Президент ўлди деб тахмин қилсак…

Президент ўлди деб тахмин қилсак…
66 views
18 June 2013 - 10:28

Ишларимиздан аён бўлдики, мамлакат аҳли президентга ишонмайди, ундан талаб қилмайди, сўрамайди. Халқ ҳукуматдан сўрашни ва унга бирор нарсани уқтиришни, бемаъни бир иш деб билади.
Йилига $6.240.000.000 киримга эга бўлган эл камбағал ҳисобланмайди. Аслида бундан-да кўп.
Халқ ҳукуматдан мутлақо ажралган ҳолда, пешона тери билан, мардикорда ўзига яхшигина пул топаяпти. Мардикорда ишлаш, халқ учун жиддий иш. Сизларнинг ижтимоий аҳволларингизни, адолатли жамият билан яхшилаймиз, деган тушунтиришларимизни қабул қилмайди. Халқ бугунги аҳволига кўниккан.
Статистика бўйича, халқнинг 5 фоизи, барибир сиёсат билан шуғулланади. Бу фоиздан аъзоларимизни топиш осон иш эмас. Профессионал бир иш.
Русларнинг бир мақоли бор: “Лучше там, где нас нет”. Айтмоқчиманки, ватанда биздан яхшироқ ишлайдиганларнинг ва ишлаётганларнинг борлигига ишонмайман. Ёмон ишламаганмиз, ёмон ишламасмиз.
Президент вафот этди, деб деб тахмин қилайлик: мамлакат бошқарувсиз қолади. Хаос бошланади. Ўзбекчасига айтганда, ит эгасини танимайдиган сиёсий аҳвол юзага келади. Бу муваққат ҳукумат тузиш шароитидир. ЎХҲ қандай қилиб бунда иштирок қилмоқчи – менга қисман номаълум…

Нураддин Жуманиёз
17.06.13.