Улуғ Туркистон фожеаси: 4-бўлим

Улуғ Туркистон фожеаси: 4-бўлим
83 views
30 June 2013 - 11:38

ХОҚОН АМИР ТЕМУРНИНГ МОСКОВГА ҲУЖУМИ

iМосковни фатҳи учун давомлик суратда хонларини, қўмондонларини Московга ҳужум қилишга фармон бериб турғон хоқон Амир Темурнинг биззот ўз қўмондасида Московга ҳужум қилғонлиғини машҳур муаррихлардан Низомиддин Шомий, Шарафиддин Алияздийнинг “Вақоеънома”ларида ёзилғондур. Хоқон Амир Темур Московга қилғон бу ҳужумида Москов шаҳрини атрофидаги қўрғонга, қалъага яқин минтақалардан мўъзам бир ғанимат олуб қайтғонлиғи собитдур.

Бу машҳур воқеани рус тарихчиси Якубовский “Олтун Ўрда” исмли китобида 257 саҳифада муфассал ёзмишдир. Маъхазларини ҳам далиллар билан исбот қилуб кўрсатмишдир.

Сўнгра ёзғонлиғига пушмон қилғондек ушбу сатрларни илова қилибдур: Биз бу хабарга ишонмаймиз. Рус тарихларинда Московни атрофидан баҳс қилинмоғондур. Рус крониклари (воқеанавислари) бу ҳодисаларни инкор қиладурлар. Русия жуғрофияси ҳақида саҳиҳ маълумоти бўлмоғон шарқ манбаълари Рязан туфроқларини Москов князлиғи ҳудудлари ила қоришдирмишдурлар. Бу сабабдин рус манбалари даҳо саҳиҳдур, деб аввалги ўзи ёзғон, эътироф қилғон жумлаларини ўзи такзиб қилодур.

Иститрод: Бу тазод жумлаларни ғариблиғини кўруб, жавобан арз ўлинурки, рус муаррихи ўлан Яқубовский “Олтун Ўрда” исмли китобида икки юзун зиёда манбадан, масдардан зикр қилодур. Воқеаларни у маъхазларга нисбат беродур. Шарқ муаррихларини ичида мумтоз мавқе олғонлардан борҳо зикр қилғонларидан Низомиддин Шомий ва Шарафиддин Алияздийни шуҳратшиор ва мумтоз вақеанавислардан қилуб кўрсатадур ва бу муаррихларнинг ёзувларини таҳсин ва тақдир этодур-да, аммо хоқон Амир Темурни биззот Московга ҳужум қилғонлиғини, ворошларини ишғолила катта ўлжа ва ғанимат ва жизялар олуб қойтконелиғини аввалан ёзиб, сўнградан нақз этуб, бу хабарларга биз ишонмаймиз, дейдур. Далил ўлароқ, шарқ манбалари Русия жуғрофияси ҳақида тўғри маълумот соҳиби эмас, дейдур.

Якубовскийнинг кейинги сўзича муҳокама чилинғонда ҳам бизни мақсад собит бўлуб чиқодур. Бизнинг ғоямиз ва қасдимиз фақат, фақат мусулмонлар ила русларнинг муҳорабасидан баҳс қилиш, у тарихларда мусулмонларни мутамодиян ғолиб келғонларини, русларнинг ҳамиша мусулмонларга бож, хирож бериб, ўшал замонда Олтун Ўрдага, темурийларга (татарлар, мўғуллар)га итоатда бўлғонларини исботидур.

Аслинда мусулмонлар бир тараф, руслар бир тараф, темурийлар мусулмонлардан бир фард, Москов эса руслардан бир фарддур. Якубовскийни яъни, русларни иқрориға қороғонда хоқон Амир Темурни ҳужуми Рязан ҳудудларида бўлуб, кўб ғанимат олуб қойтғони бил-иттифоқ собитдур. Рус тарихларида муқайяддур. Шу ҳолда бу иқрорлари бизнинг даъвомизга етарлик даражада шоҳиддур, кифоят қиладур. Натижа эътиборила хоқон Амир Темурни Московга қилғон ҳужумида мусулмонлар ғолиб бўлдилар, кофирлар мағлуб бўлдилар.

