Ён дафтарга нималар ёздингиз, ҳоким бова? (Сатира)

Ён дафтарга нималар ёздингиз, ҳоким бова? (Сатира)
117 views
22 June 2013 - 17:08

“Президентимиз палон вилоятга борди” деди телевизорда, ҳаяжондан овозлари қалтираётган бошловчи.
Ҳар доим Ислом Каримовнинг бирон жойга сафари ҳақидаги кўрсатувни кузатар эканман, Диктаторнинг атрофини ўраб олишиб, бошларини хам қилишганича, диққат билан дафтарчаларига бир нималарни ёзаётган бир тўда доим диққатимни тортади.
75 ёшни қоралаган ўзбек Диктаторининг нима гапиргани унчалик муҳим эмас. Масхарабознинг одатдаги алжирашлари. Мени унинг атрофидаги “секретар машинисткалар” вазифасини бажараётган тўрачалар кўпроқ қизиқтиради. Қизиқ, улар нимани ёзишаяпти экан? Нахотки, улар ўз худолари – Ислом Каримовнинг ҳар бир сўзини сатрма-сатр ёзиб боришаётган бўлса?! Қани энди, ўша ҳаммани жонига теккан президент, кўзларини муғамбирона қисган холда ўзига энг яқин турган ҳокиминими, журналистними, кўлидаги дафтарчасини шартта чанг солиб, “Қани буёққа берчи!” деб тортиб олса ва ичидаги ёзувларни ўқиб кўрса…
Қани, биз хам ўша дафтарлардаги ёзувларга ғойибона кўз югуртирайликчи…
(Уятли сўзлар ўрнига нуқтачалар қўйишни маъқул кўрдик)

Вилоят хокимининг дафтарчасидаги ёзувлар:
“Намунали уйларда хамма шароит бўлиши керак! дедилар Отамиз.
Мансур Учтепага етиб олдимикин? Етиб олган бўлса, анави прорабга ҳаммасини айтдимикин? Блааа, ишқилиб, уйларни олдидаги бетон ариқчаларга сув оқизиб қўйишсинда… Блааа, ишқилиб президентимиз етиб боргунларича намунали уйларга 12 та оилани кўчириб келишга улгуришсинда… Отамиз кетганидан кейин, чиқмаймиз деб туриб олишсачи? Ээээ, жонини оламан-ку хаммасини! Йўл четига экилган арчаларни кўк бўёқ билан бўяб чиқишдимикин? Блааа, кеча Шавкат итарганди селекторда, бугун Отамиз ясайди шекилли… Асфалт масаласи… уххххх, … Пайзимурот сукааааа, … агар бугун асфалт чала бўлса, эртага уни ўзини катокни тагига ётқизиб асфалт қилдирвораман”

Вилоятнинг таниқли фермери, “Ўзбекистон қахрамони”нинг дафтарчасидаги ёзув:
“Юртимиз иқтисодининг пойдевори биз фермерларга боғлиқ экан.
Да? Неужели? Ха бизнинг “цемент”имизни пайдар-пай шилиб туришган бўлса, биз қурган пойдевор нима бўларди?! Вой сассиқ чолей! Вой лаънати дектатр! Мунча ж……б хотиндай эзмаланади? Одам хам шунақа апирис бўладими? Хе калланга сани…. Чўтир башаранга от тепсин. Халққа кўйиб берса тошбўрон қилади сани, муттаҳам қасамхўр! Шавкат Мираманович ўрнинга келганида, кўрамиз ҳолингни, қизларинг билан бирга қўшиб сургун қилинасан ҳали!”…

Вилоят халқ таълими бўлими мудирининг ёзувлари:
“Ёшларимиз биздан-да ақлли ва доно бўлишлари керак. Ва олғирроқ. Олчоқроқ. Вахшийроқ. Бузуқроқ. Ёлғончироқ. Ғарроқ. Яна қана РОҚ? Ха, апирисроқ! Аблахроқ? Менимча бу сифатлар бўйича сенинг рекордингни, яқин 30 йил ичида ҳеч ким янгилай олмаса керак… Башшшшшшаранга ….!!!!
Қани энди, Мирзачўл туманидаги бир шийпонда ётган спортфакнинг катта курс талабалари олдига боғлаб қўйиб берсанг бу лаънати каззобни. Хе … … … …!!!”

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ёзганлари:
“Террорга ва уюшган жиноятчилика қарши курашни бир дақиқа ҳам сусайтирмаслик керак! Хамма воситалардан фойдаланиш….
Масалан? Варақа ташлаш (эски усул), проституткалардан фойдаланиш… Хар куни уларни тиндирмай фойдаланаяпмиз-ку?! Шахсан ўзим кеча иккитасидан фойдаландим. Блааа!!! Анави тумандаги хуқуқ химоячисиман деб юрганларни хаммасини маиший бузуқ ва жинсий зўравон сифатида қамоққа тиқиш керак. Эээээ, манави к… башара чўтир хам бошни қотирди роса! Тезроқ Тошканига гумдон бўсайди…. Эх, бу қари шайтоннинг ўрнига Шавкат Миромонович келсалар, вазирлика кўтарилиб кетармидим…. ”

Вилоят прокурорининг дафтаридаги ёзувлар:
“Вилоятдаги коррупция даражаси Сизни доим ташвишга солиб туриши керак! Бу нима дегани? Ўринбосаримга бир кўрсатиб олишим керак…
Маиший қурилиш сохасидаги жиноятлар кўлами?! Бунга рост жавоб ёзилса нафақат ишдан балки озодликдан хам махрум бўламан! Зелимхон акахон хам қутқара олмайди!
Тадбиркорларни бехуда текшириш… Бусиз иложи йўқ. Хаммамизнинг хам оиламиз бор. Қисқаси…. полний отпад! Чанқадим. Сув! Бир стакан Спрайт бўлсами хозир!

