Франция: Гулнора Каримовага тегишли икки кўчмас мулк ‘хатланган’

Франция: Гулнора Каримовага тегишли икки кўчмас мулк ‘хатланган’
111 views
03 July 2013 - 20:32

Тошкентдаги “Фонд Форум”га яқин манбаъ Би-би-сига француз полицияси Гулнора Каримовага тегишли икки кўчмас мулкни хатлаганини тасдиқлади.

Манбаънинг билдиришича, 17 ва 18 июн кунлари Гулнора Каримовага тегишли Париждаги ҳашаматли уй ва Сан Тропе оромгоҳидаги виллага муҳр босилган.

Франсуз полицияси Швейцарияда тергов қилинаётган ноқонуний пулларни ювиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида амал қилгани айтилади.

Швейцария прокуратураси Франция ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўз сўровига биноан Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизига тегишли экани айтилган бир неча манзилга рейд уюштирганини тасдиқлаган.

Айтилишича, амалиётдан мақсад “ҳужжатларни қўлга киритиш бўлган”.

‘Фавқулодда вазият’

Тошкентдаги манбаънинг Би-би-сига маълум қилишича, рейд уюштирилган кунлар Гулнора Каримова Оврўпо мамлакатларидан бирида оиласи билан дам олаётган бўлган.

Рейдлар борасидаги хабарни эшитгач, Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган.

“Ҳозирда у мазкур рейдлар юзасидан адвокатлар ёллашга ҳаракат қилмоқда”, – деб айтди ушбу манбаъ.

Ҳодисани яқиндан тадқиқ қилган Organized Crime and Corruption Reporting Project нинг Би-би-сига айтишича, мулкни сотиб олиш учун Гулнора Каримова 95 фоиз улушга эга бўлган икки махсус ширкат таъсис этилган.

“Мазкур икки ширкат “Invest Studio” ва “InvestService Group” Швейцария ва Швецияда тергов остида бўлган ва Каримованинг яқин ҳамкорларидан саналган Алишер Эргашев томонидан бошқарилган”, дейди Би-би-си манбаълари.

Швейцария ва Швецияда тергов қилинаётган жиноят ишлари доирасида ўзбекистонлик Гулнора Каримовага яқин шахсларга нисбатан айблов эълон қилинган, аммо Каримова хонимнинг ўзи гумондор эмас, деб ишонилади.

bbc.co.uk

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi