Шарқий Туркистоннинг кўз ёшлари

Шарқий Туркистоннинг кўз ёшлари
56 views
29 June 2013 - 7:13

Матбуотдан олинаётган хабарларга кўра (centrasia.ru), Хитой тарафидан истеъло қилинган Шарқий Туркистонда қонли воқеалар давом этмоқда.  Сўнгги маълумотларда айтилишича, уйғур ватанпарварлар ва босқинчи хитой қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 35 киши ҳалок бўлган ва 21 киши яраланган.DT

Маълумки, Шарқий Туркистон иккинчи жаҳон урушидан кейин Хитой тарафидан мустамлакага айлантирилганди. Бу вақт ичида қардош уйғур халқи ўз мустақиллигини қўлга киритиш учун тинимсиз курашиб келмоқда. Миллионларча Шарқий Туркистонликлар дунёнинг турли давлатларига муҳожир сифатида тарқалиб кетганлар.

Дунё давлатлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар ва Шарқий Туркистонликлар билан қон қардош бўлган ҳамюртларимиз уйғур биродарларимизнинг кўз ёшларига бефарқ бўлмасликлари керак.

Фурқатбек

29.06.2013