Ноам Хомский: АҚШ ва Исроил жаҳонда тинчликка хавф солмоқда

Ноам Хомский: АҚШ ва Исроил жаҳонда тинчликка хавф солмоқда
30 views
30 June 2013 - 5:41

(“La Jornada“, Мексика)

Эва Уси (Eva Usi)

Америкалик фаласафачи ва антиглобалчи Ноам Хомскийнинг Боннга ташриф қилиши ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди. Бонндаги Deutsche Welle Global Media Forum халқаро форумини очиш учун саҳнага кўтариларкан, бу муросага келмайдиган ва унинг ўзининг ибораси билан айтганда, “реал мавжуд бўлган капитализм” нинг кескин танқидчиси олдида чақнаган камералардан  унинг кўзлари қамашарди.  Хомский Олмонияга ташриф буюраркан, журналистлар учун алоҳида интервьюлар беришдан чекланди, аммо Мексиканинг La Jornada нашри бундан мустасно бўлди.images (1)

Америкалик лингвист, публицист ва сиёсий философ Ноам Хомскийнинг Боннга келиши АҚШ нинг президенти Барак Обаманинг олмон пойтахтига ташрифи кунига тўғри келди. Айни дамлар Оқ уй маъмуриятининг учувчисиз бошқариладиган учоқлардан фойдаланиши ҳамда дунё кўламидаги жосуслик сиёсати  кескин танқид қилинаётган палла бўлди.

Ғарбнинг сўл интелектуалчилари ихлосига айланган Хомскийнинг унчалик жарангдор бўлмаган, аммо ўктам овози янграркан, у дунёдаги тинчликка асосан айнан АҚШ ва Исроил хавф солаётганлигини урғулади.  У Обамага Нобель тинчлик мукофотининг берилганлигига тўхталиб ўтаркан – буни ҳаққоний таҳқир дея таъкидлади.

Хомский Оқ уй маъмурияти олиб бораётган  “терроризмга қарши” урушни ҳам шарҳларкан,  бунда учувчисиз учоқларнинг қўлланилишини кескин қоралади. Бу учоқлардан билан берилган зарбаларини эса террорчилар ҳужумлари билан ҳам  тенглаштирди ва уларда бунда нафақат террорчилар, балки тинч аҳоли ҳам қурбон бўлаётганлигини уқдирди.

“Сиз ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг: сиз кўчада кетаяпсиз ва яқин беш дақиқада нима бўлишини биласиз. Тўсатдан осмоннинг қай бир тарафидан бир снаряд учиб келадида, нариги кўчада кучли портлаш юз беради. Кимлардир ўлади. Яқин атрофдаги одамлар ҳам ўлади. Агар яқинида бўлсангиз сиз ҳам, жуда бўлмаса яра оласиз. Бу терроризм қуролидир.  Унинг ёрдами билан қишлоқларга, туманларга, йирик ҳудудларга даҳшатлик қўрқув солинади. Ҳаттоки бутун мамлакатларга ҳам”, дея таъкидлаб ўтди Хомский.

Суҳбат асносида Хомский Стэнфорда ва Нью-Йорка университетлари ўтказган тадқиқотлар натижаларига диққат қаратади: олимлар урушларда учувчисиз бошқариладиган учоқларни қўлланилиши қандай натижаларга олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилишди ва улар шундай хулосага келишдики, бундай қуроллар ниҳоятда хавфли ва ядровий ҳалокатларга ҳам олиб келиши мумкин.

Обаманинг таъкидлаётганига кўра, дунё тинчлигига асосий хавф солувчи омил, бу Эроннинг ядро дастуридир, аммо бу ғарбнинг янглиш ғоясидир. Қўшма Штатларнинг араб дунёсидаги иттифоқчилари – Миср, Ироқ, Яман ва бошқалар, эҳтимол,  Эрон Ислом республикасини ёқтирмаслар, лекин ундан қўрқаётганлари йўқ. Улар учун асосий хавф, АҚШ ва Исроилдан келмоқда.

Ноам Хомскийнинг бу ҳолни “эрон стратегиясининг эътиқоди” деб атаганини тушунтиришга уринади:  “Агарда Ироқда реал ядровий дастур бўлса, Америка разведкаси бу ҳақида маълумотга эга эмас. Эроннинг ҳатти ҳаракатлари АҚШ томонидан уюштирилиши мумкин бўлган ҳужумни қайтариш. Ва айни мана шу қаерда бўлмасин, ўз зўравонлигини кўрсатиб қўйишга ўрганган  АҚШ учун чидаб бўлмас ҳолатдир”.

Хатарларга қарши курашиш учун кўплаб усуллар мавжуд. Яқинда, дея хотирлайди Хомский, улардан бири амалга ошиши керак эди. Ўтган йилнинг декабрь ойида Хелсинкида жаҳон ҳамжамияти Яқин Шарқни ядро, кимёвий ва биологик қуроллардан холи бўлишига эришиш учун дастлабки ўзаро келишувга уринишлари лозим эди. Аммо кутилмаганда бу махсус конфиренциянинг ташкилотчилари бўлган РФ, Буюк Британия ва БМТ билан бир қаторда АҚШ ҳам тўсатдан унинг ўтказилмаслигини эълон қилишди.

