Лола Каримова АҚШ да қимматбаҳо вилла сотиб олди

Лола Каримова АҚШ да қимматбаҳо вилла сотиб олди
91 views
03 July 2013 - 13:01

Отанг ноқонуний президент ва миллатбоши эмас, ўғрибоши бўлгандан кейин ҳовучингда шўрва экан. Ўзбекистон Президенти Каримов бир пайтлар ўзбек халқига тегишли бир самолёт олтинларини Америкага жўнатаётганда, йўлда олтин карвони қўлга тушганини ҳамюртларимиз яхши билишса керак. Шунингдек, Президентнинг эркатой қизлари Гулнора ва Лола Швецария банкларига пул қўйган энг бой аёллардан эканлиги ҳам аҳли жаҳонга маълум. Уларнинг бу банклардааги пуллари бир миллиард долларга атрофида эканлиги маълум. Бу пулларнинг барчаси Ўзбекистоннинг хазинасидан ўғрилангани ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.2bc94cbcf0f9e22b04260a7614a18722_1200x547

Бундай ҳаром бойликдан босар тусарини билмай қолган Президентнинг эркатой қизлари дунёнинг тўрт бурчагида ўзларига кошоналар сотиб олмоқдалар. Бу ҳақдаги сўнгги хабарга қараганда Лола Каримова АҚШда 58 миллион долларга вилла сотиб олган. Ҳозирча ўйнаб туринглар ўғри Президентнинг ўғри қизлари, эртага буларнинг ҳисобини албатта берасизлар…

Лола Каримованинг янги вилласининг расмларини мана бу линкдан томоша қилишнингиз мумкин: (realty.rbc.ru)

Фурқатбек

03.07.2013