Юрагида ўти, белида белбоғи йўқ ўзбегим

Юрагида ўти, белида белбоғи йўқ ўзбегим
202 views
12 July 2013 - 9:53

UZBEKЎзи доим юрагим сиқиқ юраман, нега десангиз, ҳе…, сўраманг, буни биласиз.  Ватанимиздаги аҳволдан шунақаман. Бугун бу аҳволга тушишимизга ким сабабчи эканлигини аниқ ва равшан тушунгандайман.

Келинг бугунги воқеани айтиб берай…

Қишлокдаги  ўртанча қизим  набираларим билан зиёратга  келди. Меҳмонлар билан кўчага чиқдик, би-и-р кичкинтойларни  ўйнатиб,  муз қаймоқ билан сийлаш учун. Ахир биз ўзбеклар ҳам ҳақлидирмиз бундай кичик кунгилхушликларга, гарчи  Намангандек шаҳримизда борадиган, кўнгилдан яйраб дам оладиган жойларнинг ўзи деярлик бўлмаса ҳам.  Қайтишда, пиёдаладик. Болалар ўз холимизча, яъни қизим билан мен. Атрофга разм солим, кекса чинорлар кесиб ташлангани, шаҳримиз хуввиллаб қолгани, бу ҳақда эса Наманган телевидениесида кўрсатув бўлгани, кўрсатувда чинорлар 70‑80 йил олдин  пала‑партиш экилгани, бу тартибсизликка бархам бериш учун уларни кесиб ташлаб, ўрнига арча экиб  янги тартиб ўрнатишгани ва шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшилиб  чирой очгани ҳақида сўз борганини эслаб, алам билан ҳажвия қилиб келаётган эдик…

Ўлганнинг устига тепган

…шу пайт биздан сал нарироғда чиройли, кетиворган, Ўзбекистонда бунақаси йўқ машина тўхтади. Машинани давлат рақами қирғизистонники эди,  йўл сўраш учун тўхташибди.  Машинада тўрт киши ўтирарди.  Уларнинг бири машинадан тушди, қадбаланд, ёши қириқларда, норғил, кўринишидан зиёли сифат, биз билан саломлашганча, ёнимизга келди. У ўзимни миллатдошим, ўшлик ўзбек экан. Улар Тошкентга кетишаётган экан. Саккиз йилдан бери Ўзбекистонга келишмаган экан, қариндошларини зиёрат қилгани келишибди. Уларга йўл кўрсатиш баробарида саволларга кўмиб ташладим.

–         Қирғизистонда аҳвол қандай ука? ‑ дея сўрадим

–         Хаммаси яхши.  – жавоб берди у.

–         Ҳа. 2010 йилда ўзбекларимизни қирворишдию.  Ҳозир ҳам қирғиз фашистлари, безорилари ўзбекларимизга кун бермаяптику?

–         Ё унақа эмас, хаммаси яхши. – аниқлик “киритади” миллатдошим.

–         Биз бу ерда биламиз, ўзбек аёлларини зўрлашганини, қорнидан боласини сўйиб, суғириб олиб тепишганини, ўзбекларимизни ёқишганини.  Биласизми бу ишларни ким қилганини?

–         Мен бунақа ишларга аралашмайман, тушинмайман, қўлларимни қаранг қамариб кетган. –дея қўлларининг кафтини кўрсатди у. Кеч кириб, қоронғулик бағрига чўмаётган маҳал эди, қўлларини қамаргани кўринмади ҳам. – Мен устаман, уйларни ремонт қиламан. – деди у.

–         Канча ўзбекларимизни йуқ қилиб юборишди? ‑ дея тағин эзмаландим.

–         Ҳа, ўша йили 2000 та ўзбекларимизни ўлдириб юборишди. ‑ дедию, бироқ юзида ҳануз қувноқлик аломати йўқолмади.

Мен эса қайғуга ботдим. Қайғуимга янада қайғу қўшган, юрагимни янада сиққан омил эса, бу миллатдошим 2000 нафардан ортиқ ўзбек ўлдирилганини айта туриб, юзидан табассум аримаганида ва қўли қавариб кетган усталиги учун бунақа ишларни тушинмай, тағин аралашмаслиги эди.

Бугун бу аҳволга тушишимизга ким сабабчи эканлигини тушундим.  Сиз ҳам, ҳурматли ўқувчи, Сиз хам тушиндингизми? Бир ўзбекка тикан кирса, бошқа ўзбекнинг тани оғримас экан…

Бутун миллатга, хоҳ Қирғизистон ўзбеклари бўлсин, хоҳ Ўзбекистон халқи бўладими, бундай тасодиф учрашув билан баҳо бериш балки хатоликдир. Миллатимиз ичида қони қайнаган, юрагида ўти бор вакилларимиз ҳам етарлидир, лекин нега ким билан гаплашманг доим лоқайдликни сезамиз?

Баъзида ўйланиб қоласан киши, бошқа миллатлар қанака экан? Улар ҳам ўз ватанларида лоқайдмикин ёки бизни юртимизни эгаллаган диктатура лоқайдликка сабабчимикинлар?  Балки лоқайдлигимиз диктатурага,  қурбонларига айланаётганимизга олиб келаётгандир? Қирғизистонда бўлиб ўтган мудхиш воқеаларга биринчи ўринда Ўзбекистондаги ўзбекларимиз айбдордирлар!  Қачонки биз миллат бўлиб, ўз миллатдошларимизни Ватанда ҳам, ташқарида ҳам ўзимизни яқинимиздай сезмас эканмиз, биз ҳеч қачон яхшиликларга эриша олмаймиз!

Менимча бундай ахволларимизга барҳам беришнинг бирдан бир йўли, ўзбек деган номни тиклашнинг йўли – бу ўзбеклар биродарлиги бўлиши керак. Бошқа миллатлар қанақа экан, уларни ҳам бошига шундай диктатор келганда чидаб, сабр этиб яшайверармикин?

Отахон ҳасратини оққа туширувчи

Илҳом Мамедов
Наманган

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi