Ўзбекистон Бош Прокурори Р.Қодировга очиқ хат

Ўзбекистон Бош Прокурори Р.Қодировга очиқ хат
20 views
11 July 2013 - 11:46

 Ўзбекистон  Республикасининг Бош Прокурори Р. Ҳ. Қодировга!

“OZOD FUQARO” (Freedom Person) Human Rights  Watch
Address: Toshkent city Chilonzor region,  7-50-44  Indesse:100096
mobile:+998901224581.  Email: pressa2013@gmail.com

ОЧИҚ ХАТ!

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг Мурожаатлари Тўғрисида”ги қонунининг 25 моддаси, Ўзбекистон Республикаси “прокуратураси тўғрисидаги қонуни”нинг 3 моддаси ва  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 13, 14, 16, 27, 29, моддаларини қўпол равишда  бузганлиги туфайли, ўз ваколат доирасидан келиб чиққан ҳолда ва ўз мансабини сиистеъмол қилганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси қонунларини оёқ-ости қилганликлари туфайли,  Тошкент шаҳар ва Чилонзор тумани прокурорларини эгаллаб турган вазифаларидан озод қилишингизни талаб қиламан!

Агар шу мансабдор шаҳслар ўз лавозимларидан четлаштирилмаса, унда мен Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 ва 34 моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси биноси олдида пикетга чиқаман.

Илова- 6+5 варақдан иборат.

Фахриддин  Тиллаев
“ОЗОД ФУҚАРО” мустақил нодавлат  нотижорат ташкилотининг раиси

Имзо.
11.07.2013.й.