Қалб музлиги эрийдими? (3)

Қалб музлиги эрийдими? (3)
95 views
12 June 2013 - 18:33

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судининг судьяси Мавлянова Д. котибияти томонидан 2013 йил 04 июнь куни соат 17.00 да белгиланган фуқаро А.Содиқовнинг Тошкент шаҳар Олмазор туман бандликка кўмаклашиш маркази раиси М.У.Мухаммадалиевга нисбатан берган даъво аризаси бўйича суд мажлиси судья Д.Мавлянованинг меҳнат таътилидан қайтмаганлиги сабабли 2013 йил 13 июнь соат 11.00 га яна қолдирилди.

Аввалги хабарларимизда билдириб ўтганимиздек, ушбу суд мажлисини кузатишга ўзбек жамоатчилигида қизиқиш кундан кунга ортмоқда. Айниқса, Ўзбек давлатининг раҳбари И.Каримов, Бош вазир Ш.Мирзиёев, ХДП раҳбари Б.Кетмонов ва ИГИПУ раҳбари С.Икромовларни ўз эътиборсизликларини қурол қилиб олиб, ўз айблари билан содир бўлган ҳолатларни жамоатчилик муҳокамасига тушишидан ўлгудек қўрқаётганликлари сабабли ҳам бу суд мажлисига қизиқиш кун сайин мисли кўрилмаган даражага кўтарилмоқда.

А.Содиқовнинг жасорати ва матонати билан кўтарилган ишсизлик ва ҳукуматнинг бу борадаги масъулияти масаласи бугун Ўзбекистоннинг ҳаёт ва ўлим масаласидир.

Ишсизликнинг бу қадар кўтарилишида давлат раҳбарининг ва Бош вазирнинг тескари хизматлари бош сабаб бўлди.

Оммавий ишсизлик офатини келтириб чиқарган уч бош сабаб мавжуд:

1. Пахта ва дон маҳсулотларига қароқчиликка асосланган жуда паст давлат ҳарид баҳоларининг белгиланиши, бунинг натижасида бозор муносабатларига асосланган товар-пул муносабатлари яксон бўлди. Даромадларни тақсимлашдаги буюк Адолатсизлик – қишлоқ аҳолисини ишсиз ва иложсиз қолдирди.

2. Миллий ишлаб чиқаришни яксон қилувчи, миллатни хор қилувчи – миллий валютани тўхтовсиз, асоссиз тарзда эмиссия қилиш сиёсати олиб борилди.

3. Босқинчиликка асосланган мажбурий ижтимоий тўлов тизими барпо этилганлиги бўлди.

Бош вазир лавозимига Ш.Мирзиёев ўз пешона терисини тўкиб, сиёсий мавқеи орқали эмас, балки Ислом Каримовнинг илтифоти туфайли эришди. Шу сабабли у қайсидир маънода ўз нафсининг қурбонига айланди. У ҳеч қачон Бош вазир мақомига муносиб одам бўлмаган. Шунинг учун ундан ташаббус ва вазиятни яхшилашни кутиш мулоҳазали одам иши эмас. Ислом Каримовга нисбатан ҳам адолат қиладиган бўлсак, бу одам ҳам ўз нафсининг қурбонига айланди.

Бу ўринда Ислом Каримов ва В.Голушев – Г.Крайнов тандемининг муносабатлари ўзбек жамоатчилигининг диққат марказида турибди. Ўрта миёна қобилиятли иқтисодчи Ислом Каримов макр, ҳийла, найрангга асосланган иқтисодий сиёсатни уларга ўргатдими? Президент бу икки шахсни бошқараяпдими? Ёки улар Президентни бошқараяпдими? Бу масалалар бугунги ўзбек жамиятида қизғин муҳокамага асос бўлмоқда.

Бугун Ўзбекистон ички автомобил бозорига АҚШнинг “Дженерал Моторс” компанияси устамонлик билан танҳо эгалик қилмоқда. АҚШнинг “Доллар дипломатияси” сиёсати Ўзбекистонда мутлақ ғалаба қозонди. АҚШнинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси “Дженерал Моторс” компаниясига Ўзбекистондан ўз сарф-ҳаражатлари ва даромадларини олиб чиқиб кетишнинг ҳатто Россия компаниялари ҳам хасад қиладиган йўлини топди. Босим ва мажбурлаш орқали элчихона конвертация муаммосини четлаб, АҚШдаги товарларни (автомобилларини) Ўзбекистонда худди АҚШдагидек долларга сотишга эришди. Бу ишларда В.Голушев – Г.Крайнов тандемининг таъсири кучлилигига эътибор берсак бу тандемнинг кимга хизмат қилаётгани аён бўлади.

АҚШ тарафи инсон ҳуқуқлари ва демократия ниқоби остида Ўзбекистон ички ишларига аралашиб, Санжар Умаров каби ўзининг “америкапараст” одамларини ҳокимият тепасига келтириш илинжида юрибди. Суръат Икромовга ўхшаган шахслар эса уларнинг қўлида қўғирчоқ ролини ўйнаб беришлари керак, холос.

Ҳозир бир нарса аниқ. Бобомиз Амир Темурга вафо қилмаган тожу-тахт Ислом Каримовга ҳам вафо қилмайди. Шарқ фалсафаси, шарқ ҳикматидан ва шарқона иймондан узоқ бўлган Ислом Каримовга Яратганга ҳисоб бериш вақти етиб келмоқда.

  1. Ички ишлар вазири – Б.Матлюбов;
  2. Солиқ қўмитаси раиси – Б.Парпиев;
  3. Марказий банк раиси – Ф.Муллажонов;
  4. МҲХ раиси – Р.Иноятов.

Ушбу юқоридаги шахслар тарихимизда буюк одамлар қаторидан ўрин олишлари мумкин. В.Голушев – Г.Крайнов тандемининг, улар сиёсатининг асосий зарбалари бу шахслар бошқараётган давлатнинг асосий бошқарув органларига тушади.

Ички ишлар вазирлиги, айниқса уларнинг пенсияга чиққан ҳодимлари ўзларига нисбатан қилинган адолатсизлик туфайли портлаб кетишлари аниқ кўриниб қолди.

Б.Парпиев бошқараётган Солиқ қўмитаси солиқ тизимининг адолатсизлигидан “портлай” деб турибди.

Ф.Муллажонов ва Р.Иноятовлар бошқараётган (Марказий банк ва МҲХ) тизимлар ҳолати жамоатчиликка маълум.

Азизлар мана шундай иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазиятда яна Сизларни замонамиз қаҳрамони А.Содиқовнинг даъвоси бўйича 2013 йил 13 июнь кунига белгиланган суд мажлиси жараёнини кузатишга яна бир бор чақираман!

  Азамат Худойқулов

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi