Гулнора Каримованинг жазмани оффшор эгалари рўйхатида

Гулнора Каримованинг жазмани оффшор эгалари рўйхатида
122 views
24 June 2013 - 4:42

Ўзбекистон президентининг тўнғичи Гулнора Каримованинг узоқ йиллик жазмани экани айтиладиган “Дадо” поп-гуруҳининг собиқ солисти Рустам Мадумаров АҚШдаги Суриштирув журналистлари халқаро консорциуми эълон қилган оффшор эгалари рўйхатида пайдо бўлди.54D4D9B9-51ED-49F9-B709-A2CF70FC0836_w640_r1_s_cx11_cy0_cw89

АҚШдаги Суриштирув журналистлари халқаро консорциуми (International Consortium of Investigative Journalists) эълон қилган дунёдаги оффшор эгалари рўйхатида жами 30 нафар ўзбекистонликнинг исми келтирилган.

Рўйхатда келтирилган ўзбекистонликлар орасида фақат бир исм Ўзбекистонда кўпчиликка таниш.

У Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага энг яқин одам экани айтиладиган “Дадо” поп-гуруҳининг собиқ солисти Рустам Мадумаровдир.

Баъзи манбаларда Мадумаров Гулнора Каримованинг узоқ йиллик жазмани экани айтилади. Бошқа манбаларга кўра, Мадумаров президент қизининг фуқаровий эридир.

ISIJ маълумотлари базаси (Offshore Leaks Database)да Рустам Мадумаровнинг манзили Тошкентнинг Юнусобод мавзеси деб кўрсатилган ва у Stockbrigde Plus LTD оффшор ширкатининг эгаси экани қайд этилган.

Stockbrigde Plus LTD 2005 йилда Ҳонг-Конгда рўйхатга олинган.

Аввалроқ, Швеция ва Норвегиядаги уяли телефон ширкатлари Ўзбекистон бозорига кириш учун Гибралтарда рўйхатдан ўтган ва Гулнора Каримовага яқин одамларга тегишли Takilant, Swisdorn каби ширкатлар билан олди-берди қилишгани фош бўлган эди.

ISIJ эълон қилган маълумотларда Гибралтарда, Takilant жойлашган айни манзилда рўйхатга олинган Swisdorn  Мадуамаровга оид экани айтилган.

Францияда яшовчи ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов фикрича, Ўзбекистон президенти қизига энг яқин одам Рустам Мадумаровнинг оффшор эгалари рўхатида пайдо бўлиши тасодиф эмас.

– Ўзбекистонда кенг тарқалган маълумотларга кўра, Мадумаров Гулнора Каримованинг фуқаровий эри. Ўзбекистон сиёсий элитаси ҳам Мадумаровга бўлғуси ёки жорий куёв сифатида қарашади. Мадумаровнинг бу оффшор эгалари рўйхатида пайдо бўлиши эса янгилик эмас, айни пайтда бу Мадумаровнинг пулни яширишда унча устамон эмаслигини ҳам кўрсатади, – деди Раббимов.

Суриштирув журналистлари халқаро консорциумининг оффшор маълумотлари базаси (Offshore Leaks Database) 2¸5 миллион ҳужжатни ўз ичига олади.

Булар 58 мамлакатда 112 нафар журналист тарафидан олиб борилган суриштирувлар натижасидир.

Суриштирув журналистлари халқаро консорциуми вакилларига кўра, оффшор эгалари рўйхатида исмлари келтирилган бу шахсларнинг ҳаммасини ҳам қонунни бузган, деб бўлмайди. Дэвид Гросс ISIJ журналистларидан бири:

– Улар орасида даромадларини яшириш мақсадида маблағларини оффшорга ётқизганлар бўлиши мумкин. Буни тергов қилиш улар яшайдиган мамлакатлар ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳавола, деди ISIJ журналистларидан бири Озодлик билан суҳбатда.

Илгари оффшорларнинг оммага ошкор этилиши Австрияда қатор мулозимларнинг истеъфоларига сабаб бўлди.

Исроилда солиқ тўлашдан бўйин товлаганларга нисбатан чоралар кучайтирилди.

Ўзбекистонлик оффшор эгалари ҳақидаги ахборотни ICIJ сайтига кириб, қидирувга Uzbekistan номини берган холда олиш мумкин.

ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi