АҚШ:Хитой, Россия ва Ўзбекистон-инсон савдоси ва қуллик энг кўп тарқалган мамлакатлар

АҚШ:Хитой, Россия ва Ўзбекистон-инсон савдоси ва қуллик энг кўп тарқалган мамлакатлар
117 views
20 June 2013 - 12:41

Қўшма Штатлар Хитой, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматларини ўз мамлакатлари ичкарисида инсон савдоси ва қуллик билан боғлиқ ҳолатларни бартараф эта олмаётгани учун қоралаган.

130221160941__63392723_138056705Америка Давлат департаменти янги ҳисоботида 188 мамлакатдаги инсон савдоси миқёси ўрганиб чиқилган ва ва муаммо неқадар долзарб аҳамият касб этганига қараб поғоналарга ажратилган.

АҚШ Давлат департаменти Хитой, Россия ва Ўзбекистонни қуйидаги учликка киритган. Мазкур мамлакатлар ҳукуматлари Трафик қурбонларини ҳимоя қилиш актига тўла амал қилганмаганлар ва ё бу ишни амалга ошириш учун етарлича уринмаганлар сифатида таърифланган.

Ушбу уч мамлакатда расмийларнинг бундай ҳолатларга доимий иштироклари тўхтатиш, давлат ҳомийлигидаги қуллик ва кенг тарқалган мажбурий меҳнат, жинсий эксплуатация ва ўз фуқаролари ҳамда хорижийларни қулликка ташлаш каби ҳолатларга қарши талабга мувофиқ равишда кураш олиб бормаслик ҳоллари қайд этилган.

Ўзбекистон болаларни меҳнатга мажбурлаш ва инсон савдосига қарши курашда талаб қилинадиган минимал талабларга ҳам жавоб бермайди, дейилади Давлат Департаменти чиқарган йиллик ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишича, Халқаро Меҳнат ташкилоти дунё бўйлаб 21 миллион инсон ўз ихтиёрига қарши меҳнатга мажбурланган деб ҳисобласа-да, ўтган йили ҳукуматлар фақат 47000 кишинигина мажбурий меҳнат қурбони сифатида тан олганлар.

Жаҳонда инсон трафикинги жиноятларини содир этганларни жавобгарликка тортиш ҳам кўпайгани қайд этилади, 2010 йил билан 2013 йил орасида бу кўрсаткич 10 фоизга ошгани айтилган.

АҚШ Давлат департаментининг Ўзбекистон, Россия ва Хитойни одам савдоси ва мажбурий меҳнат ҳолларининг учинчи даражаси кузатилаётган мамлакатлар қаторига қўшган.

Бу даражада Саудия Арабистони, Яман ва Зимбабве ҳам ўрин олган.

АҚШ қонунларига кўра, инсон савдоси ва мажбурий меҳнат ҳолларининг учинчи даражасига киритилган мамлакатларга савдо-сотиққа бевосита боғлиқ бўлмаган санкциялар жорий этилиши мумкин.

Бу санкциялар АҚШ хорижий кўмаклари камайтирилиши ва халқаро молия институтлари ёрдамлари чекланишига етаклаши мумкин.

Янги ҳисобот АҚШнинг янги Давлат котиби Жон Керри қўли остида эълон қилинган.

Ҳисоботда Хитой, Россия ва Ўзбекистоннинг қуйи даражага туширилишини одам савдосига қарши кампания фаоллари олқишлаганлар, бу қарор “жасур” қадам, деб таърифланган.

АҚШ Давлат департаментининг айни мавзудаги ҳисоботи 2001 йилдан бери чоп этилади.

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi