Қозоғистон ўзбеклар учун муҳим давлат

Қозоғистон ўзбеклар учун муҳим давлат
160 views
14 June 2013 - 14:00

Нега сарлавҳада Қозоғистон Ўзбекистон учун муҳим давлат демасдан, ўзбеклар учун муҳим давлат демоқдамиз? Чунки шимолий қўшнимиз мустақиллик йилларида давлат бўлиш учун муҳим қадамлар отди. Масалан, иқтисодиий жиҳатдан Ўзбекистондан энг камида беш марта илгарилаб кетди. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) Қозоғистонда киши бошига ўн минг долларга етгани ҳолда бу рақам Ўзбекистонда бор йўғи бир ярим минг долларни ташкил қилади. Муҳими Қозоғистонда тараққий қилган давлатлардаги каби бўлмаса ҳам фуқаровий жамиятнинг асослари аста секинлик билан томир ота бошлади.images

Дейлик, бугун ҳамма Ўзбекистонда Ислом Каримов тўсатдан ҳокимиятдан кетадиган бўлса, халқимиз ва давлатимизнинг тақдири катта таҳликада қолиши мумкинлигини эътироф қилади. Яъни, Ўзбекистонда мустақилликдан кейин янги давлатчилик ва фуқаровийликнинг негизлари яратилмади. Бунинг ўрнига зўровонликка ва маҳаллийчиликка асосланган бир “жонсиз ва ҳаратсиз” тузум яратилди. Афсуски, Ислом Каримовдан кейин Ўзбекистонда давлатчилик тамоман қайта бошдан йўлга қўйилиши керак бўлади. Бунинг учун лозим бўлган сиёсий барқарорлик, иқтисодий асос ва ижтимоий муроса негизлари эса афсуски мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам Каримовдан кейин  Ўзбекистон, деган давлат сиёсий саҳнада мавжуд бўладими ёки йўқми буни ҳозирдан айтиш амри маҳол?

Қозоғистоннинг келажаги эса Назарбоевдан кейин Ўзбекистондаги каби мутлақ мавҳумлик ҳолатида эмас. Бунинг сабаби юқоридаги айтилгани каби мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти, матбуот ва инсон ҳуқуқлари масаласининг Ўзбекистонга нисбатан тараққий қилганлиги, бу билан фуқаровий жамият қуришда муаммоларнинг унчалик кескин эмаслигидир. Қўшни давлатнинг иқтисодий тараққиёти барқарор жамият қуришда асосий ролни ўйнайдиган ўрта синфни ўртага чиқарган. Шуниндек, Ислом дини билан боғлиқ масалалар ва муаммолар ҳам Қозоғистонда Ўзбекистондаги каби чигал ва оғир эмас…

Қозоғистон давлати ташқи сиёсатда ҳам Ўзбекистонга қараганда анча обрўли ва таъсирчан кучга эга. Бунга далил масалан, Қозоғистоннинг Оврупода ҳамкорлик ва тинчлик ташкилоти ва Ислом Ҳамкорлик ташкилотига раислик қилганини ва қилаётганини кўрсатиш мумкин. Қолверса дунё сиёсатида Нурсултон Назарбоев сўзига ишонса бўладиган ва ўз давлати имзолаган халқаро шартномаларга амал қиладиган раҳбар сифатида танилган. Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов эса халқаро обрў у ёқда турсин, дунё раҳбарлари сўзига ишонмайдиган ва шунинг учун ҳам яккаланиб қолган сиёсатчи сифатида танилгандир…

Қозоғистон ҳам Ўзбекистон ҳам яқин йилларда жуда катта ўзгаришлар кутилаётган, тўғироғи мавжуд режимлар ўрнига янги режимлар ўртага чиқиши кутилаётган давлатлар ўрнида кўрилади. Бу маънода Қозоғистонда ўтиш даврининг силлиқ бўлиши ва бу давлатнинг Ўзбекисонга нисбатан олиб борадиган сиёсати ўта муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаёти тамоман қайта қуришга муҳтож бўлгани учун ҳам Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларининг дўстона давом этиши биз ўзбеклар учун ўта муҳим аҳамият касб этади…

Намоз Нормўмин

14.06.2013

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi