Липецк шаҳрида ўзбек “дангасалари” яшаган уй ёқиб юборилган

Липецк шаҳрида ўзбек “дангасалари” яшаган уй ёқиб юборилган
79 views
03 July 2013 - 4:47

Ёнғин оқибатида етти меҳнат муҳожиридан афсуски учтаси ҳалок бўлган. Қолган тўрт кишининг таналари турли даража куйган ва яраланган. Маҳаллий газетанинг хабар беришича (gorod48.ru) ўзбек муҳожирлар қонуний равишда Русияга ишлаш учун келганлар.MAMAD

Ёнғинда яраланган Мадамжон Мамажоновнинг айтишича, улар ўзлари яшаган шаҳарда маҳаллий инсонлардан ҳеч ким билан жанжаллашмаганлар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ноқонуний Президенти Ислом Каримов ўзининг нотўғри иқтисодий сиёсати туфайли вужудга келган иқтисодий  бўҳрон туфайли Русияга иш излаб кетган ҳамюртларимизни “дангасалар”, деб атаганди ва улардан жирканишини билдирганди.

ЎХҲ Ахборот Маркази

03.07.2013