Инқилоб учун қулай вақт келмадими, ЎХҲ?

Инқилоб учун қулай вақт келмадими, ЎХҲ?
488 views
28 June 2013 - 14:21

Ассалому алайкум, ЎХҲ рахбарияти ҳамда унинг жамоа аъзолари!  

Question_mark_(black_on_white)Ҳаракатингизни ҳозирда юртимиздаги зулм диктатурасига қарши курашаётган ягона мухолифат деб биламан ва шунинг учун ҳам сизларга бир хайрхоҳ сифатида баъзи фикрларимни билдирсам.

Ҳамма даврларда зулм бўлган ва уларга қарши исёнлар бўлган. Зулмни йўқ қилиш умумий кураш билан самарали тарзда даф этилади. Бизнинг юртда ҳам зулм пичоғи суякка бориб етди ва биз бу зулмни даф этишда исёнга чиқишимиз шарт. Юртбошнинг охирги “дангаса” деган сўзи ҳам бу йўл тўғри йўл бўлишни кўрсатиб турибди. Андижонда у бўлганди, бу бўлганди деган гаплар энди ўтмишда қолди. Ана ўша ишлар бизни қўрқоқ эмас, балки аксинча, янада журъатлироқ қилиши керак эди. Ўша дамда бошланган исённи давом эттиришимиз шарт!

Бирорта марслик самодан учиб келиб бизга золимларни тўнтариб бермайди, ҳеч ким биз учун зарур бўлган ишларни қилиб, кейин оғзимизга ош солиб қўймайди, халқаро ташкилотларнинг бирортаси бизга ёрдам бера олмайди. Ҳурматли Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбарияти! Олдингизда долзарб муаммолардан бири мана шу инқилобдир. Диктатуранинг тугатилиши бугунги кунда на сиёсий дипламатия орқали ва на референдум сайловлари орқали содир бўлмайди. Ягона йўл – инқилоб ва адолатни тиклаш!

Сизлар албатта энг муҳим ҳамда тинч сиёсий кураш йўлида бўлиб келдингиз, аммо натижа жуда оз. Бизнинг умидимиз эса Аллоҳдан ва сабабчи ўрнида сизларнинг партиянгиздандир. Ҳозир нима бўлса бўладиган ва бўлаётган даврдир. Бу даврда ЎХҲ дан энди жиддий инқилобий қадамлар сўраймиз. Ҳукумат бундай қадамларингиз ортидан албатта сизларни “террорчилар” дея жар солади, аммо бу даъволар мутлоқ аҳамиятиздир. Шу кунгача улар сизни бошқача атай олишмади. Бу ҳукумат учун адолат талаб қилган пашша ҳам террорчи хисобланади. Сайлов кунларига жуда оз вақт қолди, кун сайин тахт учун қорни оғриётганларни холи ойдек равшан кўраяпмиз. Талабгорлар ичида намуна олса бўладиган номзод мутлоқ йўқ.
ЎХҲ раҳбарияти ҳамда жамоси! Биз албатта сизларнинг чақириқларингизни эндиликда жиддий тус олишини анча вақт кутдик ва энди бизнинг ишончимизни сизлар ҳам муносиб баҳоланглар. Расмий Тошкент, ҳукумат идоралари учун жадал оғиз йиришни бошлайлик. Матбуот уруши ҳам самаралидир, лекин энди ҳам ахборот, ҳам амалий ҳаракатлар жангини бошламоқлик фурсати келгандек. Бу ҳукумат ҳеч қачон сизларни тан олмайди, ва ҳамиша хоинлар деб жар солаверади. Бу гаплар бизлар учун 50-масала деб билайлик, ҳамиша онгсиз ва зулмга сиғинажак манқурт кимсалар бўлади ахир. Бироқ сизларнинг қадамларингизга умид боғлаган адолат истовчилари улардан минг чамдон кўпроқдир.

Бу халқдан қачон нидо чиқади деб кутишимиз ўзимизга чоҳ қазишимиздир. Халқни қўрқоқликда айблайверганимиз билан натижа хамиша нолга тенг, оддий чақириқ ва даъватлар эса кор қилмаслигини қачон тушуниб етамиз. Бу халққа реал лидер керак, жиддий қадамлар босиб ҳаммани эсанкиратиб қўядиган мухолифат зарур. Бу қўрқоқ халқ агар мухолифатда ҳам қўрқув кўрса, илло эргашмайди унга. Сизлар шу йўлда жон тиккан азиз халоскорларимизсизлар! Шундай экан, жиддий қадамларни янада кўпроқ қилайлик! Бу халқ сизлардаги журъатни кўрсин, сизлардаги шижоат сабаб шоят қўрқувлари кураш ва бирликка айланса.

Сизларга осон тутмаймиз ва фақат сизларни қўллаймиз. Айтган талаб ва таклифларимни фақат менгина эмас, балки милионлаб ўзбеклар айтди деб ҳисоблайман. Сизлар билан якдил эканмиз, албатта ўзаро бир-биримиз билан ҳамфикр бўлишга ҳақлимиз деб биламан.
Ҳурматли ЎХҲ раҳбарияти! Шахсан Мухаммад Солих ака! Манна шу масалада бизларга жавоб қайтаришингизни, бизларни айтганларимизни эътиборга олиб бир мулоқот сифатида жавоб ёзишингизни умид ила кутиб қоламиз. Эътиборсиз қолдирмайсиз деган умиддамиз. Ташаккур.

ИЙМОН МУФАССАЛ ва Дўстлари