.

Иккинчи ҳужжат Гулнора Каримованинг дастхати билан изоҳлар битилгани тахмин қилинган (суратга босилса, PDF форматида тўлиқ очилади)

“Фарғона” маълумотига кўра, ушбу ҳужжатлар бошлиқларининг буйруғига биноан Гулнора Каримовага қарши яширин ахборот уруши олиб бораётган Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг “сай-ҳаракатлари” билан ошкора бўлди.

fergananews.com