“Нима бўлди ўзи, деб сўрайди профессор ва бу саволга ўзи шундай жавоб беради: Ноябрнинг бошларида Эронликлар унда қатнашишларини эълон қилдилар, аммо икки ойларча ўтиб, Обама уни бекор қилди. Бир муддат вақт ўтгандан кейин Исроил манфаатларига хизмат (лобби) қиладиган Вашингтондаги Яқин Шарқ сиёсати институти тарафидан ташкил қилинган ва Клинтон, Обама ва Буш маъмуриятларининг юқори лавозимли мансабдорлари иштирок этган  конференция бўлиб ўтди. Бу конференцияга оид изоҳларни мен Исроил оммавий ахборот воситаларидан топдим. Уларда Эронга қарши ҳужумни бир неча ойга кечиктириш ҳақиқий ғалаба сифатида талқин қилинганди”.

Америкалик файласуфнинг фикрича, агар дипломатияга ҳеч ким ишонмайдиган бўлса, у бутун қучини йўқотиб қўяди. Жамоатчилик фикри ҳам бирор нарсани ўзгартиришга қодир эмас. “Амалда нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди. Таҳликалар билан курашнинг усуллари сир тутилади. Тўғрисини айтадиган бўлсак, биз урушга олиб борадиган хавфли йўлдамиз”, дея огоҳлантиради Хомский.

Бу унга кўра аниқ нарсадир-бунинг учун фақат АҚШнинг ҳарбий кучига баҳо бериш кифоядир. “Агар бир давлат мингдан кўпроқ ҳарбий базага эга бўлса ва унинг ҳарбий харажатлари қолган барча давлатларникидан кўпроқ бўлса, шунингдек ҳарбий технологияси дунёда энг тараққий қилган бўлса, бундай устунликнинг амалда намоён бўлиш эҳтимоли жуда каттадир”, дейди у.

Ноам Хомскийга кўра, МРБ (ЦРУ) собиқ ходими  Эдвард Сноуденнинг америка ҳукуматининг  PRISM дастури орқали бутун дунёдаги инсонларнинг интернет фаолиятини терроризмга қарши курашиш мақсадида кузатиб борганини фош қилиши АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилмайди. “Сноуден бутун дунёга ўз ҳукуматнинг нималар билан машғул эканлигини фош қилиб, ўзининг фуқаролик вазифасини бажарди. Аммо жамоатчилик ва задагонларнинг муносабати бунинг ҳеч қандай таъсир кучига эга эмаслигини кўрсатмоқда”, дейди у.

Антиглобалчи Хомский задагонларнинг бундай дастурлар терроризмга қарши курашда ҳақиқатан ҳам зарур, дея ҳисоблашларини таъкидлаган. “Аммо мамлакатни эҳтимолий террор ҳужумларидан қўриш ғоясининг ўзи ҳазилга ўхшайди. Барак Обама маъмурияти пилотсиз учоқларни қўллаш дастури билан террор таҳдидини янада оширмоқда. Бундай учоқлар билан бомбаланган жойлар келажакда террорчилар уясига айланадилар.Юқори лавозимли маъмурлар буни жуда яхши биладилар. Бу сир эмас. Бу ҳақда юқори лавозимли ҳарбий маъмурлар қачонлардан бери гапирмоқдалар. Шу шаклда янада кўпроқ янги террорчилар ҳозирланмоқда ва бу анъанага айланиб қолди ”, дейди у Ироқ урушига ишорат қилиб.

АҚШга яқинлиги туфайли Мексиканинг муҳим эканлиги ҳақидаги саволга жавобан Ноам Хомский, Грант Уиллис таъбири билан айтганда/ Вашингтон Мексикада тарихдаги энг қўрқинч урушни олиб бормоқда, деган.  Наркотрафик туфайли минглаб мексикаликлар ўлмоқдалар, аммо наркотикларнинг асосий харидорлари ҳам, Мексикага қурол етказиб берадиган асосий давлат ҳам АҚШнинг ўзидир. Хомскийнинг фикрига кўра, АҚШ ва Канада ўзларининг наркотиклар муаммоси билан курашиш усулларини радикал шаклда ўзгартиришлари керак. Унинг фикрича бу давлатларда наркотик моддаларни қўлланиш жиноят сифатида баҳоланиши, наркомонларни реабилитация қилиш кучайтирилиши, наркоманликнинг олдини оладиган тадбирлар кучайтирилиши керак. Бу усулларнинг самарали эканлиги аллачачон исботланган. Латин Америкасидаги кўпгина давлатлар наркотрафик билан курашиш инсонларнинг наркотик моддаларни истеъмол қилишга таъсир қилмайди, деб ҳисоблайдилар. Бундай уруш наркотрафик йўлида жойлашган давлатларни эса ҳаддан зиёд абгор қилади, холос.

Шу билан бирга Ноам Хомский лотин америкаси давлатлари ўз жамиятларини демократиялаштириш ишларида олға силжидилар ва 500 йиллик тарихларида илк марта ғарб давлатларининг мустамлакасидан қутула бошладилар, деб ҳисоблайди.

Мақоланинг оригинал ҳоли:

Chomsky: EU e Israel, amenazas principales a la paz mundial

22/06/2013

Манба: inosmi.ru/europe/20130624/210342670.html