Олмалиқда қама-қама….. бошланди

Олмалиқда қама-қама….. бошланди
88 views
10 June 2013 - 16:13

2013 йил 05 июнь куни Олмалиқ шахар жоме масжиди собиқ имоми Суннатилло Домла ва у билан бирга яна 7(етти) кишининг уйларида МХХ ходимлари томонидан тинтув ўтказилган ва ҳеч нарса топилмаган.

Шу куни жиноят ишлари бўйича Олмалик шахар суди судьяси  О.Ниғмонжонов томонидан юқоридаги 8 кишига, гуёки уларни майда хуқуқ бузарлик содир қилганлиги хақида айбланиб, уларга 10 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Хозирда бу шаҳслар Тошкент вилоят ички ишлар бошқармасида тергов қилинаётганлиги хақида таҳминлар қилинмоқда. Бу шахслар асосан тадбиркорлик билан шуғуланишган ва ҳар ойда йиғилишиб, “гап” еишган. Суннатилло Домла Олмалиқ шахрида оддий халқ орасида обру-эътиборга эга инсон хисобланади.

ЎХҲнинг Тошкентдаги Мухбири