Вилоят телерадиоси журналистининг дафтарига бир назар:
“Қани айтинглар, барака топгурлар, қаерда бор бунақа эркинлик, озодлик ва демократия? Сўз эркинлиги бундан ортиқ бўлиши мумкинми?
Ўўўўўў…. Сал оширвордию бу жинни… Қариб ақлдан озаяпти шекилли…

Кўзлариям ғалати бўлиб ўйнаб турибди. Иссиқ таъсир қилдимикин? Қани энди шу турган холида, пақ этиб ўлииииб берса! Эххх, биринчи бўлиб мен ўзим бу хақда ёзардим! Бу овсарнинг қийшайиб йиқилиши олинган кадрларни хорижий телеканалларга пуллардим….
Йўўўқ… Улгурмасам керак. Чунки атрофимда турган манави хокимлару, бошқа ҳаромхўрларни хаммаси телефонига олишни бошлаворса керак?! Ахир бунақа имкониятни бой бериб бўладими?”

Махсус хизмат ходимининг ёзганлари:

“А… … …!!!
К… …!!!
… …!!!
С… …!!!!
О… … … … …!!!!
… ебсан, н…й!!!!!”

Вилоятдаги олийгохнинг энг аълочи талабаси ҳам юртбошининг атрофига тўпланганлар орасида бўлиш “бахтига” муяссар бўлган. Мана унинг ёзганлари:

“Вайййй, минча иссиқ… Ўлий деяпман!
Манави сассиқ таканиям гапи тугамийди….
Қайданам кўндим ўзи шу учрашувга?! Кураторим айтдиде…шунга йўқ дея олмадим. Ўзи шу болани яхши кўраманде… Ўтган куниям концертда ёнимга келиб ўтирди.
Анави Шерка хасаддан ёрилиб ўлай деди! Баттар бўлсин!
Ха, яна бугун ОДНОга кириб, Музаш билан билан алоқани узишим керак. Чёта, латтага ўхшаб чайналаяпти. Хааа, эртага “Уммон” келаяпти! Ўшатда хаммамиз кўришиб гаплашиб оламиз, Хамидочка, Валишка, Фаришка хаммаси келади. Вой…
Рўпарамдаги нусха ким бўлди? Нега менга ғалати тикилаяпти? ” (ва хк)

Мана ёзувларни ўқиб чиқдик. Эхтимол, ошириб юборгандирман. Эхтимол, бу ён дафтарчаларда хақиқатдан хам ўша диктаторнинг оғзидан чиққан хар бир калима сўз бир харф туширилмасдан ёзиб олингандир?! Аслида, бунга шубхам йўқ. Чунки, Ўзбекистондаги ҳар бир соҳанинг раҳбари бугун мислсиз қўрқув исканжасида яшайди. Бу қўрқув уларни ёлғон гапиришга, халққа зулм қилишга, ўғирлик қилишга рағбатлантиради. Ўзбекистон ўзра шарпасиз кезиб юриб, нафақат катталарнинг, балки, бешиклардаги гўдакларнинг ҳам қалбига эгалик қилаётган бу қўрқув бугун Ватанимиз истиқболини мубҳамлик сари етаклаяпти.

Михаил Булгаковнинг машхур “Уста ва Маргарита” романидаги қахрамон, шайтон – Воланд “Қўлёзмалар ёнмайди!” дейди. Қоғоз албатта ёнади, лекин буюк ёзувчи, эътиқод билан ёзилган сатрларнинг ўлмаслигига ишора қилганди. Президентларининг оғзига мўлтирашиб, унинг хар бир сўзига бош ирғаб, дафтар қоралаётган тўраларда эътиқод борми? Бунга шахсан мен ишонмайман. Уларнинг ичида ҳам, дунёдаги саноқли диктаторларнинг бири бўлган Ислом Каримовни ёмон кўрадиганлари кўп. Бироқ, улар бугун ўз президентларидан қанчалик кўрқишса, эртага у ҳокимиятдан кетганидан кейинги вазиятдан ҳам шунчалик кўрқишади.

Уларнинг қўлидаги қаламларини тебратаётган нарса эътиқод эмас, оддий қўрқув.
Демак, улар ёзиб олаётган сўзларнинг нархи бир чақага хам тенг эмас….
Ишонмасангиз, уларнинг дафтарларини олиб, варақлаб кўринг, бунга ишонч хосил қиласиз…

Улуғбек Ашур,
Ванкувер (Канада)