Янги калланг муборак, эй инсон!

Янги калланг муборак, эй инсон!
58 views
02 July 2013 - 10:32

Бу хабар албатта оддий хабар эмас, инсон тасаввур қилиши қийин бўлган, ақлини музлатиб қўядиган бир хабардир. Италиялик нейрохирург Сержио Канаверо (Sergio Canavero) келажак икки йилда инсонга янги калла трасплантация қилиш мумкинлигини иддоа қилибди. (habervaktim.com).Яъни, Альберт исмли инсоннинг боши Жорж исмли бошқа инсоннинг танасига жарроҳлик йўли билан тикилади, яъни трасплантация қилинади. Бу инсон энди ким бўлади, Албертми, Жоржми?585838

Аввало, Жоржга янги калла қўйилдими ёки Альбертга янги вужуд қўйилдими, бу саволга жавоб берилиши керак? Ҳар ҳолда Альбертга янги вужуд қўйилди, десак тўғри бўлади. Чунки инсон деганда аввал унинг юзи ва боши кўз ўнгимизга келади. Инсоннинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларда, масалан паспортида унинг бош қисмининг расми ўрин олади. Бу маънода албатта бу “янги”инсон Альберт бўлади. Аммо унинг юраги Жоржга оиддир. Маълумки, инсоннинг ҳақиқий кимлиги юрагига боғлиқ бўлади. Масалан, эътиқодли кишига жарроҳлик йўли эътиқодсиз кишининг юраги трасплантация қилинганда, бу инсон эътиқодини йўқотади. Яъни, дунёқараши, шу жумладан дини ҳам ўзгаради…

Инсоннинг ўзи устидан қилаётган бундай “илмий”тадқиқотлари бу шаклда давом этмоқда. Бир инсонга бошқа инсоннинг калласини трасплантация қилиш билан масала инсоннинг кимлигини адаштириш нуқтасига қадар келди.  Бу ёғи нима бўлар экан?

Фурқатбек

02.07.2013