Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлайлик!

Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлайлик!
76 views
25 June 2013 - 4:34

 Кириш сўзи

Компютер бўйича мутахассис Эдвард Сноуденга доир қисқача маълумот. У 1983 йил 21 июнда АҚШнинг Шимолий Каролина штатида туғилган. 2003 йилдан бошлаб қисқа муддат АҚШ қуролли кучларида хизмат қилди. У ҳарбий ўқув машқларида иккала оёғини синдиргач армиядан истеъфога чиқарилди. Ҳарбий хизматдан кейин 2003-2011 йилларда у Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва ўта махфий Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА)да  хизмат қилди.ES

Сноуден Англиянинг «Гардиан» (The Guardian) газетаси журналисти Глен Гринвальд (Glenn Greenwald) ва АҚШ пойтахтида чоп этиладиган «Вашингтон Пост» (Washington Post) газетаси публицисти Бартон Геллман (Barton Gellman) билан 2013 йил январидан бошлаб алоқа қилди. У 2013 йил май ойининг иккинчи ярмида Гринвальд и Геллманга махфий PRISM дастурига доир муҳим маълумотларни берди.

PRISM дастури ёрдамида АҚШ махсус хизматлари миллионлаб америкалик ва хориж фуқароларининг телефон ҳамда Интернет орқали суҳбатларини оммавий назорат қилишарди. Сноуден бу дастурга қўшимча равишда суднинг 2013 йил 25 апрелдаги махфий қарори нусхасини ҳам журналистларга берди. Бу қарорга асосан АҚШнинг энг йирик уяли алоқа (телефон компанияси) бўлмиш Verizon ҳар куни Миллий хавфсизлик агентлигига АҚШ бўйича, шунингдек АҚШ ва бошқа мамлакатларга қилинган барча телефон қўнғироқлари ҳақидаги маълумотларни бериши талаб қилинганди. Бу маълумот туркумига чақирувчи ва олувчи абонент телефон рақами, телефон IMEI си, суҳбат бўлган вақти ва давомийлиги, чақирувчининг жойлашган жойи албатта кўрсатилиши керак эди.

«Вашингтон Пост» (Washington Post) газетаси ҳисоб-китобларига кўра 2010 йилда Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА)нинг маълумот тўплаш тизими (жумладан PRISM) 1,7 миллиардга яқин телефон суҳбатлари ва электрон ёзишмаларини тутишган ва ёзиб олишган (PRISM (программа разведки). –  (wikipedia.org).

Яқингинада Эдвард Сноуден Booz Allen Hamilton кампанияси идорасида ишлаб йилига 200 минг доллар ойлик оларди ва Гавай оролларидан бирида катта уйни ижарага олиб севгилиси билан бирга яшарди.

Сноуден 2013 йил 20 май куни Гонконгга жўнаб кетди. У барча бойликлари ва ўз ҳаётини хавф остига қўйиб ушбу ўта махфий маълумотларни ошкор қилди. 2013 йил 6 июн куни «Вашингтон Пост» ва «Гардиан» газеталари PRISM дастурини фош этувчи мақолаларни чоп этди. (wikipedia.org  )

АҚШ Федерал прокуратураси 2013 йил 21 июн куни Эдвард Сноуденга қарши маммлакат мудофаасига доир махфий маълумотларни ноқонуний равишда ошкор қилиш, разведкага доир махфий маълумотларни ошкор қилиш ва ҳукумат мулкини ўзлаштириш каби айбловларни эълон қилди. (http://news.mail.ru/politics/13606789/?frommail=1)

Вашингтон Гонкондан Сноуденни ҳибсга олишни сўраган. Эдвард Сноуден Лотин Америкасидаги Эквадор давлати раҳбариятидан сиёсий бошпана сўради. Эквадор раҳбарияти рози бўлди.

Эдвард Сноуден 2013 йил 23 июн куни Гонкондан Москвага келди. У ердан Куба пойтахти Гавана орқали Эквадорга етиб боради. У бугун йўлдадир.

Мен АҚШда 2010 йил 21 январдан бери яшамоқдаман. Махсус хизматлар биринчи келган кундан бошлаб турли хил кузатув ва провокациялар уюштиришди ва ҳали ҳам давом эттирмоқда. Мен бу ҳақда 14 та таҳлилий мақолаларни сайтларда чоп эттирдим. Лекин натижа ўзгармаётир. Эдвард Сноуден фош этган АҚШ махсус хизматлари фаолиятига доир махфий ҳужжатлар миллионлаб фуқаролар, жумладан менинг ҳам, фаолиятимиз ва ҳаётимиз доимий кузатув остида эканлиги, айримларига қарши турли тазйиқлар қўлланиши оддий ҳол эканлигини кўрсатмоқда.

Эдвард Сноуденни ҳимоя қилиш кампанияси доирасида https://secure.avaaz.org/ru/stop_prism_global/?trFKieb  сайтида АҚШ Президенти Барак Обама номига Мурожаат 2013 йил 12 июн куни эълон қилинди ва Мурожжатга имзо тўплаш тадбири олиб борилмоқда.

2013 йил 24 июн соат 14:40 га қадар 1 миллион 253 мингдан ортиқ фуқаро имзо чекди. (Таққослаш учун: худди шу сайтда –  http://www.avaaz.org/ru/petition/Nayti_i_nakazat_ispolniteley_i_zakazchikov_pokusheniya_na_imama_Obidhon_Nazarova/?fzXJWdb&pv=1  Обид қори  Назаров ҳимоясига доир петиция чоп этилганди ва унга бор-йўғи 238 киши имзо қўйганди.)

Дунёдаги юздан ортиқ мамлакат фуқаролари ушбу Мурожжатномага имзо чекишди ва чекишмоқда. Лекин бу савоб ишда Ўзбекистон фуқаролари жуда кам қатнашмоқда. Бунинг сабабларидан бири – Мурожаатнома ўзбек тилига ўгирилмаганидир. Мен уни ўзбек тилига ўгириб миллатдошларим эътиборига ҳавола қилмоқдаман.

Мурожаатномани аввал ўзбек, сўнгра рус тилидаги матнини келтирмоқдаман.

Ҳурматли миллатдошлар! Американинг мард фарзанди Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлаш учун Мурожаатномага имзо чекайлик. (Мен Мурожаатномага 2013 йил 16 июн куни имзо чекдим)

Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлайлик!

Петицияни имзолаш

АҚШ Президенти Барак Обамага:

АҚШ ҳукуматининг PRISM дастурини фош этган Эдвард Сноуденга адолатли ва инсоний муносабатда бўлишни, шунингдек унинг иши холис кўрилишини кафолатлашга Сизни ундаймиз. PRISM дастури тарихда ҳукумат томонидан шахсий ҳаёт дахлсизлигини жуда кенг кўламдаги бузишлардан биридир. Биз ушбу дастурдан фойдаланишни дарҳол тўхтатиш ва Эдвард Сноуденни хавфли жиноятчи эмас, балки жамият манфаатлари ҳимояси учун фош этган шахс деб тан олишни талаб қиламиз.

Имзо қўйиш

Blurb_global ShareThisLink

Бу мен учун нега муҳимдир (ихтиёрий)

Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлайлик

https://secure.avaaz.org/ru/stop_prism_global/

Бизнинг электрон почталар, Skype ва Facebook даги маълумотларни кузатиб бориш бўйича АҚШнинг ҳаддан ташқари режаси ҳақида дунё билиши учун ушбу 29 ёшли америкалик ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйди. АҚШ ҳукумати уни жазолашга иштиёқманддир, лекин бизнинг қўллаб-қувватлашимиз билан унинг ишини кўриб чиқиш воқеликка айланади. Эдвардни қўллаб-қувватланг!

Сизнинг электрон почтангиз манзилини киритинг:

e-mail

Жўнатиш

Avaaz.org Сизнинг шахсий маълумотларингиз дахлсизлигини ҳимоя қилади ва Сизни бу ҳамда шунга ўхшаш кампаниялар ҳақида хабардор қилади.

1,253,072 киши аллақачон имзолади. 1,500,000 киши қўллаб-қувватлашига эришиш учун бизга ёрдам беринг.

2013 йил 12 июнда қўшилди

Ушбу 29 ёшли таҳлилчи АҚШнинг PRISM номли давлат дастурини дунёга гапириб бериш учун бутун умрини – қизи, иши ва уйини яқинда тикди. Бу дастур ёрдамида ҳукумат бир неча йил давомида электрон почта орқали, Skype мессенжери ва Facebook ижтимоий тармоғидаги бизнинг ёзишмаларимизни, шунингдек бизнинг телефон суҳбатларимизни кузатарди ва сақларди.

Брэдли Меннин шунга ўхшаш маълумотни Wikileaks сайтига бергач, АҚШ ҳокимияти уни бир кишилик камерага кийимсиз қамашди, қамоқда тутиш шароитларини БМТ «шафқатсиз, хўрлайдиган ва ноинсоний» деб ажрим чиқарганди.

Ҳозир ҳокимият ва матбуот ушбу можарога қандай жавоб беришни ҳал қилмоқда. Агар миллионлаб кишилар яқин бир неча кун давомида Эдвардни ҳимоя қилишса, у жамият учун давлат жиноятчиси эмас, балки ахлоқсиз дастурни довюрак фош этувчиси эканлиги, ва АҚШ мулозимлари Эдвард билан эмас, балки ўша дастур билан курашмоғи кераклиги ҳақида кучли хитоб бўлади.

https://secure.avaaz.org/ru/stop_prism_global/?srFKieb  (www.secure.avaaz.org/ru/  ).

Поддержим Эдварда Сноудена!

Подписать петицию

Президенту США Бараку Обаме:

Мы призываем Вас гарантировать справедливое и человечное обращение с Эдвардом Сноуденом, разоблачившего правительственную программу США PRISM, а также беспристрастное рассмотрение его дела. Программа PRISM является одним из крупнейших нарушений правительством неприкосновенности частной жизни в истории. Мы требуем немедленного приостановления использования данной программы и признания Эдварда Сноудена не опасным преступником, а лицом, совершившим разоблачение для защиты интересов общества.

Подписать  
Blurb_global ShareThisLink  
   
   

Почему это важно для меня (опционально)

Поддержим Эдварда Сноудена!

https://secure.avaaz.org/ru/stop_prism_global/

Этот 29-летний американец рискнул своей жизнью, чтобы мир узнал о безумном плане США по отслеживанию нашей электронной почты, сообщений в Skype и Facebook. Правительство США жаждет отомстить ему, но с нашей поддержкой справедливое рассмотрение его дела станет реальностью.

Поддержите Эдварда!

Введите адрес Вашей электронной почты:

e-mail

 

Отправить

 

Avaaz.org будет защищать неприкосновенность Ваших личных данных и информировать Вас об этой и подобных кампаниях.

——————————————————————

1,253,072 уже подписали. Помогите нам получить поддержку 1,500,000

Добавлено 12 Июнь 2013

Этот 29-летний аналитик недавно поставил на карту всю свою жизнь – девушку, работу и дом – чтобы рассказать миру о государственной программе США под названием PRISM, с помощью которой правительство отслеживало и сохраняло нашу переписку по электронной почте, в мессенджере Skype и социальной сети Facebook, а также наши телефонные разговоры на протяжении нескольких лет.

Когда Брэдли Мэннинг передал подобную информацию сайту Wikileaks, власти США заключили его в одиночную камеру без одежды, условия содержания в которой были определены ООН как “жестокие, унизительные и бесчеловечные”.

Сейчас власти и пресса решают, как отреагировать на данный скандал. Если миллионы человек вступятся за Эдварда в течение следующих нескольких дней, то это будет мощным сигналом того, что для общества он – смелый разоблачитель порочной программы, а не государственный преступник, и властям США нужно бороться с самой программой, а не с Эдвардом.

https://secure.avaaz.org/ru/stop_prism_global/?srFKieb  (www.secure.avaaz.org/ru/  ).

—————————————————————–

P.S. Ушбу Мурожаатномани компютерда теришимга доир қўшимча маълумот. 2013 йил 24 июн (душанба) куни Вашингтон шаҳри марказидаги Мартин Лютер Кинг номли кутубхона соат 12:00 да очилди. Мен кутубхона иккинчи қаватида столлардан бирида лабтопим (компютерим)ни очиб ишлай бошладим.

Соат 13:10 да кутубхона полиция ходимаси Baones (полициявий кўкрак нишони рақами 204, 45 ёшлардаги аёл) келиб, электр токидан фойдаланишимни тақиқлади. Одатда кутубхона ўқувчилари ўз лабтопини токка улаб фойдаланишади. Мен ходимадан сабабини сўрадим ва ўз гапини қоғозга ёзиб беришни илтимос қилдим. У ёзиб бермади ва ўзи компютерим вилкасини розеткадан узиб кетди.

Шундай қилиб, Эдвард Сноуден ҳимоясига доир Мурожаатноманинг ўзбекча вариантини тайёрлашга ҳам қаршилик кўрсатишди, деб ҳисоблайман. Яхшики, мен фойдаланаётган Тошиба (Toshiba) фирмасининг 800 доллар турадиган лабтопи батарейкаси бор ва у 4 соат электр токисиз ишлай олади. Шу сабабли полиция ходимаси Baones кутубхонада токдан узган бўлишига қарамай Мурожаатномани лабтопимда тердим ва сайтга жўнатмоқдаман.

 Шуҳратжон Аҳматжонов 

АҚШ, Вашингтон шаҳри

2013 йил 24 июн.