Президентдан умид қилган термизлик онахонга ‘тазйиқ ўтказилмоқда’ (видео)

Президентдан умид қилган термизлик онахонга ‘тазйиқ ўтказилмоқда’ (видео)
118 views
06 July 2013 - 11:28

Би-би-Си ўзбек хизматининг Термиздаги манбаъларига таяниб билдиришича, You Tube орқали уйларининг ноқонуний бузилаётгани юзасидан Президентга мурожаат этган онахон ва оиласига тазйиқлар ўтказилмоқда.

75 ёшли онахоннинг видеомурожаати ўтган ой бошларида You Tube ва қатор ижтимоий тармоқ сайтларига жойлаштирилганди. Видеолавҳада ўнларча қўпорилган ва кесилган дарахтлар ва милиция ходимлари акс этган.

Термизнинг Акмал Икромов кўчасида яшовчи онахон ўз уйи олди ҳовличасидаги кесилган дарахтларни бирма-бир таништириб чиқади.

“Ким бунақа қонунсизликка буйруқ берди?. Халқни ким қон қақшатмоқда?”, дея Президентга хитоб қилган термизлик онахон ҳовлисида фарзандлари ва набиралари дохил етти оила яшаётгани, ҳеч қачон уйларини ташлаб чиқмасликларини урғулайди.

‘Таҳдид’

Видеода акс этган онахон Акмал Икромов кўчасидаги 232-уйда истиқомат қилувчи Ўлмас момодир. Унга кўра, видеолавҳа интернетда пайдо бўлгач, ҳокимият вакиллари онахонни “йўқ қилиб юборамиз” деб қўрқитишган ва бутун оилага тазйиқлар бошланган.

“Иккита қизларини сохта айблар билан қамаб қўйишди. Барча фарзандларини сиқувга олишмоқда. Ҳокимият қонунга бўйсунмайди, қонундан гапирсангиз, подвалга тиқиб қўяди”, – дейди Термиз яшовчиларидан бири.

Тазйиқларни айни оилага яқин манбаъ ҳам тасдиқлади. Унга кўра, уйларни бузиш тўхтамаган ва оиланинг қаршиликларига қаармай, Ўлмас момо яшаётган уйнинг томи ҳам очиб ташланган.

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой бузилишлари ва бошқа қонунсизликлардан шикоят қилиб чиқишлари аввал ҳам кузатилган. Аммо оддий фуқароларнинг You Tube ва ижтимоий тармоқ сайтлари орқали тўғридан-тўғри Президентга арз қилишга уринишлари янги кўринишдир.

Қайта қуриш режаси

Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти бўлим раҳбари Ботир Нормуродовнинг Би-би-сига айтишича, Термиз шаҳрининг собиқ Акмал Икромов кўчасида уч қаватли замонавий биноларни қуриш жараёни кетмоқда. Бу шаҳарни қайта қуриш режаларининг таркибий қисмидир.

Икки йилча аввал бошланган бу лойиҳага мувофиқ кўчанинг икки четида уч қаватли биноларнинг қад кўтариши режаланган. Бу биноларнинг биринчи қавати тижорий мақсадларда фойдаланиши, юқори қаватлари эса аҳоли учун ипотека асосида сотиладиган квартиралар бўлиши мўлжалланган.

Ҳуқуқ фаолига кўра, бу мақсадда ҳудуддаги 100 га яқин хусусий уй бузилмоқда. 4-5 йилча аввал эса бу уйларнинг томлари қайтадан ёпилиб, таъмирланган эди.

Уйлари бузилаётганларга шаҳар чеккасидаги стадион орқасидан янги уй қуриб, кўчиб ўтиш учун ер ажратиб берилмоқда экан. Уйлари бузилаётганларнинг тахминан ярми бу ерда уйлар тиклаб, кўчиб ҳам ўтишган.

Баъзи хабарларга кўра, янги уйлар учун ажртилган ерда термитлар жуда кўп ва хом ғиштдан қурилган уйларни кемира бошлаган.

ЎХҲ хабар маркази

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi