Улуғ Туркистон фожеаси: 3-бўлим

Улуғ Туркистон фожеаси: 3-бўлим
42 views
27 June 2013 - 15:03

МЎҒУЛЛАР

iМЎҒУЛЛАР интизомли (дисиплинли) ташкилотчи бир қавм эрдилар. Лаҳастон (Пўлша)дан сариғ денгизгача бир ит алардин беижозат ҳуру олмас эрди. Мунтазам пўстлари ишлар, тижорат ишлари мураттаб йўлға қўюлғон, узун масофалик сафарлардаги йўлчиларни роҳати учун ҳар ерда карвонсаройлар, сув йўллари, захира омборлари, хазиналари, божхона(жумрук)лари бор эди.

Олтун Ўрда яъни, мўғулларни таҳти идорасида руслар уч аср қолдилар. Буни тарих саҳифаларидан силишни имкони йўқдур. Ва яна Олтун Ўрда тарафиндин Булғорни фатҳ қилинғон тарихи 1236м. эди.

Ўқтойхонни вафотидан кейин Ботухонни ўн икки йиллик тақаддуми натижасида Киефни олғондан кейин (Ғоличия) GALIGIA Можаристонғача ҳатто Диёна??? Муҳосарада эди. Олмония бўлса бу таҳдид ила суқут арафасида эди. Мўғул урдусиға муқобил келадурғон ҳеч қандай бир қувват йўқ эди.

Аммо қўмондон Ўқтойхонни вафоти муносабатила яъни, қадарни қудрати ила Олмонияни фатҳи таъхир бўлди. Бу тарафда русларни вазиятлари заиф, ночор эди. Биноан алайҳ рус князлари тўғул давлатиға итоат қилиш, амрлариға фармонбардор бўлиш шартила так-так ўлароқ хоқон Амир Темурни ҳимоясиға кирар эрдилар. Шу ҳолда Москов шаҳри ва давлати қайдоқ қурулди, дегон бир савол келадур.

Арз ўлинурки, аслида финлар ила маскун бўлғон бу соҳа ўн биринжи асрда русдан бошқа миллатлар ила оролашиб, руслар ҳам келуб, яралмишакга бошладилар. Бу ҳол Владимир Тумоқни вақтини жалб этди. Бунинг устиға учунжи ўғли Юрий Дўлғруқни Московга келтириб ўтқузди. Булардан Юрий Данилович мўғул аслзодаларидан бир қиз ила уйланиб хон саройида эътибори ортди. Бу сояда рус бўлғон раиятларнинг вазиятларини таъқиб этуб хонга билдириш вазифаси тофширилди. Бора-бора бож ва хирожларни тўплаш салоҳияти ҳам бунга қўшумча ўлароқ берилди.

Бу ҳангомда катта йўлларни, катта дарёларни қўшулушидаги бу Москов шаҳриға рус бутхонасининг митрўпўлиди (руҳоний раиси) Пётр оёқ босиши билан Москов ва мусулмонларга қарши русларни ҳам маркази ҳам мудофаа қалъаси шаклини олди.

Шу ҳолда Олтун Ўрда хонлари ўзларини қилғон хатоларини мусомаҳаларини таҳликалик оқибатини кўруб, Московни ўртадан кўтаришга қарор бердилар. Бу тарихдин бошлаб барча мусулмон давлатларни ғояси, ҳадафи Мовковни йўқотиш бўлуб қолди. Фурсати келдикча ҳамон Московга ҳужум қилуб Московни олиш учун мусулмон давлатлари бор қувватини харж қилур эдилар.

Зикри кечкон воқеаларга кўра, аксар вақтларда мусулмонлар Московни муҳосара қилар, руслар бўлса бутхоналариға сиғинар, ҳазрат Марям (BOJI MATERI)дан имдод сўрар, ниҳоят мусулмонларга жизя беруб, мусолаҳа ила муҳосарадин, ҳужумдин қутулур эрдилар.

РУС КНЯЗЛАРИЧА қаламравидаги раиятлариға амрларини нофиз бўлиши, амсоли ва ақрони ичинда соҳиб нуфуз бўлуш ғояларидан эди. Шуни учун князлар ҳамиша мусулмон давлатлари ила муросо-мадоро қилишга мажбур каби эдилар.

У асрларда руслар мусулмон давлатларила сиёсий алоқаларини бир низомга қўюб иқтисодий алоқаларини тузатиб, бир нав хотиржам бўлишға мойил бир сиёсат таъқиб этмакда эдилар. Ҳамиша бир чўқуб ўн қараб яшар, жузъий бир хатога тушуб қолмасликлари учун доимо эҳтиётлик бўлуб мусулмон давлатлариға тўлайдурғон жизяларини таъхир қилмай вақтида тўлаб, қарзларини адо қилуб турор эрдилар. Ҳамда муносабат келғонда хоқонга ҳадялар, хонларга пешкашларни ҳар навни тақдим этуб, аларни муҳаббатларини ўзлариға жалб этар, адоват қилуб, ғазабланишларидан ҳазар қилур (эҳтиёт бўлар) эрдилар. Узун замонлар, асрларча Московни ҳоли шундоқ кечди. Келажак саҳифаларда баён қилинадурғон воқеалар, ҳодисалар тарихдин бир набза ўлароқ муҳтарам ўқувчилар назар вақтлариға.

Тубанда зикр қилинадурғон Мовков князлари ва бошқалари мўғулларга (Олтун Ўрдага) бож ва хирож, турли жизялар, тазминотлар беруб, жон сақлаб яшадилар. Бу муддатни муаррихлар уч аср деб кўрсатадилар ва яна буни тарихдин силиб бўлмайдур, деб таъйид қиладурлар.

Тариха боқ, билурсан шаъни қадиминг, эй жон,

Қочу кира амримизда русу хито мусаххар.

1389м. санада княз Дмитрий Дўнский вафот этди. Бобосининг ўрниға Василий Димитрович княз ўлароқ, тахтга ўлтурди. Василий бобосининг вафотидин олти ой кейин изҳори итоат таждиди байъат қилуб, хон Тўхтамишга мурожаат қилди. Василий Тўхтамишхоннинг илтифотиға мазҳар бўлди. Баъзи имтиёзлар ҳосил қилди. Василий баъзи тааҳҳудларда бўлинди. Лозим бўлғонда аскари ёрдамда бўлиш моддаси ҳам аҳдномасида мазкурдур.

ТАРИХДИН ЯНА БИР НАБЗА: 1400м.да рус князлридан Туир Михаил ўлгондан кейин авлоди оросида тахт талашиб ихтилоф бўлди. Ичларидан фаросатлик Иван Қрим хонларидан Темур Қутлуғхонга махфий суратда махсус мархас юборди. Мархасни Қримга келгон тарихи Қутлуқхонни вафоти муносабатила ўрниға тахтнишин бўлғон Шодбекхонни жуласиға тасодиф этди. Мархас Шодбекхонни зиёрат этди. Ивандан салом этди. Саломдан сўнгра калом шулдурки, қайси усулда ва қайси шарт билан бўлса бўлсун князликни Иван ўз номида қолишни хоҳиш қиладур. Сиз жаноб хон ҳазратларидан ёрдам талаб қилуб мани ҳузурингизға юборди, деди.

Шодбекхон Иванни талабларини қабул этди. Етарлик ёрдамда бўлинди. Иван ҳам олғон қувватларни у силоҳларни берилғон таълимотга кўра ишлатди. Биродарларини, мухолифларини, амирларидан баъзиларини эъдом этди. Ҳукуматни қўлиға олди. Иқтидорга келди. Бобосини ўрниға княз бўлуб ўлтурди.

Машҳур муаррих Хайруллоҳ афанди вақоеъномасида Елдирим Боязид замонидаги русларни вазиятидан баҳс эдаркан, аларни Москов шаҳрида иқомат этуб тоторларни ҳокимияти остида яшаб, жон сақлағон бир паринслик (хон)лик ўлдуқларини ёзодур.

1475м.да Қримдаги Жинуйз ??? ва бошқа озоқ шаҳарлари усмонлиларнинг нуфузи остида иккинжи Боязид даврида эди. Русия – Туркиянинг аввалги сиёсий алоқалари, диплўмасий музокаралари бу тарихдин кейин бошланмишдур.

