Ғарб ўзини ўнгламаса….

Ғарб ўзини ўнгламаса….
341 views
25 June 2013 - 12:55

272Совет даври хотиралари кўп нарсаларга, тушунчаларга ойдинлик кирита оладиган мисол бўла олади. Совет давлатининг қулатилиши оқибатида, дунёдаги икки лагерга бўлиниш поёнига етган бўлса, бу билан дунё аҳлининг мушкули осон бўлиб қолмади ҳам. АҚШ дунёни Советлар хавфидан ҳимоя “қилгани” ва ер юзи бўйлаб ўз ҳарбий базаларини яратгани ўша давр кишиларининг хотирасидан ўчмаган бўлса керак. Лекин Советларнинг тугаши билан нима ўзгарди экан? Деярлик ҳеч нарса, албатта дунё геосиёсий майдонида. Эндиликда кўриб турибмизки, дунё тағин икки лагерга ажралган ва бу сафар АҚШ нинг душмани юксак технологияларга эга бўлмаган йирик бир жамоа – Ислом дунёси!

Ғарб мамлакатлари шундоқ ҳам тарқоқ бўлган ислом жамоаларини икки лагерга ажратиб, уларни бир бирига қарши гиж-гижлаётганга ўхшаб кетади. Албатта бу сўзни айтиш учун етарлик далил бўлиши керак эди, бироқ тахминларимиз ҳам бекор эмаслигини таъкидлашимиз учун етарлик асослар бор. Сўнги даврлар сурони, турли туман инқилоблар шулардан дарак бермоқда.

Яқинда Саудия Арабистонидаги Уламои Кабирлар Сурия режими ва унинг раҳбари Башар аъл Ассадга қарши муқаддас уруш – жиҳод эълон қилди. Бу шу дегани эдики, ҳар бир мусулмон моли билан, жони билан бу муқаддас урушда иштирок этиши шарт эди. Мукофоти эса – Оллоҳнинг жаннати экан.

Сурия воқеалари бошланибдики, Башар Ассад режими томонида асосан Россия Федерацияси, Хитой, Эрон ва Ҳизбуллоҳ жангарилари турганлиги бизга аён. Масалан, Суриядаги режим қуласа Россия Яқин Шарқдаги ҳарбий денгиз базасидан ажралиб қолади. Эрон эса бу ҳудуддаги ўз иттифоқчисини йўқотади. Хитойнинг ҳам қандайдир ўз қизиқишлари бор албатта.

Бироқ Башар Ассадга қарши турган кучлар ғарб демократлари айтаётганидек, бу мамлакатда демократик ўзгаришларни талаб қилаётганлар эмас, балки ҳарбий тайёргарликлардан ўтган жангарилар эканлиги ҳам кўриниб турибди. Яъни, исломий жангарилар, қайсики, улардан айниқса АҚШ эҳтиёт бўлиши лозим эмасмиди?

АҚШ ўтмишдаги хатоларини яна такрорлаяптими? Масалан, Афғонистонда Совет “ишғолига” қарши Толибонлар ва бошқа турли кўринишдаги исломий жангариларни қўллаб келганди ва энди эса, мана ўн йилдан ошди,  ўзлари ўша исломий кучларга қарши урушга кирган. Умуман Афғонистон мужоҳидларини қўллаш АҚШ нинг хатоси эдими? Йўқ! Ҳар ҳолда, уларнинг ҳаракатлари хатога ўхшаб кўринсада, аслида эса бу режа асосида олиб борилган ҳаракат бўлганди. Улар истайдики, душман аввал бир бирини еб битирсин, ундан сўнг қолган-қутган қисмини АҚШ нинг ўзи бирор баҳона билан гумдон қилади. Ироқ режимини ҳам эсланг. Саддам Ҳусайн Эронга қарши урушда АҚШ нинг қўлловини оларди, оқибат нима бўлгани эса ҳаммага бирдек аён.

Ислом дунёси Ғарб либералларининг ғашига тегиб келаётган омиллардан бири эканлиги кундек равшан. Масалан, сўнги йилларда урф бўлиб бораётган бир жинслик никоҳларни мусулмонларга тадбиқ қилишнинг мутлоқ иложи йўқ. Дунё халқининг ўсиб боришини камайтириш зарурати пайдо бўлгани қачонлар эди-ю, мусулмонларнинг адади ўсса ўсаяптики, асло камайгани йўқ. Оддий бир мисолни олиб қарайлик. Кўп қон тўкилган ўша Афғонистон аҳолиси 1984 йилда 19 миллион атрофида эди. Шунча қирғин-баротлардан сўнг, яъни ҳозирда унинг халқи 35 миллиондан ошиқ. Умуман ғарб дунёси бунақа ўсишни тафаккурига сиғдира олмайди, тағин муттасил уруш ва қирғинлар остида. Ўзбек эртакларининг бирида бир ёлғончи ҳақида гап боради. Ёлғончи айтаркан: “биз ота-онамиздан уч ўғил эдик ва ўлиб, ўлиб энди тўққизта қолдик”. Бу айнан исломий эътиқодда бўлганлар учун тўқилган эртак бўлса керак.

Ўзбекистонда ҳам ҳукумат аҳоли ўсишининг олдини олишга қаратилган турли тадбирларни олиб бормоқда. Совет даврида бошланган Оилани планлаштириш дастури кор қилмади. Энди очиқ ва кескин йўлга ўтилган. Масалан, аёлларни мажбурий стерилизация қилиш. Ислом Каримов бир жинслик никоҳларни Ўзбекистон ҳаётига тадбиқ қилишга уринмаяпти. Ҳар ҳолда, бу қуваонарлик ҳол десак бўлади. Тасаввур қилинга, бордию у аксинча ҳаракат қилганида нима бўларди? Президентимиз Ўзбекистон парламентига бир жинслик никоҳлар ҳақида қонун лойиҳасини таклиф этса, депутатлар нима қилашарди ва халқ нима қилади? Депутатларимиз шундай оқил ва шундай доно президентнинг қарорини қўллаб-қувватлайди. Зеро, улар бундан бошқасига ярамайди. Халқимиз пана-пастқамларда унинг бу қарорини салбий баҳолаб, муҳокама қилиши мумкин бўларди холос. Франциядаги сингари халқнинг норозилик чиқишлари асло содир бўлмасди. Чунки бизнинг халқимиз бунақа норозилик билдиришларга қодир эмас!

Ҳозирги кунларда дунё қалқиган. Тинч осуда ҳаёт оқимида бораётган Европанинг ҳам бир неча минтақалари норозилик тўлқинларини бошидан кечираяпти. Яқинда Греция ҳукумати давлат теле-радио компанияларини ёпиб қўйгани ортидан, бутун Греция бўйлаб норозилик намоишлари бошланиб кетди. Тағин бу мамлакат аҳлининг тинкасини қуритаётган яна бир омил,  иқтисодий инқирозлардир. Айни дамда Греция “евро” ҳудудидан чиқишни истаяпти, лекин ҳукумат буни истамайди.

Буни қарангки, Греция дунё демократиясининг, – яъни ўзбекча иибора билан айтганда, – халқ ҳокимиятининг беланчаги бўлсада, унда ҳукумат халқ хоҳиши билан ҳисоблашаётгани йўқ. Демак, демократия ҳам оддий утопия экан деган хулосага келсак бўлар.  Францияда ҳам Франсуа Олланд ҳукумати халқнинг иродасига, унинг хоҳишига эътибор ҳам қилмай, мамлакатда бир жинслик никоҳларни қонунлаштирди.

Энди ўзимизнинг кўҳна Ватан бўлган Ўзбекистонимизга эътибор қаратайлик. Унинг келажаги нима бўлади?  Буюкми, ёки куюк? Очиғи, айни мавзу биринчи навбатда ўзбекларни, ҳамда ўзбекистонликларни қизиқтириши керак бўлган мавзу эди, лекин эл бунинг ташвишини чекмаётгани кузатилинади. Ўша Совет давридан бери бизнинг халқимиз сиёсат ҳақида гап кетганда бир нарсани тўтиқушдек такрорлайди: “мен билмадим, катталар билади!”. Тамом, вассалом!

Оддий кўз билан қарайдиган бўлсак, эл ўз қисматини ҳал этишни шундоқгина ҳукуматнинг инон-ихтиёрига топширган. Айни кезларда мамлакатда қатағон сиёсати бораётган бўлсада, миллат ўз ҳуқуқлари учун, фарзандлари ва биродарлари ҳуқуқлари учун кураша олмаяпти. Миллат қўрқаяпти! Фақат кимдан? Ислом Каримовданми? Аслида режимнинг ўзи халқдан қўрқади, лекин шу топда халқ ҳам режимдан қўрқади. Икки томонлама қўрқув. Мамлакатдаги куч ишлатар тизимлари эл фарзандларини ҳеч иккиланмай азоблайди, истаса ўлдиради, лекин ажабланарлик томони, ўшалар ҳам ўзимизнинг ўзбеклар.

1990 йиллар эди, Ўзбекистонда исломий маънавият тўлқинлари тарқала бошлаганди ўшанда. Совет ўтмишида салкам динсиз бўлиб қолган бу миллат дини Исломга шўнғий бошлади. Бу эл яқин-яқинларда кўча-кўйда ароқ ичиб юришни айб санамаган бўлса, тўқсонинчи йилларда одамлар ароқ шишиасини кўтариб юришдан ҳам уяла бошлади. Шу билан бирга Ўзбекистонда диний гуруҳлар ҳам шаклланиши кузатилинди ва улар сиёсий кучга ҳам айлана бошлаганди. Бундан нафақат Ислом Каримов даҳшатга тушди, ўша ўзимиз билган АҚШ ва уннинг “қиёматлик” иттифоқчиси бўлган Исроил ҳам даҳшатга туша бошлади. Ўзбекистонда мусулмонларни йўқ ердаги айблар билан айблаш ва уларни қийноққа тутила бошланишининг асоси ўша дамларда яратилганди. Ва шундан сўнг қўл оёғи бўш қўйилган режим исломий эътиқод соҳибларини қийратишга ўтди.

Олдинига эл орасида хато фикр қилганлар ҳам бўлишганди. Масалан, исломийларда реал мухолиф кучни кўрганлар. Аслида эса бунақа эмас экан. Ўзбекларимиз мусулмонми, христиан бўладими, ёки динсизми – уларнинг ҳаммасини бир арқон чирмаб олган. Бу арқоннинг номи – ижтимоий қўрқувдир! Банги ломкадан қандай қўрқса, халқимиз ҳам ҳур фикр ҳақида сўз юритишдан, сиёсий мулоқотлар қилишдан шундай қўрқади. Демак, мамлаат ичкарисда режим учун реал хавф йўқ. Айни шу сабабдан ҳам, йигирма йилдан ортдики, ўзбек сиёсий мухолифати йирик сиёсий кучга айлана олмаяпти. Нима учун?

Гоҳида атрофимдаги ўзбеклар каминага таҳқирнамо сўз қотишади: “ҳа, мухолифат нима қила олди?”, ёки “қўлларингдан нима келарди ўзи, ана, биродарлар ташлаб чиқиб кетди сизларни?”. Албатта ўзбек мухолифатига пул бериб турган бирор йирик манба йўқ. Мисол учун, ғарб Эрон мухолифатини бо жону дил маблағ билан таъминлайди. Худди шундай марҳаматини Россия сиёсий мухолифатига ҳам, Хитой мухолифларига ҳам кўрсатиши мумкин. Аммо улар Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф ҳаракатларни моддий маблағ билан таъминламайди. Камина тўлиқ ишонч билан айта оламанки, агар шундай таъминот бўлганида борми, мухолифат ҳаракатига қўшилмаган ўзбекнинг ўзи қолмасди. Айниқса хорижда! Бугун эса ўзбек мусулмонлари бизни ҳамоқат қилади: “нима ҳам қила олардинглар ўзи?”.

Хўш, Саудиядаги Уламои Кабирлар Суриядаги Башар Ассад режимига қарши жиҳод эълон қилди ва бунга бизнинг ўзбеклар “лаббай” дея жавоб бердими? Йўқ! Буни қарангки, бутун дунёда бу жиҳодга чақириқ ҳақида сўз юритилсада, бизнинг ўзбек мусулмонлари эшитмай қолишибди. Улар ҳаттоки билмайдилар ҳам. Билишса улар моллари билан, жонлари билан жиҳодга боришлари керакда. Бироқ бу одамлар на молларини ва на жонларини хатарга қўя олишмайди. Бу жуда соз! Оллоҳнинг ўзи АҚШ ва Исроилнинг найрангига ўйнайдиган бунақа иккиюзламачи Уламои Кабирларга шунақа иккиюламачи қавм ато этиб қўйган. Унинг ўзи энг чевардир. Бунга шак-шубҳа йўқ!

Дунё азизлар, тинчликни хуш кўради ва тинч-тотувликда яшашни истайди. Аммо бу тинчликни бузадиган кучнинг ҳозир қўли очиқ. Яъни, уларнинг буйнини қайириб қўя оладиган  бизнинг собиқ ватанимиз бўлган Совет Иттифоқи йўқ. Мана шу қудратли давлат ғарбнинг нафсини тўхтатиб қола оларди. Эндиликда ғарб мусулмонларда ўз душманини кўраяпти.  Аммо Ислом дунёси тарқоқ ва уюшмаган ва буни енгиш ҳам жуда осон. Қолаверса, улар ўзлари бир бирларини еб битиришга ҳам тайёрдирлар. У айтиладиган “биродарлик” эса худди “демократия” ва “коммунизм” каби оддий утопиядан бўлак ҳеч нарса эмас. Буни ҳар биримиз кўриб, англаб ва ҳис этиб турибмиз!

Европанинг АҚШ дан кўнгли совигани ҳам кузатилинади.  АҚШ ўз иттифоқчиларининг электрон почталарию, телефон суҳбатларини ҳам кузатиб борганлиги бунга олиб келди. Токи бу Европа билан АҚШ бир келушувга эришгунигача, бизда уюшиш учун етарлик вақт бор. Аммо биз уни қўлдан бой беришимизга эса бирор шубҳа йўқ.

Сўнги ойлар, кунлар ичида АҚШ дунёдаги ўз обрўсини йўқотди ва энди бир ғайрат ва шижоат қилса, дунёнинг дўсти Россия ва Хитой бўла олади. Ҳозир турли-туман кичик урушлар олови ичида қолган дунёга ким тинчликни ҳадя эта олса, бешак, дунёнинг дўсти ўша қудрат соҳиблари бўлади. Мусулмонлар мана шу миссияни ўз қўлларига олармикан?

Яна йўқ! Улар кўпроқ зўравонлик элчисига айланишган. Ким зўр бўлса ўшанинг пинжига кириб жон сақлашга одатланишган ва демак, келажаак тағин социалистларники, коммунистларники бўла олади. Шунда ҳам Ғарб ўзини ўнглаб ололмаса.

Тўлқин Қораев
Швеция

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi