Қирғизистон ўзбеклари фақат сабр қиладиларми?

Қирғизистон ўзбеклари фақат сабр қиладиларми?
142 views
15 June 2013 - 12:00

(Ўзбек аҳолининг мамлакат жанубида қатлиом қилинганига уч йил тўлиши муносабати билан)

Қирғизистонда 2010 йил ёз ойларида рўй берган бу қонли воқеаларининг сабаблари ҳозиргача тўлиқ аниқлагани йўқ. Қолаверса бу воқеалар илк марта ҳам содир бўлмади. Умумий тарзда бу қонли воқеаларнинг сабаблари сифатида янги Қирғизистон давлати асосларининг заифлигини, марказий ва маҳаллий ҳукуматнинг қарорсизлиги ва ўзбек аҳолининг қатлиомига бефарқлиги, мамлакатдаги эркинликларнинг қирғиз миллатчилар тарафидан фақат ўзларига берилган ҳуқуқ дея талқин қилиниши, мамлакат жанубида ривожланиб келаётган эътиқодий уйғонишнинг маҳаллий ҳокимият ва манфаатдор давлатлар ҳукуматларига ёқмаганлигини кўрсатишимиз мумкин…QIRGIZ

Ачинарлиси ушбу қатлиомлардан кейин ҳам мамлакат раҳбарияти ва маҳаллий ҳокимият тегишли хулосаларни чиқармади ва мамлакатда миллий тотувлик ва ижтимоий барқарорликни сақлашга қаратилган зарурий ислоҳотлар тўлалигича амалга оширилмади. Шунингдек, Қирғизистонда ўзбек миллатига мансуб аҳолининг аҳволини яхшилишга қаратилган тадбирлар қўшни Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳам ишлаб чиқилмади ва амалга оширилмади.

Бундай вазиятда Қирғизистонлик ўзбеклар чорани ўз туғилган ватанларидан қочишда, деб билдилар. Ҳозирги кунда Русия, Туркия ва дунёнинг бошқа мамлакатларига қочиб кетишга мажбур бўлган қирғизистонлик ўзбекларнинг сони ҳеч кимга маълум бўлмаса керак…

Вазият “ўзинг учун ўл етим” тарзида бўлишига қарамай афсуски қирғизистонлик ўзбек биродарларимиз ўзларига алоқадор муаммоларни ечиш масласида бирор муҳим ташаббусни ўртага қўя олмадилар. Шунингдек, бошларига тушган оғир мусибатлар ҳам уларнинг бирлашиб, умумий бир мақсадда ҳаракат қилишларига олиб келмади.

Ушбу муаммо Ўрта Осиёда бир маҳаллий яра ўрнида кўрилсада, унинг ечими фақат миллийлик ғоялари ёки маҳаллий ўзбекларнинг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билангина амалга ошмаслиги ҳам маълумдир. Ҳақиқат шундан иборатки, Ўзбекистон нафақат  ҳудудий, балки сиёсий марказида жойлашган Ўрта Осиёдаги мустақил давлатларнинг муаммоларини, айниқса миллийликка оид муаммоларни бир тарафлама ечиши имконсиздир. Шунингдек, ушбу муаммолар бир ҳамлада ва қисқа муддатга ечиладиган муаммолар ҳам эмасдир.

Минтақадаги мавжуд ҳукуматларнинг инсон ҳуқуқларини оёқ остига олаётганликлари, нафақат ўзга миллатларга, балки ўз миллатларига ҳам ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида мислсиз зулмлар ўтказаётгани бир ҳақиқатдир. Бундай вазиятда ижтимоий ва сиёсий  танглик ўртага чиқиши ва бунинг натижасида миллатлар орасида янги тўқнашувлар чиқиш эҳтимоли доимо мавжуд бўлади. Шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдор бўлмаган ташқи кучлар ҳам минтақамиздаги давлатларни ва уларнинг халқларини миллий низоларга даъват қилишга уринишлари мумкинлигини ҳам унутмаслигимиз керак бўлади.

Вазият қанчалик чигал ва муаммо қанчалик оғир бўлишига қарамасдан Ўрта Осиёнинг қардош ва қондош халқларининг тараққийпарвар вакиллари минтақамизда инсон ҳуқуқларига ва халқларимизнинг эътиқодий қадриятларига асосланган янги жамиятлар қуриш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари керак бўлади. Айниқса ҳозирда хорижда яшаётган зиёлилар ва мусулмон фаоллар имкон бўлган барча анжуманларда Ўрта Осиё халқларининг муоммалари ва тараққиёт масалаларини кун тартибига келтиришлари, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишлари, миллий ажрашувни эмас, халқларимизнинг дўстлиги ва эътиқодий биродарлигини асос олиб ҳаракат қилишлари керак. Бу йўлда имкон бўлган жойларда турли жамоат ташкилотлари, жамиятлар, дўстлик клублари, ўзаро ёрдамлашиш гуруҳлари ва шунга ўхшаш ташкилотлар тузилиши ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш жуда катта аҳамиятга эга, деб ўйлайман.

Қирғизистонлик ўзбек биродарларимиз ҳам ўз инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида аниқ қадамларни отишлари керак. Улар бу мақсадда юқорида айтилган шаклда жамиятлар ва ёрдамлашиш гуруҳлари тузишлари, Қирғизистондаги қатлиомларнинг ҳужжатли далилларини тўплашлари, қўшни давлатлардаги тараққийпарвар кучлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишлари мақсадга мувофиқдир.

Намоз Нормўмин

15.06.2013

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi