Мисрдаги аҳволга оид шошилинч хабарлар (янгиланган)

Мисрдаги аҳволга оид шошилинч хабарлар (янгиланган)
56 views
06 July 2013 - 21:24

9 ИЮЛЬ ЯНГИЛИКЛАРИ

1. Мисрда давлат тўнтаришини амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшган салафийларнинг Нур партияси ва Азҳар шайхи бу амалларидан воз кечдилар ва хунтачилар билан ҳамкорликни тўхтатдилар.

2. Хунтачилар ловозимга тайинлаган Бош Прокурор ўз вазифасидан истеъфога чиқди…

8 ИЮЛЬ ЯНГИЛИКЛАРИ

1. Давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбийлар Қоҳирада тинч намойишчиларни ўққа тутдилар. 50 кўпроқ киши ҳалок бўлди..

7 ИЮЛЬ ЯНГИЛИКЛАРИ

1. Йеменнинг таниқли шайхларидан Зиндоний Мурсийни қўллаб қувватлаш ҳақида фатво берганидан кейин бу мамлакат шаҳарларида ҳам Мурсий тарафдорларининг намойишлари бошланган.

2. Мисрнинг бутун шаҳарларида, айтиш мумкинки бутун мамлакат бўйлаб қонуний Президент Мурсий тарафдорларининг намойишлари давом этмоқда. Намойишчилар Қоҳирада Президент саройини ўраб олганлар.

3. Мисрдаги ҳарбий давлат тўнтаришининг сабаби ошкор бўлди: Бу давлатда ҳарбийлар мамлакат иқтисодининг 40% назорат қилар эканлар. Мурсий ҳукумати эса буни ўзгартириш сиёсати олиб борган. АҚШ ҳар йили Миср ҳарбий кучларига 1,5 миллиард доллар ёрдам берган…

4. Ҳарбий Хунтанинг христиан президенти Муҳаммад Барадейни Бош Вазир қилиб тайинлашдан воз кечди…

6 ИЮЛЬ ЯНГИЛИКЛАРИ

1. Таниқли уламолардан Юсуф Қарзофий мусулмонлар Мисрнинг қонуний Президенти Муҳаммад Мурсийни қўллаб қувватлашлари ҳақида фатво берди.

2. Муҳаммад Барадей хунта тарафидан Мисрнинг янги Бош Вазири этиб тайинланди.

3.Бугун тушдан кейин Қоҳирада намойиш қилаётган Иҳвон ҳаракати вакиллари Президентлик саройи томонга қараб кетмоқдалар..

Твиттер: Abdurrahman Dilipak @aDilipak571357

4. Давлат тўнтариши тарафдори бўлган эски Атом қуролларини назорат қилиш кенгашининг раиси Муҳаммад Барадей АҚШ Ташқи Ишлар Вазири Жон Керру ва ЕИ ташқил ишлар вазири Кетрин Эштонни ўз мамлакатидаги давлат тўнтаришини қўллаб вувватлашга чақирди…

Твиттер: Abdurrahman Dilipak @aDilipak

5. Мисрда давлат тўнтаришини амалга оширган генерал Сиси давлат тўнтариши масаласини Саудия қироли билан мУзокара қилди… timeturk.com

6. Жума кунги Мурсийни қўллаб қуллатлаш намойишларида 30 миллионга яқин кишининг қатнашгани билдирилди..

7. Салафийларнинг “Нур” партияси вакиллари ўз хатоларини тушуниб, қайтадан Иҳвон тарафдорлари билан бирга Адавия майдонидаги намойишларда қатнашмоқдалар…Твиттер: @emrullahisler

5 ИЮЛЬ ЯНГИЛИКЛАРИ

5 июль Миср вақти билан 22.30: Миллионларча Мисрликлар кўчаларда ҳарбий диктатурага қарши намойишлар ўтказмоқда. Афсуски ўнларча кишилар ҳалок бўлганлар ва яраланганлар…

Энг сўнгги шошилинч хабар: Қоҳирадаги Мурсий тарафдорлари Мурсий қамалган ҳарбий қисм биноси томон кетмоқдалар. Ҳарбийлар уларга ўқ узганлар ва 3 киши ҳалок бўлган…(Қаранг: cihan.com.tr)

1. Миср хунтаси, яъни ҳарбий тўнтаришни амалга оширганлар мамлакатда тинч намойишларга рухсат беришга мажбур бўлди.

2. Қоҳирадаги Робиатул Адавия майдонида жума намозидан кейин  қонуний Президент Муҳаммад Мурсийни тарафдорлари намойиш ўтказмоқдалар. Бу намойишни ушбу линкдан кузатиб боришингиз мумкин: http://www.aa.com.tr/live/

3.Туркия ва Қатар давлатлари Мисрдаги давлат тўнтаришига қарши эканликларини билдирдилар.

4. АҚШ, Оврупо Итттифоқи давлатлари, Саудия Арабистони, Қувайт, Иордания, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва бошқа давлатлар бевосита ёки билвосита давлат тўнтаришини қўллаб қувватладилар.

6. Туркияда мусулмон жамоатчликнинг ташаббуси билан Мисрдаги давлат тўнтаришига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.

7. Африка Иттифоқи Мисрдаги давлат тўнтариши туфайли бу давлатнинг аъзолигини  тўхтатди, яъни давлат тўнтаришига қарши чиқди.

8. Туркия Бош Вазири Тойиб Эрдўғон Истанбулда сўзлаган нутқида шуларни  таъкидлади: Бутун давлат тўнтаришлари ёмонликдир, эркин сайловлар адолатнинг номусидир, Европа Иттифоқи ўз принципларига қарши чиқмоқда, Мурсий ҳукуматига Туркия ва Қатардан бошқа ҳеч ким ёрдам бермади, ҳолбуки дунёни бошқараётганлар Юнонистонга 100 миллиард евро ёрдам бердилар, Мисрдаги давлат тўнтариши озчиликнинг кўпчиликка зулмидир…

9. Мисрда «Иҳвонул Муслимин» ҳаракатининг раҳбарлари қамоққа олинмоқда.

10. Мисрдаги муваққат ҳукумат Миср ва Ғаззо бўлгаси орасидаги Рифоқ ўтиш пунктини ёпди. Фаластиннинг Ғаззо бўлганси яна блокадада қолди.

11. Эрон Мисрдаги давлат тўнтаришини АҚШ ва Саудия Арабистони амалга оширганини иддоа қилди…

4 ИЮЛЬ ЯНГИЛИКЛАРИ

1. Мисрнинг ҳақиқий ва қонуний Президенти Муҳаммад Мурсий қамоққа олинди..

2. Хунтачи генераллар Мурсийнинг ўрнига христиан Адли Мансурни Президент сифатида тайинладилар. Бу шаклда Мисрнинг сўнгги 1400 йиллик тарихида биринчи марта бир христиан ноқонуний йўл билан бўлсада мамлакатнинг Президенти бўлди..

3. Бош Вазир Ҳашим Қандилни ҳам ҳарбийлар мансабидан олдилар ва эски бир маҳкама ишини баҳона қилиб бир йилга қамадилар..

4. Мисрнинг ноқонуний христиан президентини биринчи бўлиб Саудия қироли Абдуллоҳ табриклади…

5. АҚШ Президенти Обама Миср ҳарбийларини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди. Бу билан Обама Мисрдаги ҳарбий тўнтаришга қарши эмаслигини билдирди…

6. Англия ва Туркия Ташқи Ишлар Вазирлари Мисрдаги давлат тўнтаришини қабул этиламас, дедилар.

7. Туркия ҳукумати маҳаллий вақт билан соат 16.00 да Мисрдаги аҳвол масаласида махсус йиғилиш ўтказади…

8. Сурия, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания (Урдун) Мисрдаги давлат тўнтаришини қўллаб қувватлади. Қатар бунга қўшилмади…

ЎХҲ Ахборот Маркази

05.07.2013