МРБ (ЦРУ) собиқ ходим Сноуден Русиядан бошпана истадими?

МРБ (ЦРУ) собиқ ходим Сноуден Русиядан бошпана истадими?
21 views
02 July 2013 - 12:26

Бу ҳақда тарқатилган хабарда, Сноуденнинг Русиядан бошпана олишни истагaни, аммо Президент Путин Сноуден АҚШ ва унинг дўстларининг манфаатига зид фаолият олиб бормаслик шарти билан Русияда қолиши мумкинлигини айтган. Сноуденнинг бу шартни қабул қилмагани айтилади. (ria.ru)ES

Сноуден тарқатган сўнгги муҳим хабарлардан бири МРБ нинг АҚШ дўстлари ҳисобланадиган ғарб давлатлари раҳбарларининг телефонларини ҳам яширинча эшитгани эди. Бунга энг қаттиқ эътироз Олмония канцлери Ангела Маркелдан келган. Маркел МРБнинг бундай фаолиятларини қабул қилиб бўлмайдиган иш деб атаган ва бу масалада АҚШ Президенти Обама билан махсус гаплашишини баён қилган.

Сноуден ва Викиликс тарқатаётган хабарлар дунёни бошқараётган кучларнинг сирли фаолиятларининг фош қилиниши нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эгадир.

ЎХҲ Ахборот Маркази

02.07.2013