Юқорида иститрод эдилмиш жумлалар Якубовскийни ўринсиз, далилсиз иддаолариға бил-муқобала ёзилди. Бизни далилимиз мусбат (етарлик) бўлғонлиғи учун Якубовский тарафдорлари ҳақға бош эгиб, арабу ажам (шарқ) муаррихлари ёзғон вақоеъларини ўлдуғу каби қабул қилсалар керак. Бу тарафи уқувчилар муҳокамасиға……

Жойи мулоҳаза: Модом (модомики) рус крўниклари, машриқ манбалари Русия жуғрофияси ҳақида тўғри маълумот соҳиби эмас, дейдурлар, қоидаи куллийя ўлароқ, ал-муқобала бил-мисл қилиб, рус манбалари шарқ жуғрофияси ва шарқ ҳодисалари ҳақида саҳиҳ маълумот соҳиби эмаз, десак ажабо, бунга муориз чиқарми? Чиқмас ва чиқмас. Аммо биз Якубовскийга ҳурматан буни ёзмаймиз. Юқоридаги ёзувлар кифоят қилса керак.

Хоқон Амир Темур тарафиндан Қрим, Киффани???, Озоқ ва соирларини ишғол қилғон тарихий милодий сана ила 1362чи ва 1363чи йилларга тўғри келади. Бу замонларда эрдики хоқон Тўхтамишхонга кўб ёрдамларда бўлинди. Тўхтамишхон ила Ўрозхонни ороси очилгон вақтларда хон Тўхтамишга беш мартаба етарлик аскари ёрдамда бўлинди. Бу ёрдамлар сабабила тўхтамишхон душманларига ғолиб бўлди, рақиблариға ҳам ғалаба қилди.

Оз муддатдан сўнгра Тўхтамишхон бу ёрдамларни яхшиликларни унутди. Хоқонга хиёнат қилди. Тўхтамишхон ўзбошимчалик ила Табризга ҳужум қилди. Султон Аҳмадга шикаст беруб, Табриз шаҳрига кирди. Шаҳарни толон-булон қилиб, ости билан устини баробар қилди.  Воқеа милодий ҳисоб ила 1383 шамсий ҳисобга тўғри келадур.

Бу воқеани эшитгон хоқон Амир Темур дарғазаб бўлуб, ўзбиларманд Тўхтамишни тавбих ва таъдиб учун амр содир қилди. Тўхтамишхон қилғон ишидин пушаймон бўлуб қочди. Хоқоннинг ҳудудидан чиқиб, ўшал замондаги Киеф (бугун Украинанинг маркази) княз Вайтуфтга илтижо қилди.

Бу ҳодисадан зиёдасила мамнун бўлғон княз Вайтуфт фурсатдан истифода қасдила аскар тўплаб, Қрим хонлиғига ҳужум қилди. Ўрталиқда катта бир жанг воқеъ бўлди. Қрим хонлиғи ғолиб бўлди. Руслар тазминоти ҳарб тўлади. Ҳар йилда (30,000) ўттуз минг сўм олтун жизя тўлайдурғон бўлиб, ҳарб тўхтатилди. Муоҳадага кўра, Вайтуфт Тўхтамишхонни ўз мамлакатидан чиқариб юборди. Руслар яна мусулмон хонлиғини таҳти раҳмати қолди.

ХОҚОН АМИР ТЕМУРГА ТОБЕ ТАТАР ХОНЛИКЛАРИ 

Мусулмон ҳукмдорларидан Амир Эйдигу иродаси қувватлик, энержи (ENERGY)га молик, ҳушёр бир шахсият бўлуб, Шарқий Оврупода татарлар ҳокимиятини майдонга чиқорғон ғоюр, жасур бир йигит эди. Маданий ҳамсоялари (қўшни)лари руслар, Пўлша, Литвония давлатларини роҳатсиз қиладурғон қувватга, журъатга эга эрди.

Амир Эйдигу ҳамиша тетик туродурғон одати бор эрди. Руслар ила Литвония оролариндаги зоҳирий алоқаларини давомли таъқиб этарди. Москов князи Василий Димитрович ила Литвания князи Вайтуфтни бир-бирлариға солишга ҳарис эрди. Фурсат тофиб 1409м.да Василийга хат ёзди. Мазмунида Василийни ҳарбга қизиқтирди, аскарий ёрдам беришга ваъда қилди. Ниҳоят Василий Эйдигуни сўзлариға ишонуб, Литвонияга аскар жўнотди.

Василийнинг Литванияга хусумати ошкор майдонга чиқғонлиғидан амин бўлғондан кейин Амир Эйдигу Литвания князи Вайтуфтга элчи юборди. Ҳарбга саришта кўруб, ҳозирланиб турғон Вайтуфт элчини чиройлик усулда қабул қилди. Музокараларида элчи айтди: сан бизга дўст бўл, биз ҳам санга дўст бўламиз. Москов князи Василий атрофидан баъзи шаҳарларни олуб, юртини кенгайтмоқчи, сани туфроқларингда ҳам кўзи бор. Бизга ва хоқонга олтун, кумуш ва қийматли ҳадялар юбориб, аскарларимизни ёрдами билан сани ерларингни олмоқ, шаҳарларингни хароб қилмоқ, кулини кўкға совурмоқчи, деб тирноқ урушдилар.

Амир Эйдигуни ду тарафлик ўйнағон бундоқ рўл (ўюн)ларидан кейин Москов ила Литвания (икки тараф) панжа-панжа тутушди. Ҳарб оташи ёнди. Василийга берилғон татар аскарларининг ёрдамлари ила Василий урушди. Қонлар тўкулуб, қиёмат қўпди. Шаҳарлар, қишлоқлар вайрон бўлди. Ҳар тарафда харобалар, хасоралар юз берди. Москов ҳам заиф, Литвания ҳам заифландилар. Сулҳ ила икки тарафни ёроштирилди. Бу босди-босдини натижаси, фойда татарларга бўлди.

Бу ўюнлардан кейин Амир Эйдигу тинч ўлтурмади. Махфий ва ошкоро ҳарб ҳозирлиғига бошлади. Москов князлиғига ниҳоят бериш қасдила тўплоғон буюк қувватлари билан 1409м.да Московга ҳужум қўмондасини берди. Аскарларила Москов атрофини қушатди, ўраб олди. Муқобилида руслар ам бор қувватларини тўплаб, дохилдан ва хориждан лойиқила мудофаа қилдилар. Натижада на уро зафар ва на уро хатар, ҳар икки тараф баробар бўлди-да, икки тараф ҳам муторакаға мувофақат этдилар. Ниҳоят уч минг 3000 олтун жизя олуб, Эйдигу муҳосарани тарк қилуб, Қримга қайтуб кетди.

ХОҚОН АМИР ТЕМУРНИНГ ҚЎМОНДОНЛАРИДАН АМИР ЭЙДИГУНИ РУС КНЯЗИ ВАСИЛИЙГА ЁЗҒОН ДИПЛЎМОСИЙ ХИТОБИНИНГ ТАРЖИМАСИ 

Тарихшунос Кармзин айтадур: Амир Эйдигу Москов воқеасидан қайтуб Олтун Ўрда марказиға келғонидан бир муддат сўнгра Москов князи Василийга ёзғон хитоби (нўтаси)нинг кўфияси.

Василийга ва ўғиллариға ва амирлариға Эйдигудан салом. Саломдан сўнгра билғилки, сан Тўхтамишхонни ҳимоя қилиб, миллатчилик сифатила уни шаҳарингда муҳофазат қилғонлиғинг учун улуғ хоқон мани силоҳшўр аскарларим ила сани устунгға юборди. Орамизда яхши муҳораба бўлди. Бахт ва иқболинг ёрий берди, янадан кинязликда қолдинг.

Билғилки, бизни элчиларимизни, тужжорларимизни, сайёҳларимизни, зиёрат учун Московга келғон раиятларимизни лойиқила эъзозу икром қилмабдурсан. Собиқ рус князлари хоқонларимиз ила бу тариқа муомалада бўлинмас эрдилар. Сан Русия давлат кишиларидан сўраб билғил аларни муомалалари қайдоқ бўлур эрди. Билғилки, рус князлари аввалдан бизлар билан гўзал алоқада бўлуб, ҳақила итоатда бўлур эрдилар. Бизга мансуб бўлғон ашхосни иззат ва ҳурмат қилур, жизяларни, хирожларни ўз вақтида қувват қўлланмасдан адо қилур эрдилар. Бундоқ муомалаларидан сани хабаринг йўқ эмиш каби кўрунурсан. Ўткон Темир Қутлуғхонни сан зиёрат қилмоғон хизматида бўлинмоғондурсан. Амирларингдан бирортасини юбормоғонсан. Ўғли Шодибекхон отасини тахтиға ўлтурди. Жулусиға етти саккиз йил бўлди. Зиёратиға шитоб қилмадинг. Ёхуд мархас йўлламадинг. Ва яна Фўлодхонни тахтга ўлтурғониға уч йил бўлди. Ҳузуриға мумассил юбормадинг. Сан эса рус князларининг каттаси ва ҳам раисидурсан. Бошқа князларни савобли, хайрли йўлларга, сулҳжў ишларда бўлишлари учун сандан аларга иршод яхши таълимотлар лозим эди. Ҳолбуки, князларни фитна йўллариға бошламоқдасан.

Вал-ҳосил, сани қилғон ишларинг яхши эмасдур. Санга лозим шулки, ўтконларнинг туткон одоб усулларини ўрганиб, аларни йўлида бўлғойсан, аларни насиҳатлари, васиятлариға кўра амал қилғойсан.

Агар князликни санга тофширилишини истасанг, ҳолан фалоний, фалонийларни элчи қилуб юборғил. Жонибекхонни замонида тўлаб келғон жизяларингни бекаму кўст элчилар қўлидан юборғил.

Ҳар доим улуғ хоқонга ёзғон мактубларингда рус аҳолисини кўб фақир, деб кўрсатурсан. Ҳолбуки, ман ўзум кўзум билан кўрдум. Ҳар бир деҳқондан бир сўмдан ва раиятлардан ҳам пул тўплаб олуб, пулларни хазиналарда омбор қилмоқдасан. Сани бу ишларингни яхши эмаслиғини танбеҳ қиламан. Сани бу қочомоқлик ўюнларинг хўжасидан қочгон қулга ўхшайдур. таҳрир 813ҳ.- 1409м.

1416м.да Амир Эйдигу Қримга ҳукмдор бўлди. Ушбу санада Киеф шаҳрини ва атрофларини ишғол этди. Шаҳар ичини ва ташқорисини ёқди. Хонумонларини яғмо этди, талади, бўлади, бир харобазор шаклиға суқди.

Амир Улуғ Муҳаммад мусулмонларнинг қаҳрамон йигитларидан биридур. Ёровлик бир қўмондондур. Московга яқин мусулмон давлат чегараларида ёшайдур. Муносабати ила баъзи вақтларда Московга ҳужум қилар, буюк хасораларга йўл очар, русларга катта зарарлар берар эди, кўб ғайратлик эди.

1439м.да Московга бир ҳужум қилди. Ворошларини ёндирди, Масковни суртиға сиға чиқуб Москов аҳлини хавфу харосга тушурди. Суртиғасида ўн кун қолуб, Московни хейли таҳдид қилди. Оқибатда мусолаҳа ила тўйғундек хирож олди. Московдан узоқлашди.

1450м. саналари Амир Саййид Аҳмадхон Литванияга оқин қилар, гоҳо Московга ҳужум қилуб, русларни шоширтиб турор эди. 1451м. фужъатан (қўққусдан) Московга бир ҳужум қилуб, шаҳарда ва атрофида бўлғон вайронликларға сабаб бўлди. Ниҳоят 1455м.да Литванияга қилғон бир ҳужумида душманга асир тушди. Ва лекин 1457да Литваниядаги асоратдан қочуб қутулғон мард йигит эди.

1480м.да Амир Аҳмадхон Московга шиддатлик бир ҳужум келтурди. Москов яхши мудофаа қилди. Совуқни қаттиғлиғиндан муҳосаранинг самарасиз қолиши эҳтимолини идрок қилғон Амир Аҳмадхон Москов князи Иван ила сиёсий мухобара бошлади. Бир тарафдан ҳужумни давом этдирди. Музокара натижасида 60,000 олтмиш минг сўм (рубл) жизя муқобилинда Аҳмадхон ошкор суратда аскарларини тўплаб, ўз қароргоҳиға қайтди.

МУСО ТУРКИСТОНИЙ

(Давоми бор)