Учунжи Иванни иккинжи БОязидга ёзғон ражономасини 31.08.1492 тарихи ила айнан воқеани ёзғон муаррих Карамзинни ёзуви: усмонлилар Русияга тоторларнинг асоратида яшағон кичик бир паринслик (аморат) назарила боқиюрларди. Русларни турклар ила бўладурғон алоқаси фақат Қрим хонларининг воситаларила кўрулурди. Алоқалар зиёдалашиб, ниҳоят Туркия – Русия сафирлари 1497да қароргир бўлди.

Рус князларининг раислари Яраслав бошда ўлароқ Олтун Ўрдага бориб, юзу кўзларини суруб, ёрлиқ (фармон) олур эрдилар. Аммо Черникоф князи Михоил ила Ғолич князи Дониял Рўмонович бош тортсалар ҳам кейинроқ булар ҳам мажбур бўлдилар. Курҳан (мажбур бўлганидан) юз сургонлардан Яраслав Чингизхонни пойтахти Қора Қуромгача кетди. Бир марра уни устидан шикоят қилинуб ариза тушконда марказда муҳокамаси бўлди. Натижа оқланиб, ўз тахтиға қайтди.

Ал-ҳосил куракчи русларни ҳаёти шундан иборат эди.

1155м.да туғулғон Чингизхонни исми “Тимучин”дур.

Чингизхоннинг пойтахти Қора Қуромда бўлғон вақтлариға тўғри келса керак. Ани душманларидан яъни, руслардан бири Чингизхонни рақиблариндан Жомукодин, толадаги қўйларни оғилларига қадар қуғлоб келгон бўриларга ўхшаб бизларни қувлагонлар кимлардур, деб сўробдур. Жавобиға Жомуко айтибдур: манков Тимучинга тобеъ одамизодни гўшти билан боқилғон тўрт кўппак бордур.

Тимучин аларни темир занжирга боғлар эди. У кўппакларни пешоналари мисдан, тишлари ўткур, тиллари кафшдўзни бигизига ўхшойдур, юраклари темирдан, қамчи ўрнида қўлларида эгри қиличлари бордур. Қориб, қоройчодур, отлари шомолдур, уруш кунларида одам гўштини ейдурлар. Ҳоло алар занжирдан бўшоғондурлар, қўшуқ айтиб нашъаланур, кайфланурлар. Бу тўрт кўппаклар Жаба, Қубилой, Субутой, Жийламадурлар.

Чингизхоннинг ўғли Жўжихондир. Анинг ўғли Ботухон Шарқий Оврупога урушға жўнар экон, Субутойхон анга ёрдамчи бўлиб 1336м.да йўлға чиқдилар. Бу сафарда Дашти Қипчоқ бутунлай, Булғон ўлкаси тамомила, Қрим, Дарбандарга қадар узайғон Қафқос ҳудудлари ва Эрон мўғулларни қўлиға ўтди.

1238м. Разан Владимир каби бир тоқим рус хонликлари тўғуллар тарафиндан ишғол қилинди. 1240м.да Киеф шаҳри олинди. Бундан сўнгра оҳиста-оҳиста навбат билан Новгород, Ростоф, Суздал, Яраслав шаҳарлари забт эдилди. Бу оралиқда руслар бир исён чиордилар. Исёнбоши Александр Невский эди. Аммо исён натижаси ақим қолди. Бу тарихдан кейин ғарб йўли Ботухон учун очиқ бўлди. 1242м.да БОтухонни аскарлари Лаҳастон (Пўлша), Можаристон ва Долмачани хароб қилдилар. (Долмача Адриятик??? денгизини шарқинда Триста атрофинда Албанияга яқиндир).

Рус князлари Олтун Ўрдага тобеъ бўлғон муддатларича бож, хирож берғон ҳолинда мухторият каби ҳурриятга, мухториятлари нисбатида қувватга эга бўлур эрдилар.

ОЛТУН ЎРДАНИ ОЛТУН ДАВРИДА Ботухғон ва биродари Баракахонни 1255м.дан 1266 ғача ва яна Ўзбакхонни 1312м.дан 1340 ғача ўткон замонлари билхосса шоён зикрдур. Ушбу даврда Булғон ўлкасидан, рус князликларидан, Қримдан, Волга (Идил)ни паст тарафларидан то Хоразмғача андин Ўрта Осиёгача, андин Чинга қадар мазкур хонларни амри, ёрлиқлари нофиз эрди.

Мўғулларни Ислом динига кира бошлағон замони ҳам Баракахондан бошлонғон эди. Олтун Ўрда хонлариға Миср ҳукмдори ал-малик аз-зоҳир тарафиндан юборилғон ҳадяларни ибтидоси Баракахонни замонида эрди. Мўғуллар билан мисрликларни қудалашғон тарихлари 10.5.1320 милодийда ал-малик ан-носир мўғулларга домо бўлди. Мўғул қизи Мисрни қасрига келин бўлуб Миср маликаси бўлди. Замон Ўзбакхонни замони эрди.

Олтун Ўрдани мустақил ҳаёти 225 икки юз йигирма беш йилдур.

Бу саналарда Шарқий Оврупони жанубида Днепр дарёсининг орқасидаги ерлар, Қрим, Булғор соҳалари, ўрта ва ҳам Волгани паст тараф каноралари, Жанубий Урол соҳаси, Қафқоснинг Дарбандгача узайғон қисми, Шимолй Хоразм, ошоғи Сирдарё ҳавзасидаги ерлар, Сирдарёни шимолида ва ҳам Орол кўли ила Эшим ва Сариғсу дарёлари оросидаги бўз қирлар, тоғлар, тефалар 14чи асрнинг охириғача Олтун Ўрда ҳудудлари ичинда эрди.

ЎҚУВЧИЛАР НАЗАР ДИҚҚАТЛАРИҒА Мусулмонларнинг бу қадар ғолиб бўлишларининг ҳикмати шулки, алар барча ҳаракатларини, муҳорабаларини Оллоҳ йўлида, Оллоҳ ризосичун қилғонларидан Оллоҳ таоло аларга зафар устиға зафар эҳсон этди. У мўминларнинг фаолиятларини ҳақила билдирғон қримлик бир шоирнинг ўз замонасида қаламга олғон ашъоридан бир намуна ўлароқ муҳтарам ўқувчиларга тақдим:

????????

НИЖНИЙ НОВГОРОДНИНГ ФАТҲИ 1377м.да Арабшоҳнинг ғайрати ила Нижний Новгород олинди. Унинг ажойиб воқеаси бордур. Русларнинг ичиндан Мардо Паринсий татарларга сотилди. Ўз давлатиға хиёнат қилди. Мусулмонларга тил беруб ҳужум кечасини тайин этди.

Кечалардан бир кечаси рус аскарларини ўюн-кулги, байрам қилғон кечаси шароб ичиб, кабоб еб, айши нўш ила, ошиқлар маъшуқларила мафтун бўлғон дардмандлар маҳбубаларила бирлашиб бўлғон базми жамшид асносида хоинни ахбори билан татар аскарлари русларга бирдан ҳужумда бўлдилар. Рус аскарларини базмгоҳда тутдилар. Силоҳларини олдилар, аскарларни ўлдирдилар, баъзиларини асир олдилар. Шуҳар бўлса ҳеч мудофаа қилмасдан таслим бўлди. Чунки шаҳардагиларни баъзилари қочгон, баъзилари ёширингон эрди. Аксарият Волга дарёсининг юқори қисмиға жўнағон эди. Ҳикояси узундур. Орзу қилғонлар Якубовскийнинг “Олтун Ўрда” исмлик китобининг 181чи саҳифалариға мурожаатларини тавсия қиламиз.

Натижа эътиборила бу шаҳар осонлик билан мусулмонларнинг қўлиға ўтди.

Амир Тўхтамишнинг Олтун Ўрда тахтиға чиқғони ва Московга ҳужум қилғони

Тўхтамишхон Олтун Ўрданинг тараққий қилғон энг яхши замонларида ҳам Русиядан оладурғон жизяларидан воз кечмади. Руслар 1360м.га ҳатто 1370м.ғача хирож тўлаб турдилар.

Тўхтамишон Олтун Ўрдани тахтиға чиқуб, жулус маросимини ўткозғон йилини куз фаслида Москов князи Ивановичга ва бошқа шаҳарлардаги рус паринс (амир)лариға элчи юборди. Ўзини Волга хонлиғ тахтиға чиқғонлиғини, хон бўлғонлиғини эълон этди. Ўзини ва ҳам русларни душмани бўлғон “Момой”ни енганини баён қилди.

Бу кунларда Москов бошда ўлароқ бошқа шаҳарлар ҳам “Куликова” муҳорабасидан янги бўшоғон муҳорабани туғдирғон ҳаражу маржидан ва оғир жароҳатларидан ҳануз тузолмоғон бир вақтда ва ҳам рус аскарларини изн олуб торқоғон бир замонида Тўхтамишхонни бундоқ ахтори русларга оғир келди, андишага ва ховфга тушдилар.

Руслар тўпландилар. Машваратлари натижасида Тўхтамишхоннинг мархас ҳайъатига яхши диплўмоси муомалада бўлиндилар. Яъни, “Толбуга ва Макшия исмлик икки кишини элчилик сифатила қимматбаҳо ҳадялар, лойиқ хизялар ила Тўхтамишхонни мархасларига қўшуб юбордилар. Ҳаммалари бирликда Қримга келдилар. Тўхтамишхонни зиёрат қилдилар. Ҳадяларини беруб, икки давлатнинг дўстона алоқаларини таъйид ва таҳким этиб, узру ниёзлар ила рус мархаслари Московга қайтдилар.

Тўхтамишхон Олтун Ўрда тахтиға чиқғондан кейин Литвония Олтун Ўрдани имтиёзлик мустаъмараси бўлди. Аммо рус князлари зоҳирда Олтун Ўрдага бўюн эккон бўлуб кўрунсалар ҳам ичларида тўқумни қорнига олиш учун пайт кутар эрдилар. Русларни бу зоҳирий итоатларидан Тўхтамишхонни кўнгли тўқ эмасди. Тўхтамишхон эса руслардан мутлақ итоат истар эди. Москов князи Димитрий Данскай ҳам хонни бу орзусини ҳис этар (сезар) эди. Шунинг учун ёширинча ўлароқ Димитрий аскар тўплаш, қувват жамлаш учун Московдан ташқариға чиқғон эди.

Бу фурсатни ғанимат билғон Тўхтамишхон 1382м.да тезлик билан Уқо дарёсини кечди. Москов йўлиға тушди. 23.8.1382да Москов муҳосара қилинди. Мусулмонлар Московни олиш учун шаҳар ичиға ўқ ёғдирдилар, сурларга чиқдилар, ҳужум нардбонларини қурдилар. Муқобилларидаги руслар Московни мудофаа қилдилар. Мусулмонларни бошларидан қизиқ мум тўкдилар. Оташин милтиқлар ила ва бошқа силоҳлар ила лойиқила урушдилар. Руслар ҳийлага бош урдилар. Бу ҳарбда Тўхтамишхонни бош қўмондони шаҳид бўлди. Бу ҳодисани кўрғон Тўхтамишхон ҳам ал-муқобала бил-мисл қилиб, Москов таслим бўлса, ҳеч гаф йўқ, ҳаммани жони амон, деб эълон қилди. Московни қўмондони “OSTEY” бу эълонга кўра, Москов шаҳар дарвозасини очди. Хон аскарларила шаҳарга кирди. Аскарлар қўмондон OSTEYни ўлдирдилар. Шаҳарни талаб, бўлаб, торож этдилар. Шаҳарни баъзи маҳаллаларида ўт туташди. Кўб одамлар ҳалок бўлди. Шаҳар ҳам харобага юз тутди. Хон буюк ғанимат олди. Жизя тўплади. Князлардан кўзи, ўзи тўйғудек олтун олди. Чарчағон аскарларила Қримга қайтди.

Тўхтамишхон Олтун Ўрда тахтиға ўлтурғондан кейин ҳар тарафға юборғон элчилари қаторида Лаҳастонга ҳам элчи йўллади. Қирол VAGELLO ўзиға мунсиб бир усулда элчини эҳтиром билан қабул этди.

Ва яна 1393м.да Литвания князи Вайтўфтнинг биродари VITOLD тарафиндан ҳам Тўхтамишхонни элчиси чиройлик истиқбол ила қабул қилинди.

МУСО ТУРКИСТОНИЙ

(Давоми бор)