Мирзиёев “Бунёдкор” қурилишидан қанча “ишлаган”?

Мирзиёев “Бунёдкор” қурилишидан қанча “ишлаган”?
376 views
14 July 2013 - 14:54

mirziyaevБугунги кунда Ўзбекистон ҳукуматининг мақтанишига сабаб бўлаётган “Бунёдкор” спорт мажмуаси қурилиши шу номли футбол клубига янги офис ва машғулот майдонлари, футбол мухлисларига замонавий кўринишдаги стадион туҳфа этиш баробарида  юқори мартабали амалдорларга катта пулларни ўзлаштириш имконини ҳам туҳфа этди. “Бунёдкор” қад ростлаши орқасидан энг кўп даромад олган амалдорлардан бири Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев бўлиб, ушбу мажмуа қурилишига ажратилган маблағлардан у таҳминан 100-120 миллион доллар ўзлаштирган.

Бош вазирми ёки Бош товламачими?

Маълум-ки, мажмуа қурилиши ташаббуси дастлаб “Зеромакс” компанияси раҳбари Миродил Жалоловдан чиққан бўлиб, ушбу иншоотнинг лойиҳаси ҳамда пойдевори айнан мазкур ширкат маблағлари эвазига ишлаб чиқилганди ва қурилганди. “Бунёдкор” спорт мажмуасининг дастлабки, яъни “Зеромакс” буюртмасига кўра тузилган смета-лойиҳасига кўра, иншоот 150 милллион долларга қуриб битказилиши кўзда тутилганди.

Дастлабки лойиҳа ва пудрат шартномаларига кўра, “Бунёдкор” спорт мажмуаси қурилиши Германиянинг KNG ширкатига юклатилиб, мажмуа ҳудудида футбол стадиони ва машғулот майдонлари, футбол академияси ва автотураргоҳлардан ташқари, “Бунёдкор” футболчилари учун тўрт юлдузли меҳмонхона ва спорт-соғломлаштириш маркази барпо этилиши режалаштирилганди. Бундан ташқари, стадионнинг том қисми Германияда ишлаб чиқарилган автоматик ёпиладиган механизм билан жиҳозланиши, стадион остида эса VIP ва CIP секторларга билет олган мухлисларнинг автомобиллари учун VIP-автотураргоҳ қурилиши кўзда тутилганди.

Лекин “Зеромакс” раҳбарияти томонидан илгари сурилган бу ғоя ва ташаббусларнинг баъзилари қоғозларда лойиҳалигича қолиб кетди. Чунки Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2010 йил бошида “Зеромакс”га қарши бошланган текширувлар натижасида мазкур ширкат нафақат “Бунёдкор” спорт мажмуаси қурилишини, балки ўз фаолиятини ҳам тўхтатишга мажбур бўлди. Натижада қурилиш бош пудратчиси “KNG” компаниясининг ҳам “Зеромакс” билан тузган шартномасини бекор қилишдан бошқа чораси қолмади.

Юзага келган вазиятда Ўзбекистон ҳукумати тўхтаб қолган қурилиш ишларини якунига етказмасдан иложи йўқ эди. Чунки, бир томондан, янги стадион эски “МҲСК” спорт мажмуаси ўрнида қурила бошлаганди. Яъни эски стадион бузилиб, янгиси қурилмаганди.  Иккинчидан, “Зеромакс” компанияси атрофидаги воқеалар, шу жумладан, унинг ташаббуси билан бошланган улкан қурилиш объектининг тақдири маҳаллий ва хорижий жамоатчиликнинг диққат эътиборида эди.

2010 йил кузида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Бунёдкор” спорт мажмуасидаги қурилиш ишларини республика ҳукуматига ва шахсан Бош вазир  Шавкат Мирзиёев зиммасига юклади. Нега президент масъулиятни шахсан Мирзиёевга юклади?  Мирзиёев Бош вазир бўлгани учунгинами? Йўқ.

Бу қарорга келишда президент Каримов Бош вазирнинг бошқа “иқтидори”ни эътиборга олди. Гап шундаки, Мирзиёев маблағсизлик туфайли тугалланмай қолган иншоотларни қуриб битказишда, анқироғи, “давлат аҳамиятидаги” қурилишлар учун тадбиркор ва фермерлардан мажбурлаб маблағ ундиришда устаси фаранг амалдорлардан ҳисобланади.

“Бунёдкор” спорт мажмуаси қурилишини якунига етказиш учун аввало маблағ топиш керак эди. Объект қурилишига давлат бюджетидан пул ажратилмаслиги олдиндан аён эди. Иншоотни хусусий фирма ва компанияларнинг “ихтиёрий” тўловлари эвазига битказишдан бошқа чора йўқ эди. Ва бу вазиятда Мирзиёевга ва унинг бешафқатлигига талаб пайдо бўлди.

Бешафқат Шавкат – доим талабда!

Энди бошланган, аммо маблағсиз қолган улкан қурилишни битказишни ўз зиммасига олган Шавкат Мирзиёев ишни смета-лойиҳасининг қийматини кўтаришдан бошлади. Дастлаб 150 миллион доллар деб баҳоланган ва қурилиш бошланиши билан буюртмачисиз, пудратчисиз ҳамда маблағсиз қолган объектнинг қиймати Бош вазирнинг ташаббуси билан бирданига 250 миллион доллар қилиб қайта белгиланди. Яъни лойиҳа қиймати дастлабкисидан 100 миллион доллар кўп қилиб белгиланди.

Иншоотни қуриб битказиш ишларини Шавкат Мирзиёев икки йўналишда – хусусий фирма ва компаниялардан, бир томондан, маблағ ундириш, иккинчи томондан эса, қурилиш материаллари (цемент, тош, арматура ва ҳоказо) ундириш йўналишларида олиб борди. Бунинг натижасида баъзи тадбиркорлар ушбу стадион қурилишига ҳам маблағ, ҳам қурилиш материаллари етказиб беришга мажбур бўлишди. Ҳисоб рақамида маблағи кам бўлган фирмалар эса “Бунёдкор” қурилишига ўз омборларидаги цемент, арматура, шағалтош, алебастр ва бошқа материалларни таслим этишга зўрландилар.

2011 йил бошида Тошкентнинг Ўрикзор даҳасидаги темир бозорида фаолият юритган баъзи тадбиркорлар савдога олиб чиқилган мол-мулкидан бир куннинг ўзида ажралишди: юзларига қора ниқоблар тақиб олган ва Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан бозорга бостириб кирган ҳарбийлар тадбиркорларга тегишли ҳамма термир-терсакни машиналарга юклаб, “Бунёдкор” стадиони қурилаётган ҳудудга олиб кетишди. Темир савдосидаги фаолиятини катта қарзлар эвазига бошлаган баъзи тадбиркорлар талончлик натижасида ўз жонларига қасд қилишди. Бошқалари эса қарзларидан уй-жойларини сотиб қутулишди.

Шу тариқа “Бунёдкор” спорт мажмуаси расман 250 миллион доллар, амалда эса икки баравар кам пул ва мисли кўрилмаган талончилик ҳамда адолатсизлик эвазига қуриб битказилди. “Бунёдкор”га ташриф буюрган ҳар қандай одам мажмуа қурилишига амалда 250 миллион эмас, нари борса 100-120 миллион доллар сарфланганини дарров пайқайди.

Чунки мажмуанинг дастлабки лойиҳасида кўзда тутилган “Бунёдкор” футболчилари учун тўрт юлдузли меҳмонхона ва спорт-соғломлаштириш маркази қурилмаган, стадион остида бўлиши лозим бўлган VIP-автотураргоҳ ҳам йўқ. Бундан ташқари, стадионнинг томи автоматик ёпиладиган механизм билан жиҳозланмаган. Миродил Жалолов томонидан атиги 150 миллион долларлик лойиҳага киритилган объектларга Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган 250 миллион долларлик  лойиҳадан жой топилмади.

“Бунёдкор” спорт мажмуаси қурилишида бош пудратчи бўлган “Trest-12” компанияси мутахассисларининг айтишича, мажмуа қурилишига амалда таҳминан 100-120 миллион доллар сарфланган. “Қолган 120-130 миллион доллар шахсан Бош вазир Шавкат Мирзиёев томонидан ўзлаштирилди. 20-30 миллион долларлик маблағ трестимиз раҳбарлари томонидан ўмарилди”, – дейди “Бунёдкор” спорт мажмуаси қурилишида иштиро қилган муҳандис.

Унинг айтишича, “Бунёдкор” стадиони қурилишида янги темир конструкциялари ўрнига эски метал буюмлари ҳам ишлатилган. “Масалан, стадионнинг Бунёдкор шоҳ кўчаси тарафидаги зиналарга, яъни амалдорлар кириб келадиган тарафдаги зиналарга лойиҳада кўрсатиган алюмин контструкцияли зинапоялар ўрнатилган. Аммо стадионнинг Чилонзор кўчаси тарафидаги зиналарга эски автобуслардан ечиб олинган темир зинапоялар ҳамда Тошкентнинг Янгиобод бозоридан келтирилган эски метал “япроқлар” ишлатилган”, – дейди “Trest-12” компанияси муҳандиси.

Унинг сўзларига кўра, стадион хоналарининг жиҳозланиши ҳам ўлда-чўлда қабилида амалга оширилган. “Биздаги лойиҳаларда стадиондаги офисларнинг хоналари ўта қиммат гулқоғоз ва ускуналар билан жиҳозланиши кўзда тутилганди. Лекин амалда биз хоналарни энг арзон гулқоғозлар билан, эски совет услубидаги энг арзон дизайнда жиҳозладик”, – дейди “Бунёдкор” спорт мажмуаси қурилишидаги ўғирлик ва қаллобликларда иштирок қилган қурувчи-муҳандис.

Қарғишга қолган Мирзиёев ва “Бунёдкор” стадиони 

Очиқдан-очиқ талончилик, кишиларнинг ҳаққи ва адолатсизлик эвазига қуриб битказилган стадион ва бу ишларга бош-қош бўлган Шавкат Мирзиёев кўплаб тадбиркорларнинг қарғишига қолишган. Қарғиш олган Бош вазирнинг ишлари ҳамон рисоладагидек кетмоқда. Лекин қарғишга қолган “Бунёдкор” стадионининг ишлари рисоладагидек эмас.

Стадион майдонининг чими ўта ёмонлиги боис алмаштирила бошланди. Бундан ташқари, бу ерда қозонилган ғалабалар на “Бунёдкор”га, на Ўзбекистон миллий терма жамоасига ва на футбол мухлисларига татимаяпти. Чунки янги стадионга кўчиб ўтган футбол клуби Осиё чемпионлари лигасидан аввалгиларга қараганда барвақт чиқиб кетган бўлса, Бразилия-2014 учун курашаётган ва охирги ўйинларини қарғишга қолган стадионда ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг куни плей-офф мусобақаларига қолди.

Қарғиш олган стадионда фақат президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг хайрия-шоу тадбирлари яхши ўтказилди. Бошқача қилиб айтганда, қарғиш олган “Бунёдкор”да фақат қарғишга қолган кимсаларнинг ишлари юришмоқда.

Саид АҲРОРОВ

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi