Махсус хизматларнинг Фасебоокдаги пасткашликлари

Махсус хизматларнинг Фасебоокдаги пасткашликлари
76 views
12 July 2013 - 8:40

 (АҚШНИНГ ЁРИТИЛМАГАН МАНЗАРАЛАРИ. 1МАҚОЛА)

“Ўртоқлар! Facebook даги саҳифаларингизни ёпинглар, сизлар Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ)га текинга ишлаяпсиз. Сноуден ишига яна бир марта диққат билан разм солинглар.” [1] ИРИС ВАРЕЛА

 КИРИШ СЎЗИ

“Америка овози” радиоси журналистлари тайёрлаган ва 500 дан ортиқ сони эфирга узатилган “Америка манзаралари” туркум эшиттиришлари бор. Бу эшиттиришларда АҚШ ҳукумати ва кучишлатар органлари ғашини келтирмайдиган маълумотларгина берилган.1253538123_agent_007

АҚШ кучишлатар органлари, айниқса махсус хизмат органлар фаолияти ҳамда қилмишлари билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар бу эшиттиришларда келтирилмаган. Бунга доир айрим маълумотлар бошқа мақолаларда келтирилган. Бу маълумотлар АҚШдаги бошқа тилдаги ахборот воситаларида чоп этилган мақола ва кўрсатувлар асосида берилмоқда.

Мабодо АҚШ кучишлатар органлари билан боғлиқ мустақил ахборот берилса ўша журналист тазйиққа учраши ва ишдан ҳайдалиши турган гап.

Менинг фикримча, Ўзбекистон махсус хизмати бўлмиш Миллий хавфсизлик хизмати ва АҚШ махсус хизматлари кўп йиллардан бери биргаликда фаолият олиб боришмоқда. Чунки мен ёзган ва ёзаётган танқидий мақолаларимнинг аксар кўпчилиги ўзбек тилида бўлиб, Ўзбекистон билан боғлиқ мавзулардадир.

“Америка манзаралари” номида ҳам бироз ноаниқлик бор. Ушбу 500 дан ортиқ эшиттиришларда фақат ва фақат АҚШ манзаралари акс эттирилган. Америкада эса 36 та мамлакат ва 17 та мустақил ҳудуд бор ([2]).

Таққослаш учун: фақат Ўзбекистондаги айрим воқеа-ҳодисалар ҳақида эшиттириш тайёрлаб унинг умумий номини “Осиё манзаралари” деб аташ мумкинми? Албатта йўқ. Ахир Осиё қитъасида 54 та давлат бор, улардан 4 таси қисман тан олинган [3]. Осиёда кўпминг йиллик тарихга эга бўлган Хитой ва Ҳиндистон каби буюк давлатлар ҳам бор.

Шу сабаблар туфайли туркум мақолаларимни “АҚШнинг ёритилмаган манзаралари” дея атадим. Бугун шу туркумдаги биринчи мақоламни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилмоқдаман.

FACEBOOK ДАГИ ПАСТКАШЛИКЛАР

Мен www.uzxalqharakati.com сайтида 2013 йил 25 июн куни “Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлайлик!” номли Мурожаатноманинг ўзбек тилидаги вариантини Кириш сўзи билан чоп эттирдим ([4]).

Шу Мурожаатни FACEBOOK даги “Шухратжон Ахмаджонов” номли саҳифамга ва Бош саҳифага қўйишга ҳаракат қилдим. Мурожаатнома бошида Эдвард Сноуденнинг фотосурати бўлиши керак эди. Лекин компютеримни назорат қилаётган махсус хизмат ходими мақолам бошига бурнини жийириб турган бегона аёл суратини ҳар сафар чаплай бошлади. Натижада  FACEBOOK да “Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлайлик!” Мурожаатнома бегона аёл сурати билан чоп этилди.

Таъкидлашим ўринлики, ушбу аёл сурати компютер ёрдамида монтаж қилинган суратдир. Мен 1964 йилдан, яъни деярли 50 йилдан бери сураткашлик билан шуғулланиб келмоқдаман. Компютер ёрдамида фуқаро суратини ўзгартириш усулларидан ҳам унча-бунча хабардорман.

Махсус хизматларнинг FACEBOOK даги бундай провокация ва пасткашликлари кўп марта содир қилинмоқда. Шундай пасткашликларига доир айрим фактларни келтириб ўтай.

FACEBOOK даги “Шухратжон Ахмаджонов” номли саҳифамни 2011 йил 18 сентябрда очган эдим. Шундан бери махсус хизматлар кўпгина пасткашликлар қилди ва қилмоқда. Масалан, айрим FACEBOOK даги дўстларни икки мартадан рўйхатдан ўтказган. Масалан, Ёдгор Турлибеков, Тоғбой Абдураззоқ, Алишер Таксанов икки мартадан фотосурати билан бирга рўйхат қилинган.

Саҳифамнинг “Хроника” бўлимида “Музика” (“Қандай мусиқани яхши кўрасиз? Қайси қўшиқчи мухлисиз?”) деган саволлари бор. Огинскийнинг “Ватан билан хайрлашув” полонези менга ёқиши ҳақида ёздим. Мен машҳур ҳофиз Шерали Жўраевнинг 1970 йилдан бери мухлисиман. Шу сабабли Шерали Жўраев мухлиси эканлигимни белгилаган эдим. Бошқа ҳеч қандай қўшиқчи ҳақида ёзмагандим.

2013 йил бошларида очиб қарасам еттита қўшиқчини, жумладан Ботир Қодиров номли ёш хонандани махсус хизматлар ёзиб қўйишибди. Мен Ботир Қодировнинг бирорта қўшиғини тингламайман ва мухлиси эмасман. Бу махсус хизматларнинг пасткашларча провокацияси, деб ҳисоблайман.

Мен ҳофиз Шерали Жўраев ҳақида китоб ёзиб сайтларда чоп эттирганман. Китобнинг 3-нашрини 2008 йил октябрида кирил ва лотин алифбосида тайёрлаб сайтларда бир неча марта қайта-қайта чоп эттирдим. Лекин махсус хизматлар пасткашликлари ва айрим ўзбек зиёлиларининг Миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлиги натижасида китоб баъзан сайт билан бирга йўқ қилинди, баъзан фақат менинг китобим ва мақолаларим сайтлардан ўчирилди. Бу ҳақда озроқ маълумот “Фойдаланилган адабиётлар” бўлимида [5]-да ёзилган.

Бугунги кунда ушбу китобим лотин алифбосида www.muvozanat.info сайтида сақланган ([5]-га қаранг).

Китобнинг 4-нашри учун материалларни 2009 йилда тўплагандим. Лекин махсус хизматларнинг доимий ва ҳар хил тазйиқлари сабабли китобнинг4-нашрини ёзишга имкон бўлмади.

Шерали Жўраев 2013 йил 12 апрел куни 66 ёшга тўлиши муносабат билан [3]-китобимдаги “Турналар” қўшиғининг тарихи” номли 10-параграфни уч мартага яқин кенгайтирган ҳолда 2013 йил 12 апрел куни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилгандим ([6]-га қаранг).

Махсус хизматлар розилигимсиз  бир неча марта менинг FACEBOOK даги саҳифам (аккаунтим)ни тубдан ўзгартиришди. Масалан, икки устунли кўринишга ўтказишди.

FACEBOOK даги айрим дўстларим мен билан алоқани Topface ва бошқа ярим ёпиқ  бўлимларда давом эттиришни таклиф қилишганди. Ишончим комилки, махсус хизматлар ўша саҳифаларга ҳам бемалол кираверишади. Шу сабабли мен улар билан ўзаро алоқани очиқ умумий саҳафада олиб боришни таклиф қилганман ва шу таклифда қоламан.

МРБнинг собиқ ходими Эдвард Сноуден АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги PRISM ва бошқа компютер дастурлари ёрдамида дунё бўйича интернетдан (жумладан Facebookдан) фойдаланувчиларни назорат қилаётганини махфий ҳужжатлар асосида асослаб берганди. Мен бу ҳақда [7]-Мурожаатноманинг Кириш сўзида ёзгандим.

Венесуэла Жазони ўташ муассасалари ишлари бўйича вазири Ирис Варела хоним шу кунларда ватандош фуқароларига қилган мурожаатини юқорида келтиргандим. Албатта,  Facebook даги саҳифани ёпиш ёки ёпмасликни ҳар бир киши ўзи ҳал қилсин.

Энг муҳими: Facebook даги фаолиятингизни махсус хизматлар, жумладан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати кузатаётгани ва ушбу ёзишмаларга аралашаётганини унутмаслик керак.

Эслатиб ўтаман: Венесуэла раҳбарияти АҚШ махсус хизматларини фош этган МРБнинг собиқ ходими Эдвард Сноуденга сиёсий бошпана бериш ҳақида расман айтган. Эдвард Сноуден бу таклифни қабул қилди. У ҳозирча Москва Шереметева аэропортининг транзит бўлимида қолмоқда. У яқин кунларда у ердан жўнаб кетса керак.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Венесуэльский министр призвала соотечественников отказаться от Facebook (Венесуэла вазири ватандошларини Facebookни рад қилишга чақирди). – gazeta.ru

Ирис Варела хоним – Венесуэла Жазони ўташ муассасалари ишлари бўйича вазири.

2. Америка. –ru.wikipedia.org

3. Азия. – Азия. ru.wikipedia.org

4. Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлайлик! – uzxalqharakati.com

5. АҲМАДЖОНОВ Ш. Шерали Жўраевдек ҳофиз ва шоир юз йилларда бир марта туғилади. Китобнинг тузатилган ва тўлдирилган 3-нашри.

– Китобнинг 1-қисми (лотин алифбосида). –  muvozanat.info

Китобнинг 2-қисми (лотин алифбосида). –  muvozanat.info

turonzamin.org (Китоб кирил ва лотин алифбосида www.turonzamin.org сайтининг “ДЎК китоблари” рукнида 2009 йил 1 март куни чоп этилганди. Уни бир неча ойдан кейин кимдир сайтдан ўчириб ташлади).

yangidunyo.com «Янги Дунё» кутубхонаси» бўлими, 2009 йил 16 март: 2009 йил июлида Уйғуристон маркази Урумчида Хитой режими уйғурларни ноҳақ қирғин қилаётганини сайт раҳбарияти мақолалар ҳамда фотосуратлар билан ёритаётганида сайтга кибер ҳужум уюштирилди ва сайтдаги кўпгина мақолалар ва китоблар, жумладан ушбу китоб ўчириб ташланди.

6. АҲМАДЖОНОВ Ш. “Турналар” қўшиғининг тарихи. – munosabat.orguzmavzu.com

7. Эдвард Сноуденни қўллаб-қувватлайлик! – uzxalqharakati.com

E-mail: jiz54@mail.ru , maqsadsh54@gmail.com

Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

2013 йил 11 июл.

АҚШ, Вашингтон шаҳри.